58 - расм. Параллел қўзьатишли ўзгармас ток
двигателининг иш тавсифлари
Иш характеристикаларидан (58-расм) кўриниб турибдики, салт ишлаш режимида яoни Р2=0 да фойдали иш коэффициент хам =0 бўлиб, юклама орттирилганда двигателнинг ф.и.к. аввалига тез ортади, валдаги юклама номинал юкламадан ортгандан сўнг қувват исрофларини ортиб кетиши хисобига пасаяди.
Двигателнинг валидан ишлаб чиқариш механизмига узатилаётган фойдали қувват Р2 ортганда момент М хам ортади, лекин тезлик камаяди. Валдаги момент ортганда якорнинг токи Iа ва манбадан қабул қилаётган қувват Р1 хам ортиб кетади.
4. Кетма – кет қўзьатиш чўлғамли двигателлар
Кетма–кет қўзьатишли ўзгармас ток двигателларида якор токи бир вақтнинг ўзида қўзьатиш токи хам бўлиб хисобланади, яoни Iа=Iк=I, шунинг учун хаво бўшлиьидаги магнит оқим Ф юкламага боьлиқ бўлиб, кенг оралиқда ўзгарди.
Ф= КфI (15.4)
Бу ерда: Кф –двигателнинг магнит тизимини тўйинишига боьлиқ бўлган коэффициент.
Ўтган параграфларда кўриб ўтилган (15.5), (15-6) ва (15.7) ифодалар, (15.8) га асосан кетма – кет қўзьатишли двигателлар учун қуйидаги кўринишда ёзилади
(15.5)
(15.6)
Кетма-кет қўзьатишли двигателнинг тезлик ва механик характеристикалари (59-расм) «юмшоқ» характерда бўлиб, гипербола кўринишида бўлади. Тавсифдан кўриниб турибдики, якор токининг кичик қийматларида, якорнинг тезлиги жуда тез ортиб кетади, шунинг учун кетма-кет қўзьатишли ўзгармас ток двигателларини салт ишлаш режимида ишга туширишга рухсат берилмайди, ишга туширишда рухсат этилган энг кичик юклама Р2=(0,2-0,25)Рн. Кетма-кет қўзьатишли двигателлар учун момент бўйича ўта юкланиш унчалик хавфли эмас. Оьир шароитда ишга киритиладиган ва момент кенг оралиқда ўзгарадиган ишлаб чиқариш механизмларини харакатга келтиришда кетма-кет қўзьатишли ўзгармас ток двигателларини қўллаш бошқа турдаги двигателларга нисбатан афзал.
Do'stlaringiz bilan baham: |