Симсиз кенг полосали уланиш технологиялари 13-маъруза Wi-Fi, Wi-max ва бошқалар. Wi-Fi стандарти
стандартининг ривожланиши ва унинг қисқа характеристикаси
Download 36.58 Kb.
|
13 маъруза Симсиз кенг полосали уланиш технологиялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абонентлар қурилмаларидан базавий станцияга
802.16 стандартининг ривожланиши ва унинг қисқа характеристикаси
2001 йилнинг декабрида қабул қилинган стандартнинг дастлабки версияси 10 - 66 ГГц частотлар диапазонини қамраб олади ва битта ташувчи чатотада (Single Carrier, SC) модуляциялашни кўзда тутади. Лекин 2003 йилнинг январида сандартга 802.16а тўлдириш қабул қилинган бўлиб, у 2 - 11 ГГц дампазонлардаги шаҳар тармоқлари учун КПСУ қурилмаларига мўжалланди. Битта ташувчида модуляциялашдан ташқари, мураккаброқ модуляциялаш тури – ортогонал частотавий мультиплекслашдан (Orthogonal Frequency Division Multiplexing, OFDM) фойдаланишга рухсат этилади. 802.16a қурилмалари ADSL- ва кабелли модемлар билан муваффақиятли рақобатлашиша олиши кўзда тутилади. Бундай тизимларни қуриш арзон тушиши керак, чунки симларга зарурат йўқолади. 802.16 стандартининг янги версияси 2004 йилнинг 24 июнида қабул қилинган. У олдинги версиянинг номини олди ва IEEE 802.16 – 2004 номи остида эълон қилинди. Кейин янги IEEE 802.16e тўлдириш ишлаб чиқилди, у мобил қурилмалар қўллаб-қувватланадиган 802.16 стандарти қурилмаларини таъминлашга чиқарилди. Синаб кўрилган OFDM технология яхши натижаларни кўрсатди. Янги технологияларнинг ўзига тортиши шундан иборатки, улар зич шаҳар қурилишлари шароитларида, яъни йирик шаҳарлар ва атрофида КПСУ бозори энг тез ривожланаётган бошқа миллионлаб аҳолили шаҳарлар ичида фойдаланишга мўлжалланган 802.16 стандарти ва унинг 802.16a кенгайтмасининг асосий техник маълумотлари келтирилган. 13.2-жадвал
Абонентлар қурилмаларидан базавий станцияга трафикни узатиш (кирувчи йўналиш дейиладиган uplink) кўп станцияли уланишнинг иккита DAMA (сўров бўйича уланиш) ва TDMA (каналлар вақт бўйича ажратиладиган уланиш) усуллари комбинациясига асосланади. Физик даража пакетлари тузилмаси MAC-даража пакетининг ўзгарувчан узунлигини қўллайди. Узаткич рандомизациялаш, ҳалақитбардош кодлаш ва QPSK, 16 QAM ва 64 QAM (охирги иккита модуляциялаш усуллари опциялар сифатида кўзда тутилган) алгоритмлари бўйича модуляциялашни амалга оширади. Download 36.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling