Сил хакида таълимотнинг ривожланиш тарихи. Сил этиологияси. Эпидемиологияси, патогенези ва иммунитети. Сил касаллигида иммунитет ва аллергия.Ўпка силини ташхислаш.Ўпка силининг клиник симптомлари. Физикал текшириш усуллари


Download 117.65 Kb.
bet8/9
Sana03.09.2023
Hajmi117.65 Kb.
#1672233
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 тема СИЛ ТУБЕРКУЛЁЗ маъруза лабораторияси ҳам бор Гулмирага 30

Микробиологик текширувлар
Микробиологик айнан биктериологик текширишлар муҳим.
  • Эпидемиолгик жиҳатдан энг хавфли туберкулёз билан оғриган беморларни аниқлаш.
  • туберкулёз диагностикасининг верификацияси
  • Даволаш тактикасини ишлаб чиқиш мақсадида (организацион шакли, даволаш режаси).
  • Даволаш эффективлигини баҳолаш ва прогнозлаш
  • Силда эпидемиологик кузатиш мақсадида

  • Бактериологик текширувлар объектлари бўлиб нафас аъзоларини текширилаётганда олинадиган турли суюқликлар ва тўқималар ҳисобланади.

Кўпинча балғам текширилади. Бошқа материаллар бўлиб нафас йўлларини аэрозол ингаляциядан кейинги ювилмалари, бронхиал альвеоляр чайилмалар, плеврал суюқлик ва ошқозон чайилмаси ҳисобланади (кўпинча болаларда балғам ютиб юборилади). Ўпкадан ташқари туберкулёз билан касалланганларда шубҳа пайдо бўлса турли хилдаги суюқликлар – цереброспинал суюқлик, перикардиал, синовиал, асцитик, бундан ташқари менструал қон, йиринг, cуяк кўмиги пунктуати, гранулциялар, синовиал қаватлардан қирилмалар,лимфатик тугунлар ва уларнинг пунктуатлари, аъзолар резектатлари олинади.
Бактериологик текширишнинг классик усуллари бўлиб диагностик материалнинг микроскопияси ва културал текширувлар (экиш), микроорганизм турини аниқлаш билан бирга ҳисобланади.
Қон ва сийдикни текшириш
Касалликнинг ўткир даврида бироз лейкоцитоз,лимфопения, моноцитоз, лейкоформуланинг чапга силжиши (таѐқча ядроли нейтрофиллар фоизининг сезиларли ошиши), ЭЧТ ошиши кузатилади.Организмидаги кўпчилик аъзолари туберкулѐз билан шикастланган ва яққол интоксикация мавжуд беморларда баъзан гипохром анемия вужудга келади.
Қоннинг биокимѐвий таҳлили
Ўткир туберкулѐзли яллиғланишда альбумин-глобулин коэффициенти камаяди,плазмада фибриноген ва сиал кислоталари миқдори ортади, С-реактив оқсил пайдо бўлади.Кўп миқдорда балғам ажратадиган, йирингли плеврал экссудатлари ва буйрак амилоидози мавжуд беморларда гипопротеинемия кузатилиши мумкин.Қонда аланин ва аспарагин аминотрансфераза, ишқорий фосфатаза, билирубин, қолдиқ азот, мочевина, креатинин аниқланиши, шунингдек коагуляцион синамалар(тимол, сулема)
жигар фаолияти ва беморнинг дориларни кўтара олиши ҳақида маълумот беради.

Download 117.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling