Сигнал процессорлари учун синов ва диагностика воситалари режа


Download 452.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana25.01.2023
Hajmi452.19 Kb.
#1121437
1   2   3   4   5
С5000 платформаси
С5000 – бу қўзғалмас нуқтага эга 16 та разрядли СП. Биринчи навбатда 
телекоммуникацияларнинг мобил воситалари, тиббиѐт техникасининг ўлчов 
қурилмалари учун мўлжалланган. Асовий технологик афзалликлари –истеъмол 
қилинадиган қувватнинг юқори тезлиги. 
Проуессорлар ушбу оиласининг биринчи модллари (масалан С54хх) 
Мобил телефониянинг ката бозорини эгаллаган ва Nokia, Ericsson 
фирмаларининг аппаратларида фойдаланилган. Ушбу сериянинг моделлари 
орасида ишлов беишнинг кўп каналли тизимларида қўлланадиган 2 ва 4 ядерли 
процессорлар бор, бу ерда ядролар умумий фойдаланилувчи хотирага эга. 
С55хх модели энг перспектив ҳисобланади. Процессор ядросига яна 
бита АМҚ, яна битта кўпайтириб қўшиш модули қўшилган, шунинг учун 
процессор бир вақтнинг ўзида иккитагача ҳисоблаш амалларини бажара олади. 
Ички шиналар сони кўпайтирилган, маълумотлар шиналарининг ўзи 5 та: 
учтаси ўқиш учун ва иккитаси ѐзиш учун. Буйруқларнинг сўзувчи узунлиги 
киритилган. Конвеерли ишлов беришнинг киритилиши ҳисобига максимал 
унумдорлиги 600 MIPS гача оширилган. 
С55хх оила процессорлари шартли равишда бир нечта гуруҳларга 
бўлинади. 
Биринчи гуруҳда умумий фойдаланишдаги СП: С5501/02/10. С5510 
процессори кристаллдаги хотиранинг энг катта ҳажмига эга, С5501 ва С5502 
процессорлари кристаллдаги хотиранинг энг кичик ҳажмига эга, лекин 
адерснинг тўлиқ разрядли (сўз узунлигига тенг) ташқи шиналарни ўз ичига 
олади, бу эса, ката ҳажмдаги маълумотлар массивини улаш имконини беради. 
С5503/07/09 процессорларнинг иккинчи гуруҳи мультимедияли 
тизимлари - USB, Flash-карт интерфейсларига осон интенгралланиш имконини 
берадиган турли ташқи қурилмани ўз ичига олади 
Учинчи гуруҳни ушбу оилага қисман тааллуқли бўлган процессорлар 
ташкил этади (ОМАР5910/12). Улар битта кристаллда иккита ядрони ўз ичига 
олади: сигнал ва хост-ядро. Ушбу процессорларга операцион тизимларнинг 
қатори адаптацияланган, хусусан Linux, бу уларнинг асосида мураккаброқ 
тизимларни қуриш имконини беради, бу ерда сигнал ядроси грфик, овозли, 
видео, телематик ахборотга ишлов беришни бажаради, иккинчи ядро эса хост- 
процессор вазифасини бажаради. Ривожланган ташқи қурилма клавиатура ва 
дисплейдан турли коммуникацион хоссаларгача бўлган кўпгина вазифаларни 
амалга ошириш имконини беради. 
TMS320C55 процессор ядросининг архитектураси Ушбу китобнинг 9- 
бобида батафсил кўриб чиқилганлигини ҳисобга олганда у бу бўлимда тақдим 
этилмаган. 

Download 452.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling