Сигнал процессорлари учун синов ва диагностика воситалари режа
TI фирмасининг икки ядерли сигнал процессорлари
Download 452.19 Kb. Pdf ko'rish
|
2. TI фирмасининг икки ядерли сигнал процессорлари.
TMS320DM64x процессорлари TI компаниясининг мультимедияли СПнинг навбатдаги авлоди - DaVinci моделининг икки ядерли процессорлари учун фундамент бўлиб хизмат қилди. TMS320DM64x процессорларни ишлаб чиқаришда тўпланган тажрибадан фойдаланиб, TI компанияси TMS320C6000 процессорлар юқори унумли оиласини ва замонавий қўшимча ишлов бериш ядросини интеграциялаш асосида мультимедийный процессор яратди. Юқори унумли асосий процессор (DSP-ядро) сифатида аввал қўриб чиқилган модернизацияланган С64х TMS320C64xx процессор аналоги қўлланган, қўшимча универсал ишлов бериш қурилмаси сифатида эса ARM926 ядро сидан фойдаланилган. Бўларнинг ҳаммаси аудио ва видео сигналларга кўп оқимли ишлов беришнинг деярли ҳар қандай масаласини ҳал этиш имконини беради. Da Vinci моделининг СП нинг умумлаштирилган структураси 11.8-расмда келтирилган. 11.8-расм. Da Vinci моделидаги СПнинг умумий структураси. DSP-ядросининг мавжудлиги аудио ва видемаълумотларга ишлов беришнинг исталган алгоритмалрини дастурий амалга ошириш имконини беради. ARM ядроси DSP ядроси га тўғри келадиган юкламаларни сезиларли даражада пасайтириш имконини беради. Хотира ва сақлаш қурилмалари интерфейси ташқаи уланадиган модуллар билан алмашщинувнинг юқори тезлигини кафолатлайди. Уланишнинг қўшимча модули стандарт ташқи портлар линияси бўйича алмашинувни амалга оширади. Кетма-кет интерфейслар блоки аниқ қурилмаларни амалга ошириш да мослашувчанликни таъминлайди. Алоҳида ташкил этувчиларни батафсилроқ кўриб чиқамиз. 11.9-расмда TMS320C64xx оиласи DSP-ядросининг умумий структуравий схемаси тақдитм этилган. Бу классик бир вақтнинг ўзида би нечта йўриқномаларни бажариш имкони берадиган VLIW-архитектура. Ядро иккита бир хил қисмга (ишлов бериш йўлларига) бўлинган 8 та функционал блокларни ўз ичига олади. Улардан 6 та блок АМҚ (S1, S2, D1, D2, L1 и L2) функциясини, иккитаси эса (M1 ва M2). кўпайтирувчи ҳисобланади. Аккумулятор йўқ, бироқ унинг функциясини бажара оладиган 64 та умумий фойдаланишдаги регистр (УФР), мавжуд. Ядро икки даражали кэшга эга: биринчи даража - бу L1P (32 кбайт дастурлар коди учун) ва L1D (80 кбайт маълумотлар коди учун), иккинчи даража – L2 (64 кбайт дастурлар ва маълумотлар коди коди учун). Бундан ташқари ташқи маълумотларнинг ташқи омборидан фойдаланиш ва хаотирадан тўғридан-тўғри фойдаланиш режимига (DMA) эга хотира контроллери (ТХК) мавжуд. Адресация байтли - бу 8,16,32,64-разрядли маълумотлар. Тўлиб кетишдан 8-разрядли ҳимоя мавжуд. Буйруқлар тизими битлар бўйича чиқариб олиш, ўрнатиш ва чиқариб ташлашни таъминлайди. Буйруқларнинг ўзи - 16- разрядли. Аниқликни ошириш учун 32-разрядли кўпайтириш амалга оширилган. Кетма-кет интерфейслар блоки Қўшимча қайта улаш модули Ташқи хотира ва сақловчи қурилмалар интерфейси Видео маълумотларга ишлов бериш тизими АRМ ядроси DSP ядроси 1 поток 2 поток EMS LIP 32 Кбайт 32 РОН 32 РОН L1D 80 Кбайт L2 64 Кбайт 11.9-расм. TMS320C64xx оиласи DSP- ядросининг структура схемаси. 300 МГц тактли частотага эга иккинчи ARM926 ядро хотиранинг қуйидаги ҳажмига эга: 8 кбайт – кэш маълумотлар, 16 кбайт – кэш йўриқномалар, 16 Кбайт – ОЗУ. ARM стандарт ядродан фойдаланиш стандарт ОТ (Linux), дан фойдаланиш, тармоқ протоколи опцияларининг мослашувчан созланишини амалга ошириш, шунингдек оддий фойдаланувчи интерфейсини амалга ошириш ва ишлаб чиқарилаѐтган қурилма томонидан бошқарувнинг мослашувчан тизимини таъминлаш имконини беради. Видемаълумотларга ишлов беришнинг кичик тизими RGB888 (75 МГц) ва BTU656 (8 ѐки 16 бит, 75 МГц) стандартларга жавоб берадиган, шунингдек, ЖК-панелларни улаш имконини берадиган интеграциялашган видеочиқишга эга. Ввидеочиқиш композит чиқишни ва S-Video чиқишни таъминлайдиган 4 та 10-разрядли 54 MГц ЦАП ни улайди ва NTSC/PAL телефизион форматларни таъминлайди.. DaVinci процессорлари оиласида учта гуруҳни ажратиш мумкин. Биринчиси – юқори унумли ва энг қиммат TMS320DM6446 ва TMS320DM4643. Бу DSPлар қурилмаларнинг ушбу классида максимал унумдорликни таъминлайди ва ташқи қурилма модулларининг мумкин бўлган максимал сонига эга бўладилар. TMS320DM6446 процессори аудио ва видео маълумотлар учун тўлиқ функционалли кўп оқимли кодекни амалга ошириш учун, TMS320DM6443 – фақат маълумотларни амалга ошириш учун мўлжалланган. Иккинчи гуруҳи ҳозирги вақтда битта процессор - TMS320DM644 ни ўз ичига олади. Бу универсал процессор бўлиб, унинг базасида тўлиқ функционалли аудио ва видео кодекни амалга ошириш мумкин, бироқ унинг унумдорлиги ушбу оиладаги энг оммабоп процессорлар унумдорлигидан паст. Учинчи гуруҳи - бу TMS320DM643x процессори. Уларда ARM ядроси йўқ, бу эса чиплар нархини сезиларли даражада пасайтириш имконини берди.Уларнинг вазифаси IP-камералар ѐки виде-кузатув ва қўриқлаш камералари каби аудио ва видеога ишлов беришнинг охирги қурилмаларни амалга ошириш. М2 D2 S2 L2 М1 D S1 L1 DaVinci процессорлари базасида турли қурилмаларни амалга оширишнинг кенг имкониятини таъкидлаб ўтиш керак. Ушбу серия базасида аудио ва видео маълумотларга ишлов беришнинг исталган замонавий қурилмалари амалда реализация қилинган бўлиши мумкин. Download 452.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling