Сиёсат фалсафаси


Download 81.5 Kb.
bet1/2
Sana04.04.2023
Hajmi81.5 Kb.
#1326976
  1   2
Bog'liq
21Сиёсат фалсафаси


СИЁСАТ ФАЛСАФАСИ.
Сиёсат тушунчаси кенг маъно ва мазмунга эга. Шунинг учун сиёсат фалсафасининг маъно мо³ияти мазмунини, объектини билиб олиш учун аввало сиёсатнинг асосий элементларини билиш зарур. Сиёсат жамиятнинг му³им со³аси бўлиб, у сиёсий воºелик, сиёсий институтлар, муносабатлар ва жараёнлар мажмуини ўз ичига олади. ²амда давлат, ³уºуº, партиялар, сайлов жараёнлари, ºарорлар ºабул ºилиш механизмлари, унинг тузулмавий ва тизимий ºисмларидан иборат бўлади.
Сиёсатга тузулмавий функционал ёндошганда, сиёсий муносабатлар унинг мо³иятини ифодалайди. Бу сиёсий муносабат субъектларининг ³ам мавжудлигини билдиради. Сиёсий фанларда сиёсий муносабатлар субъектларига турли хил ºарашлар ва ёндошувлар бўлган. Масалан, сиёсатга синфий нуºтаи назаридан ёндошиш ва синфларни сиёсат ва сиёсий муносабатларнинг субъекти деб ³исоблаш (К.Маркс.); Элиталарга сиёсат ва сиёсий муносабатларнинг субъекти деб ºараш (В.Парате., Г.Моска); ёки муайян манфаатдор гуру³ларни сиёсат ва сиёсий муносабатларнинг субъекти деб ³исоблаш, (А.Бетле. Д.Трумэн) в.б.
Сиёсий ³аётдан шу нарса маълумки, сиёсий муносабатлар турли хил сиёсий институтлар, шунингдек, турли хил ижтимоий-сиёсий кучлар ўртасида амалга ошади. Бошºача айтганда, у ёки бу ижтимоий гуру³лар, кучлар сиёсий муносабатлар субъекти сифатида намоён бўлади. Шунинг учун сиёсат фалсафасини сиёсатнинг мо³иятини ва унга хос хусусиятларини ўзаро мулоºот тизимларини, сиёсий институтлар механизмлари ва элементларини ³исобга олмасдан тушуниш ºийин. Улар муайян даражада ижтимоий-сиёсий онг, ижтимоий - маданий ва сиёсий -³аёт со³алари билан бо¼лиº бўлибгина ºолмасдан сиёсат билан ³ам узвий бо¼лиº бўлиб, жамиятдаги дунёºараш, мафкура, турли хил ¼оявий сиёсий таълимотлар сиёсатнинг субъектив тузулмаларидир.
Сиёсий воºейлик у ёки бу ³одиса билан бевосита алоºадор бўлган, нисбатан шаклланган, барºарор, унга дахлдор бўлган ³одисалар, элементлар, унинг функциялари, амал ºилиш шарт-шароитлари ва бир-бирлари билан бўлган ўзаро муносабатлар мажмуидир. Аммо сиёсат бу билан чекланмайди. У динамик ўзгарувчанлик жи³атига эга бўлганлиги учун ³ам доимо у тў¼рисидаги ºарашларга ба³о бериш мезонлари, ёндошув услублари ³ам ўзгариб туради. Сиёсат назарий ва фалсафий жи³атдан ёндошганда, умумлаштириш билан бо¼лиº жи³атларга ³ам эга. Шу нуºтаи назардан ºараганда сиёсат сиёсий таълимотлар тарихи ва анъаналарни, сиёсий тизим ва ¼оявий-сиёсий парадигмаларни ва оºимларни ³ам ºамраб олади.
Сиёсатнинг мараказида “давлат”, “³окимият” ва “³окимият муносабатлари” туради. Улар сиёсат фалсафасининг ва сиёсий фанларнинг ³ам энг му³им тушунчалари бўлиб, сиёсат, сиёсий институтлар, сиёсий воºейликнинг ёки сиёсат фалсафасининг мо³иятини тушунишига калит бўлиб хизмат ºилади. ²окимиятнинг ва давлатнинг табиатини ўрганиш орºали сиёсатнинг барча ижтимоий тизимлар ва ижтимоий муносабатлар мажмуида тутган ўрнини тў¼ри тушуниш мумкин. Жамият тараººиётида сиёсат ва у билан бо¼лиº сиёсий муносабатлар тў¼рисидаги тасаввурлар, унинг ижтимоий ³аётдаги ўрни ва таъсири билан бо¼лиº ³олда сиёсий институтлар ва муносабатларнинг нормалари, ºадриятларнинг ташкилий шакллари ўзгариб борган.
Сиёсат мавжуд жойда давлат мавжуд бўлган. Айни пайтда давлатдан ташºарида ³ам сиёсат мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, турли хил халºаро ташкилотлар сиёсатида давлат ³амма ваºт ³ам расмий тарзда белгиловчи роль ўйнамайди. Шундай бўлсада, “давлат” ва “сиёсат” тушунчаларининг узвий алоºадорлиги ³исобга олинади. Шу маънода давлат тушунчаси сиёсат тушунчаси билан бо¼лиº бўлади. Давлат у ёки бу халºнинг сиёсий маºомини ³ам билдиради. Унинг ташкилий ва териториал, ³удудий жи³атларини ифодалайди. Унга кенгроº ºаралса, сиёсатга бевосита дахлдор бўлади. Айрим муаллифлар ³окимиятга кенг маъно бериб, уни сиёсий воºейлик билан тенг ³олда тушунадилар. Сиёсий фанларни жамиятдаги ³окимият билан, бошºача айтганда ³окимият тў¼рисидаги фан сифатида талºин этилади. Америка сиёсатшуноси Д.Ж.Кетлин ³окимиятга эга бўлиш давлатга нисбатан олдинроº пайдо бўлганлигини таъкидлаш билан бирга бу икки тушунча бир-бирини тўлдиради, давлат ³окимияти ³окимият муносабатларининг асосий ёки ягона субъекти ³особланади, деб ³исоблайди. Шу маънода у сиёсий воºейликнинг марказий элементини ташкил этади.
Сиёсий со³ада нафаºат ³укумат ёки давлатнинг, у ёки бу ижтимоий-сиёсий ташкилотларнинг ўрни ³ам му³им. Айни пайтда жамиятдаги мавжуд бўлган нормалар ва ºоидалар, хулº-атвор стереотиплари, сиёсий рамзлар ва миллий-маънавий ºадриятлар билан бо¼лиº бўлган бошºа компонентлари ³ам ало³ида ўрин тутади. Маданият ижтимоий-тарихий ривожланишда одамларни бир-бири билан бўлган муносабатларида му³им роль ўйнайди. ²ар бир халºнинг миллий онгида шу халººа хос бўлган сиёсий стереотиплар, ºадриятлар билан бо¼лиº бўлган хусусиятлар жамиятнинг сиёсий тизимида ўзининг таъсирига ва ўрнига эга бўлади. Шу жи³атдан ³ар бир давлатнинг сиёсий ³аёти, ўзига хос маданияти, анъаналари, давлат тили, давлат рамзлари орºали шу халºнинг сиёсий борли¼ини, унинг фалсафасини ³ам ўзида ифода этади.
У ёки бу халº, ёки миллат, унга мансуб бўлган инсонлар миллий маданиятда ўзлигини кўради ва англаб боради. Бу уларнинг сиёсий маданияти, сиёсий дунёºараши ва сиёсат фалсафаси орºали яººол намоён бўлади. Сиёсий маданият – турли-хил халºларнинг ёки миллатларнинг, ижтимоий-сиёсий бирликларнинг сиёсий воºейлик тў¼рисидаги, сиёсат, ºонунлар ва унинг амал ºилиш ºоидалари, ºадриятлари тў¼рисидаги тасаввурлари ³амдир. ²амда ўзида узоº йиллар шаклланган ва турли авлодлар томонидан ºадрланиб келинадиган сиёсий анъаналарини, сиёсий амалиётда фаолият кўрсатаётган нормаларни, ¼ояларни, консепцияларни ўзида ифода этади.
Сиёсий воºейлик мустаºил икки со³адан ташкил топади. Булар: аниº ёки кундалик амалий сиёсат билан бо¼лиº бўлган, сиёсатнинг турли хил даражада амалга оширишда иштирок этадиган мансабдор шахслар, амалиётчилар, давлат хизматчилари, партиялар, ташкилотлар, бирлашмалар, корпорациялар ва дунё ³амжамияти билан бо¼лиº институтларнинг ёки халºаро сиёсий тизимлар институтларини ўз ичига олади. ²амда сиёсий дастурлар, ¼оялар консепцияларини ишлаб чиºиш ва уни амалга ошириш йўллари, шакллари ва воситалари билан бо¼лиº бўлади. Биринчи йўналишнинг асосий вазифаси ºабул ºилинган сиёсий ºарорларни сўзсиз бажаришдан иборат бўлиб, сиёсий ºарорларнинг йўналиши ва мазмуни учун бевосита жавобгарлик ³иссининг камлиги билан характерланади. Унда маъсулият ва жавобгарлик кўпроº сиёсатчи-ларнинг зиммасида туради. Уни биринчи ºисмини давлатнинг кундалик ³аёти билан бо¼лиº бўлган со³асига, иккинчи ºисмини эса сиёсат со³аси деб ºараш ³ам мумкин. Инглиз тилида сиёсат тушунчасини ифодалаш учун иккита тушунча ишлатилади: “policy” “politics” “сиёсат” сўзи биринчи маънода инсонлар ёки муайян гуру³лар томонидан у ёки бу муаммога нисбатан уни ³ал этишга ºаратилган фаолият, фаолият услублари ва дастури, йўналиши тушунилади. Иккинчи маънода сиёсат ижтимоий ³аётга алоºадор бўлиб, турли-хил сиёсий йўналишлар, улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ифодалайди ва турли хил маºсадлар, манфаатлар, дунёºарашга эга бўлган гуру³лар ва шахсларнинг мажмуи, уларнинг фаолият со³аси сифатида намоён бўлади. Шу маънода сиёсат фаолият со³асини ва унинг шаклини ³ам ўзида ифода этади. Сиёсат кўп ўлчамли бўлиб, иºтисодий, ижтимоий-маданий, социал-психологик, тузулмавий, функционал дунёºараш ёки социал - фалсафий жи³атларга эга бўлганлиги учун ³ам кўпгина фанлар, жумладан социология, давлат ва ³уºуº, геосиёсат, сиёсий фанларнинг ³ам ўрганиш объектига киради. Шунинг учун ³ам сиёсий фанлар билан сиёсат фалсафасининг предметини аниºлаб олиш му³им а³амиятга эга. Сиёсий фанлар сиёсатга тарихий ривожланиш ва реал сиёсий воºейлик ³амда турли-хил ижтимоий кучларни, маданий ва сиёсий тажрибани ³исобга олган ³олда эътиборни ºаратади. Сиёсий институтлар ва жараёнлар яъни сиёсий тизим, давлат тузилиши, ³окимият ва ³окимият муносабатлари, сиёсий хулº-атвор, сиёсий маданият, сиёсий таълимотлар тарихи, сиёсий жараёнлар субъектлари, партиялар ва сайлов тизимлари ўзининг характерига кўра хилма-хиллиги билан ажралиб туради.
Сиёсий фанлар билан сиёсат фалсафасининг предметини аниºлашда сиёсий воºейликнинг марказида унинг субъекти сифатида инсон туришини ³исобга олиш му³им. Инсон нафаºат ижтимоий, сиёсий ва иºтисодий, айни пайтда маънавий, социал-маданий, сиёсий, ахлоºий мавжудотдир. Инсон сиёсатнинг субъекти, сиёсат эса, бир-бирлари билан ўзаро муносабатда бўлган инсонлар фаолиятининг амалий ифодасидир. Демак, инсонлар ºандай бўлса, сиёсат ³ам шундай бўлади. Сиёсатшунослик инсонга эътиборни ºаратиб, фалсафа, ахлоºшунослик, маданиятшунослик ва бошºа фанларнинг манфаат со³аларига кирса, бу фанларнинг ўзи ³ам ўз навбатида сиёсатшуносликнинг манфаат со³алари билан муштараклигини англаш мумкин. Ана шу икки со³анинг бир-бири билан узвий бо¼лиºлиги сиёсат фалсафаси билан бо¼лиº бўлган сиёсий фанлар ва маънавий ³аёт со³алари: сиёсий антрапология, сиёсий психология, сиёсий ахлоºшунослик тў¼рисида фикр юритишни, ўрганишни таºозо этади. Шундай ºилиб, сиёсат фалсафаси муайян сиёсий назариялар, у ёки бу сиёсий ¼оялар билан туташ келади ва уларнинг муносабатлари долзарб а³амиятга эга. Сиёсий ³одисаларнинг маъно-мо³иятини сиёсий ¼оялар ва фикрлардан ажралган ³олда тушуниш мумкин эмас. Чунки, муайян фикр ва фаолият ўзига хос сиёсий маънога ³ам, маºсадга ³ам эга бўлади. Сиёсий фикр турли хил шаклларга, кўринишларга эга бўлиб, у ижтимоий ³аётда муайян сиёсий ¼оялар ва назариялар орºали ўз ифодасини топади. Шунинг учун “¼оя” тушунчаси ºадимги даврдан фалсафада му³им ўрин тутиб келган. Сиёсий ¼оялар орºали турли хил маºсадлар ва манфаатлар ифодаланган. Сиёсий назария ана шу ¼ояларнинг мажмуи сифатида намоён бўлади.
Назария муайян билимлар, ºарашларнинг турли хил элементларини ³ам ўз ичига олади. Шундан турли хил назариялар масалан, сиёсатнинг тузулмавий функционал та³лил назарияси, сиёсий ва партиявий тизимларни типларга бўлиш, демократия, тоталитаризм ва авторитаризм назариялари ва бошºалар пайдо бўлди.
Сиёсат фалсафаси тадºиºот предметига яхлит ³олда ёндошади. Сиёсий ¼оянинг маъно-мо³иятини тушунишга, давлат, умуман ³окимият ¼оясини англаш тамойилига таянади. Шуни ало³ида таъкидлаш керакки, сиёсат фалсафаси сиёсий воºейликни билиш назарияси, сиёсат тў¼рисидаги таълимотлар сифатида намоён бўлади. Бир томондан сиёсатнинг маънавий ва дунёºараш жи³атларини ўрганувчи фан сифатида у ўзида сиёсий онтология, аксиология, эпистимологияларни олса, иккинчидан, у инсонларнинг шундай маънавий фаолият со³асики, уларнинг дунёºараши, сиёсатнинг асосий ºадриятлари ва нормаларини шакллантиради. Бу сиёсий ¼оя, давлат ва ³окимият тў¼рисидаги ¼оялар сифатида шаклланиб ва ривожланиб боради.
Сиёсат фалсафаси бир ваºтнинг ўзида фалсафа, шунингдек уни сиёсат билан бо¼лиºлигини яъни сиёсат ва фалсафанинг ўзаро туташ нуºталарининг мавжудлигини билдиради. Яъни бир томондан сиёсат фалсафаси умумфалсафанинг бир ºисми эканлигини билдиради. Ундан ташºари мустаºил фан со³аси сифатида умумфалсафа доирасидан чиºади. Иккинчи томондан сиёсий фанлар билан узвий бо¼лиº ³олда у сиёсий фан сифатида сиёсий фанлар таркибига киради. Шу нуºтаи назардан ёндошганда унинг ривожи ва тараººиёти фалсафа ва сиёсий фанларнинг жамиятдаги ўрни ва ³олати билан узвий бо¼лиº бўлади. Сиёсат фалсафасининг маъно ва мо³иятини очиш учун фалсафанинг маъно ва мо³иятини билиш ва ³исобга олиш му³им. Фалсафа дунёºараш ва ³аºиºатни билиш тў¼рисидаги фан сифатида у борлиºнинг маъно ва мо³иятига етишни маºсад ºилиб ºўяди. Сиёсат фалсафасининг ўзига хос жи³ати шундаки, у сиёсий воºейликка хос бўлган ўзгарувчанлик хусусияти билан алоºадор. Сиёсат фалсафаси сиёсий фанлар ва фалсафа ўртасидаги туташ нуºталар билан шу¼улланади ва сиёсатнинг кўп ºирралигини ³исобга олади. Шу маънода сиёсий воºейлик билан бо¼лиº. Бир ºарашда англаш ºийин бўлган мо³иятни ва яширин тамойилларни тушунтиришни ва ўрганишни ўз олдига маºсад ºилиб ºўяди. У асосий эътиборни сиёсий воºеа ва ³одисаларнинг табиатига унинг мавжудлигини ифодаловчи мо³иятга эътиборни жалб этади. Шунинг учун давлат ва ³окимиятнинг мо³ияти, унинг ўрни ва маºсадлари, уларнинг инсон табиатига, манфаатига муносабати тў¼рисидаги масалалар сиёсат фалсафасининг диººат марказида туради. Масалан, давлат ва ³окимиятни социал феномен, жамиятни сиёсий ташкил этиш институти сифатида та³лил этишга эътиборни ºаратади. Шу маънода, давлатнинг маºсади ва унинг манфаатларини ўзида ифода этиши масаласи ва жамиятда сиёсатни ºандай манфаатлар тизимига асосланиши ёки асосланаётганлигини сиёсий-фалсафий жи³атдан ўрганади ва та³лил этади, уни ба³олайди.
Манфаат доирасини, мафаатларни ифода этиш субъектларини аниºлайди. “Давлат”, “Сиёсат”, “²окимият” тушунчаларини ўзаро бир-бири билан бо¼лиº ³олда ўрганади. Уларни сиёсатга ва инсон фаолиятининг бошºа со³аларига таъсирини ³исобга олиш зарурияти доимо мавжуд бўлади. Шу нуºтаи назардан сиёсат фалсафаси ³окимиятнинг табиати ва маºсадлари нуºтаи назаридан унга ёндошади ва аниºлайди.

Download 81.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling