Сигнал процессорлари учун синов ва диагностика воситалари режа


Texas Instruments компаниясининг сигнал процессорлар


Download 452.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana25.01.2023
Hajmi452.19 Kb.
#1121437
1   2   3   4   5
Texas Instruments компаниясининг сигнал процессорлар 
моделлари
Texas Instrument (TI) компанияси учта платформа (ишлов бериш 
ядроларининг учта тури базасида) концепциясини эълон қилди, чунки СПнинг 
архитектурасининг ўзи кенг қамровли масалаларнинг ҳал этишда зид 
талабларнинг барчасини қониқтира олмайди. Ҳар қандай архитектура исталган 


амалий масалалар учун юқори унумдорликни, истеъмол қилинадиган минимал 
қувватни, максимал функционал тўлиқликни ва паст нархларни бир вақтда 
таъминлай олмайди. Архитектурани оптималлаштириш мақсадида TI учта 
мустақил платформа: TMS320С2000, TMS320С5000 ва TMS320С6000 
яратилиши тўғрисида эълон қилди. Ҳар бир платформа доирасида 
процессорлар код бўйича мос, бунда фойдаланувчининг ихтиѐрига дастурларни 
ишлаб чиқариш ва тузатишнинг ягона муҳити тақдим этилган. Ҳар бир 
платформа бошқа платформалар билан кам кесишадиган ўзининг қўллаш 
соҳасига эга. 
C2000 платформаси
СПлар ушбу турдаги моделлар робототехникада, саноат 
автоматларида, қаттиқ дискларда, оптик тармоқларда коммутацияловчи 
элементлар сифатида қўлланади. Ушбу моделлар процессорларининг RISC- 
архитектураси ўзгарувчан, ҳисоблаш қуввати етарли ва дастурлаш қулай. 
Платформага процессорларнинг иккита олиласи киради С24х ва 
С28х. Ўнтадан кўп тури бўлган (хотира ҳажмида ва четки боғламаларида фарқ 
бор) охирги моделни кўриб чиқамиз. 
С28х процессорининг ядроси 32-разрядли гарвард архитектурасига, 
дастурлар ва маълумотларнинг бўлинган шиналарига эга. Маълумотлар шинаси 
ўз навбатида маълумотларга реал вақтда ишлов бериш зарурати туфайли 
ўтказиш қобилиятини ошириш мақсадида ўқиш ва ѐзиш шиналарига бўлинган. 
Процессор бита магшина цикли давомида матрицали кўпайтиргич ѐрдамида 
32х32-разрядли МАС-амални бажариш, натижаларнинг: 64-разрядли сонлари 
билан амал бажариш имкониятини беради. Қўзғалмас нуқтадаги юқори 
разрядлилик етарли динамик диапазонга эга бўлиш имконини беради. СПнинг 
ушбу оиласи таркибида атайлаб сурулувчи вергул процессори киритилган 
модлеллари бор. Процессор бир машина такти давомида атомар АМҚ ҳисобига 
ўқиш, ишлов бериш ва хотирага ѐзиш амалларини бажаради. Унумдорлиги 8- 
босқичли конвеерни қўллаш ҳисобига оширилган. Оператив хотираси бир нечта 
соҳага бўлинган, уларнинг ҳар биридан дастурлар хотираси каби, ѐҳуд 
маълумотлар хотираси каби фойдаланиш мумкин. Оператив хотирадан ташқари 
16 тадан разрядли 128 Ксўзгача ҳажмга эга Flash-ПЗУ бор. Процессор 
ядросининг унумдорлиги такт частотаси 150 МГц бўлганида 150 MIPS ни 
ташкил этади. 
С28х оиласи 12 разрядли 16 каналга мўлжалланган АРЎ ни, 
таймерларнинг катта тўпламини, киритиш/чиқаришнинг бўлинган портларини, 
коммуникацион портлар тўпламини ўз ичига оладиган ташқи қурилмаларнинг 
катта тўпламига эга. Дастурлаш С++ дапстурлаш тилида бажарилади. 
11.5-расмда С2000 оиласининг модели турига кирадиган 
TMS320F28335 СП схемаси келтирилган (F ҳарфи асосий ядронинг таркибида 
сурулувчи вергулнинг алоҳида процессори мавжудлигини билдиради). 


11.5-расм. TMS320F28335 контроллерининг 
функционал схемаси. 
Унумдорлиги 300 MFLOPS бўлган процессор ядроси 150 МГц 
частотада 32-разрядли кўпайтиргич, атомар АМҚ (бир вақтнинг ўзида 
ўқийди,қўпайтиради ва натижани ѐзади), сурулувчи вергулнинг процессори, 32- 
разрядли учта таймер, ичига ўрнатилган JTAG тузатиш модулини ўз ичига 
олади. 
Хотира ости тизими 512 Кбайт ҳажмдаги Flash-хотирани, 68 Кбайт 
ҳажмдаги RAM хотирани ва 68 Кбайт ҳажмдаги ROM хотирани ўз ичига олади. 
Периферия модулларининг таркибида: кенг-импульсли модуляцясига 
(КИМ) эга 18 та қабўл қилиш-узатиш каналлари, юқори тезликли АРЎ (16 
канал, 12 та разряд, қайта ўзгартириш вақти 80 нс), қўлга олишнинг 6 та 
модули, 16 ѐки 32 разрядли режимидаги конфигурация имкониятига эга EMIF 
интерфейс, EMIF интерфейсини ўз ичига олувчи хотирадан бевосита 
мурожаатли (ХБМ) 6 та канали, McBSP интерфейсининг 2 та канали, 32 та 
почта қутиларига (mailboxes) эга порт СAN, 400 кбит/с техзликка эга I2C 
интерфейс, иккита импульсли квадрат декодер бор. 
TI фирмаси бундай СПнинг қуришнинг ўндан ортиқ вариантини 
таклиф этади. 
С28х таянч процессори ядросининг стандарт тўпламига сурулувчи 
вергулли сонлан устида бажариладиган амалларни таъминловчи буйруқлар 
қўшилган. Бу С28х ва F28335, шунингдек СП ушбу турининг бошқа моделлари 
учун дастурлар тўлиқ мувофиқлигига таъсир этмаган. 
ROM 
68 Кбайт 
С28 ядро 
2 та McBSP канал 
2 та импульсли квадрат 
декодер 
I2C интерфейси 
32 та почта яшикли CAN 
порт 
16/32 битли EMIF интерфейс 
Қамраб олишнинг 6 та 
модули 
Реал вақт JTAG 
Сурилувчи 
вергулли 32р 
процессор 
Таймерлар (3 та 
32р) 
АтомарАМҚ 
32х32р 
кўпайтирувчи 
Узилишларни бошқариш 
ХТТМ канали 
Жойлаштирилган АРУ 
КИМнинг 18 та модули 
RAM 
68 Кбайт 
Flash 
512 Кбайт 



Download 452.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling