IEEE 802.11b стандартининг ўзига хос хусусиятлари
Ethernet кабелли тармоқлар ва Radio Ethernet симсиз тармоқлари орасида кўплаб умумийлик, лекин кўплаб фарқ ҳам мавжуд. Бу тушунарлики, турли маълумотларни узатиш муҳитлари маълумотларни узатиш ва кодлаш усулларига, яъни узатишга маълумотларни тўғридан-тўғри тайёрлашга принципиал турли ёндашишларни талаб қилади. Шунинг учун кабелли тармоқлар ва симсиз тармоқлари орасидаги асосий фарқ физик даража (Physical Layer, PHY) ва маълумотларни узатиш муҳитига уланиш нимдаражасидан (Medium Access Control, MAC) жамланган. OSI (Open System Interconnection) тармоқ ўзаро таъсирлашишлари эталон моделига мувофиқ, айнан бу нимдаражаларда маълумотлар тармоқ бўйича кейинги узатилиши учун керакли тарзда форматланади ва кодланади.
Radio Ethernet тармоқларининг ишлаш назарий томонлари IEEE 802.11 ва IEEE 802.11b стандартлари орқали белгиланган. Айнан бу стандартларда симли тармоқларни маълумотларни узатиш муҳитига уланиш даражасида (MAC-даража) ва физик даражада (PHY-даража) ташкил этиш тартиби аниқланади.
Дастлаб IEEE 802.11 стандарти радиоканал бўйича 1 Мбит/с ва опционал 2 Мбит/с тезликда маълумотларни узатилиши имкониятини кўзда тутган. Кейинги IEEE 802.11b версияда асосий стандартга амалдаги қўшимча ҳисобланадиган 1, 2, 5,5 ва 11 Мбит/с узатиш тезликлари аниқланади.
Физик дааржа
IEEE 802.11b стандарти орқали 2,4 дан 2,4835 ГГцгача частоатлар диапзонини ишлатиш кўзда тутилган бўлиб, у саноат, фан ва тиббиётда линцензиясиз фойдаланиш учун мўлжалланган. Рухсат этиш ишлаб чиқарувчига берилади ва буюртмачига маҳсулот сотиб олинганидан кейин сертификат кўринишида узатилади. Бу ерда таъкидлаш керакки, ЎзРда бу чатоталар диапазонидан фойдаланиш сертификатлардан ташқари, Радиочастоталар бўйича давлат қўмитасида (РЧДҚ) рухсат этишни олиниши талаб қилинади.
Физик даражада IEEE 802.11 стандарти орқали иккита радиоканаллар турлари (DSSS ва FHSS) кўзда тутилган бўлиб, улар ўша бир спектрни кенгайтириш технологияини ишлатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |