Щзгармас ток машиналари


- расм. Параллел (1), кетма – кет (2) ва чўлғамлари мос уланган аралаш қўзьатиш чўлғамли (3) двигателларнинг табиий механик тавсифлари


Download 4.44 Mb.
bet80/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

61 - расм. Параллел (1), кетма – кет (2) ва чўлғамлари мос уланган аралаш қўзьатиш чўлғамли (3) двигателларнинг табиий механик тавсифлари
Бу холда двигателнинг ишлаши, турьунлик нуқтаи назаридан қўйиладиган талабларни тўлиқ қаноатлантирмаганлиги сабабли, унинг чўлғамлари бундай схемада уланмайди. Аралаш қўзьатишли двигателларнинг қўзьатиш чўлғамлари мос уланганда, двигателнинг юкламаси ортганда хаво бўшлиьидаги магнит оқим Ф хам ортади. Шунинг учун бу схе-мада уланган аралаш қўзьатиш чўлғамли ўзгармас ток двига-телининг механик тавсифи, параллел қўзьатишли ўзгармас ток двигателининг механик характе-ристикага (61-расм 1 чизиқ) нисбатан анча «юмшоқ» (61-расм 3-чизиқ) характерис-тикага эга, лекин кетма-кет қўзьатишли двигателнинг механик характеристикасига (61-расм 2-чизиқ) нисбатан бир мунча «қаттиқ» кўринишга эга бўлади. Аралаш қўзьатишли двигателнинг қўлланилиш сохасига асосан, кетма-кет қўзьатиш чўлғамини машинанинг умумий магнитловчи кучини хосил қилишдаги хиссаси кенг кўламда ўзгаради. Аралаш қўзьатишли двигателнинг тезлигини ростлаш учун параллел ва кетма-кет қўзьатишли двигателларнинг тезлигини ростлаш усулларидан фойдаланиш мумкин. Аралаш қўзьатишли двигателларни катта юргизиб юбориш моментини талаб қиладиган ва юклама ўзгарганда тезлиги тез ўзгариши керак бўлган механизмларда қўлланилиши мумкин. Шунинг учун бу двигателлар прокат станларида, ўзгармас ток компрессорларида ва бошқа холларда кенг қўлланилмоқда.


2.5. Электр машинасозлик заводларида ишлаб чиқарилаётган ўзгармас ток машиналари



хозирги пайтда электр машинасозлик заводларида ўзгармас ток машиналарининг қатор сериялари ишлаб чиқарилмоқда. халқ хўжалигида, ўтган бобларда кўриб ўтилган ўзгармас ток генератор ва двигателларини нормал конструкцияларга талаб катта. Айниқса қуввати 20-30 кВт гача бўлган ўзгармас ток машиналарига талаб кўпроқ. Катта қувватли ўзгармас ток машиналари катта ва кичик серияларда ишлаб чиқарилади. Ўзгармас ток машиналарининг П деб белгиланган нормал сериядаги турлари илгари ишлаб чиқарилган серияларни алмаштирди. Ўзгармас ток машиналарининг П серияси номинал қуввати 0,3 200 кВт ва тезлиги n=1500 айл/мин га тенг бўлган машиналарни ўз ичига олади. Тезлик ўзгарганда ўзгармас ток машинасининг қуввати хам ўзгаради. Ўзгармас ток машиналарининг П сериясидаги 11та габаритини хар бир габарити машинанинг якорини маoлум диаметрини ўз ичига олади. Ишлаб чиқарилаётган ўзгармас ток машиналарининг П сериясини хар бир габарити шунингдек якорининг магнит ўзагини узунлигига асосан икки хил кўринишга эга бўлади.
Масалан, П41 типи П сериядаги 4 габаритли якорнинг ўзаги қисқароқ машина эканлигини кўрсатади, П42 эса якорнинг магнит ўзаги П41 га нисбатан анча узун конструкцияда тайёрланган ўзгармас ток двигатели эканлигини билдиради. Ўзгармас ток двигателларининг кучланиши 110 ёки 220 В. Ўзгармас ток генераторлари айланиш тезлиги 1450 ва 2450 айл/минутда двигателлар эса 600, 750, 1000, 1500 ва 3000 айл/минут тезликларда тайёрланади.
Ўзгармас ток машиналарининг 1-11 габаритлари магнит оқимини камайтириб тезлигини кенг кўламда 1:2,25; 1:3; 1:4; 1:6 ва 1:8 гача ростлаш учун махсус турларини хам ўз ичига олади. Ўзгармас ток машиналарининг П серияси анча катта қувватли машиналарни хам ўз ичига олади. Бу машиналарнинг кучланиши Uн=220, 330, 440 ва 660 В бўлиб якорнинг икки хил узунлигини ўз ичига олади.
хозирги пайтда электр машинасозлик заводларида ўзгармас ток машиналарининг янги 2П серияси ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Давлат стандартига асосан ўзгармас ток машиналарининг чўлғамларини боши ва охирлари қуйидагича белгиланган: Я1-Я2-якор чўлғами; К1-К2–компенсацияловчи чўлғам; Д1-Д2 қўшимча қутбларни чўлғами; С1-С2 кетма-кет (серияли). Қўзьатиш чўлғами, Ш1-Ш2 лар параллел (шунтли) қўзьатиш чўлғами.
Ўзгармас ток машиналари хақида тўлиқ маoлумотлар махсус каталогларда келтирилган.

Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling