Сил хакида таълимотнинг ривожланиш тарихи. Сил этиологияси. Эпидемиологияси, патогенези ва иммунитети. Сил касаллигида иммунитет ва аллергия.Ўпка силини ташхислаш.Ўпка силининг клиник симптомлари. Физикал текшириш усуллари


Download 117.65 Kb.
bet9/9
Sana03.09.2023
Hajmi117.65 Kb.
#1672233
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 тема СИЛ ТУБЕРКУЛЁЗ маъруза лабораторияси ҳам бор Гулмирага 30

Қонни иммунологик текшируви
баъзан касалликнинг туберкулѐзли этиологиясини тасдиқлаш, унинг фаоллигини аниқлаш ва даволаш самарадорлигини баҳолаш учун қўлланилади. Бунинг учун антиген- антитана реакциясига асосланган иммунофермент таҳлил қўлланилади. МБТ га нисбатан антитаналар туберкулиннинг махсус препарати ѐрдамида аниқланади- бу қуруқ антигенли эритроцитар диагностикумдир. Туберкулѐзда иммунофермент таҳлилнинг сезгирлиги 60-70% ни ташкил этади, махсуслиги эса – тахминан 90% атрофида бўлади. Специфик яллиғланиш авж олганида Т-лимфоцитлар сони ошади ва G ҳамда А-иммуноглобулинлар миқдори камайиши билан бир қаторда розетка ҳосил қилувчи В-лимфоцитлар ошади. ППД туберкулин иштирокида лимфоцитлар яққол бласттранформация реакцияси туберкулѐз жараѐнининг инволюцияси учун хос. Туберкулѐз билан касадлланган беморлар умумий пешоб (сийдик) таҳлилида
баъзан асосий касалликнинг жиддий ўзгаришлари аниқланади. Масалан, яққол ифодаланган туберкулѐз интоксикациясида сийдикда оқсил ва гиалинли илиндрлар пайдо бўлиши мумкин. Ўпка туберкулѐзининг амилоидоз билан асоратланиши турғун протеинурия ва микрогематурияга олиб келади. буйрак туберкулѐзида сийдик да оқсил, лейкоцитлар,кўпинча эритроцитлар, баъзи беморларда МБТ ҳам топилади.
Download 117.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling