Сифат назоратининг халқаро стандарти №1


аудиторлик ташкилотининг сифат назорати тизимига риоя этилмаслиги бўйича арзлар


Download 0.58 Mb.
bet6/6
Sana15.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1486605
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Cифат назорати

аудиторлик ташкилотининг сифат назорати тизимига риоя этилмаслиги бўйича арзлар.
  • Ушбу жараённинг қисми сифатида, аудиторлик ташкилоти ўзининг ходимлари учун улар ўзларига қарши кулланиладиган чоралардан хавфсирамаган ҳолда ҳар қандай муаммоларни кўтариши учун аниқ курсатилган алоқа йўналишларини белги-лаши лозим.
    • Сифат назорати тизимини ҳужжатлаштириш
    • ■ Аудиторлик ташкилоти ўзининг сифат назорати тизи-мининг ҳар бир элементи амал қилишининг далилини таъминлаш учун тегишли ҳужжатлаштиришни талаб эта-диган сиёсатлар ва тартиб-таомилларни белгилаши лозим.
    • ■ Аудиторлик ташкилоти шундай муддатда ҳужжатларни сақлашни талаб этадиган сиёсатлар ва тартиб-таомил-ларни белгилаши лозимки, бунда ушбу муддат мониторинг тартиб-таомилларини амалга ошираётган шахслар учун аудиторлик ташкилоти ўзининг сифат назорати тизимига риоя этишини баҳолашга етарли бўлади, ёки агарда қонун ёки меъёрий ҳужжатлар талаб этганда узоқроқ муддат бўлади.
    • Сифат назорати тизимининг ҳар бир элементининг бажарилишини кўрсатадиган ҳужжатлаштиришнинг шакли ва мазмуни қарор чиқариш масаласи ҳисоб-ланади ва бир қатор омилларга боғлиқ бўлади, жумладан:
    • ■ Аудиторлик ташкилотининг ҳажми ва бўлимлар сони.
    • ■ Аудиторлик ташкилоти амалиёти ва тузилишининг
    • хусусияти ва мураккаблиги.
    • Масалан, йирик аудиторлик ташкилотлар мустақиллик тасдиқномалари, фаолиятни баҳолашлар ва монито-ринг текширувлари натижалари каби масалаларни ҳуж-жатлаштириш учун электрон ахборот базаларидан фой-даланиши мумкин.
    • Кичик аудиторлик ташкилотларга хос
    • мулоҳазалар
    • ♦ Сиёсатлар ва тартиб-таомилларни ҳужжатлаш-тириш ва билдириш кичикроқ аудиторлик ташкилотлар учун йирикроқ аудиторлик ташкилотларга нисбатан камроқ расмий ва мукаммал бўлиши мумкин.
    • ♦ Кичик аудиторлик ташкилотлар ўз сифат назорати тизимларини ҳужжатлаштиришда қўлёзмалар, рўйхат-лар ва шакллар каби кўпроқ норасмий усуллардан фойдаланиши мумкин.
    • Келишув ҳужжатларининг махфийлиги, хавфсиз сақланиши, дахлсизлиги, фойдаланишлилиги ва қайта тикланиши
    • A56. Тегишли аҳлоқий талаблар аудиторлик ташкилоти ходимлари учун келишув ҳужжатларидаги маълумотнинг махфийлигини доимо кузатиш мажбуриятини белгилайди ва ушбу мажбурият маълумотни ошкор этиш учун буюртма-чининг маълум ваколати берилмагунча ёки буни амалга ошириш учун юридик ёки профессионал мажбурият мавжуд бўлмагунча амал қилади. Муайян қонунлар ёки меъёрий ҳужжатлар буюртмачи махфийлигини, хусусан шахсий хусусиятларга алоқадор маълумотларни, сақлаш бўйича аудиторлик ташкилоти ходимларига қўшимча мажбурият-лар юклаши мумкин.

    Download 0.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling