ТУБЕРКУЛЕЗ ПАТОГЕНЕЗИ
Касаллик кўпинча оилада кўп миқдорда туберкулёз таёқчаларини ажратувчи, узоқ вақтгача алохида ажратиб қўйилмаган бемор билан алоқада бўлган тақдирда, баъзида эса балғами билан туберкулёз таёқчаларини ажратувчи беморлар билан бирга бўлганда юқиб ривожланади.
Балғам, тупик, шилимшиқ моддалар томчиси ёки чанг билан бирга нафас йўлларига кирган туберкулёз таёқчалари, нафас йўллари мукоциляр клиренс системаси – яъни доимо харакатда бўлувчи эпителийлар (мерцательные эпителии), нафас йўллари шиллиқ қаватидан ишлаб чиқариладиган секрит харакати ёрдамида ташқарига чиқариб ташланиши мумкин, бу холат туберкулёз таёқчаларининг ўпка пуфакчаларидаги макрофаглар билан тўқнашишга халал беради.
Илгари туберкулёз таёқчалари билан зарарланмаган ёки БЦЖ ваксинасини қабул қилмаган кишиларга туберкулёз биринчи марта юққанида, туберкулёз таёқчалари фагоцит ва полинуклиарлар билан тўқнашади ва улар томонидан худди ёд нарсадек қабул қилиниб ютуб юборилади (фагоцитоз). Макрофаглар туберкулёз таёқчаларини аввал ўз хужайра пардасига (мембранасига) қабул қилади, сўнг эса ўз ичига ўраб олади ва фагоцома пайдо бўлади, фагоцома лизацома билан қўшилиб фаголизацома пайдо бўлади (3-расм), бунинг ичида туберкулёз таёқчалари емирилади ва хазм бўлади, бунда фаголизацома ичидаги ферментлар таъсир кўрсатади. Макрофагларнинг хазм қилиш фаоллиги макроорганизмнинг ахволига, ёшига, жинсига, ирсий хусусиятларига ва организмга юққан туберкулёз таёқчаларининг верулентлигига боғлиқ. Макрофаг ичига кирган туберкулёз таёқчаларининг верулентлилиги кучли бўлса ўзининг яшаш қобилятини, кўпайиш хусусиятини сақлаб қолиши мумкин. Бундай холда макрофаг парчаланиб туберкулёз таёқчалари макрофаг хужайрасидан чиқади. Туберкулёз таёқчаларининг сўнги тақдири организмнинг макрофаглар фаоллигининг ошириш фаолиятига боғлиқ бўлади.
Туберкулёз билан касалланган беморларни текшириш усуллари
Сўраб-суриштириш ва физикал текширув усулларини ўтказгандагина туберкулёзга шубҳа қилиш мумкин. Туберкулёзни эрта ва ўз вақтида аниқлаш учун, шунингдек исботланган ташхис қўйиш учун ҳам махсус текшириш усуллари зарурдир. Булар фтизиатрияда иммунологик, микробиологик, нур, эндоскопик ва морфологик усуллар ҳисобланади. Булар туберкулёз касаллигининг ташхиси ва қиёсий ташхисида, касаллик кечиши ва даволаш натижаларини баҳолашда асосий аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |