Симсиз кенг полосали уланиш технологиялари 13-маъруза Wi-Fi, Wi-max ва бошқалар. Wi-Fi стандарти
Базавий станциядан абонентлар қурилмаларига
Download 36.58 Kb.
|
13 маъруза Симсиз кенг полосали уланиш технологиялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Модуляциялаш
- Назорат саволлари
Базавий станциядан абонентлар қурилмаларига трафикни узатиш (чиқувчи йўналиш дейиладиган downlink) битта секторнинг барча абонентлар қурилмалари учун ягона оқимдаги вақт бўйича дуплекс (TDD) режимида олиб борилади. Узаткич рандомизациялаш, ҳалақитбардош кодлаш ва QPSK, 16 QAM ва 64 QAM (охирги вариант базавий станциялар учун опция сифатида кўзда тутилган) алгоритмларига мувофиқ модуляциялашни амалга оширади.
Модуляциялаш 10 - 66 ГГц частоталар диапазонидаги радиотўлқинларни тарқалишининг ўзига хос хусусиятлари тўғри кўриниш шароитлари билан тизимларнинг ишлаш имкониятларини чеклайди. Намунавий шаҳар муҳитида бу базавий станциядан ишчи масофада бўлган абонентларнинг деярли яримини боғлашга имкон беради. Қолган 50 фоиз абонетлар учун тўғри кўриниш бўлмайди. Шунга кўра, IEEE институти 802.16 стандартга тўлдиришни ишлаб чиқди, у 2 - 11 ГГц частоталарга тегишли бўлди ва бир частотали узатишдан (Single Carrier, SC) ташқари, ортогонал частотавий мультиплекслаш (Orthogonal Frequency Division Multiplexing, OFDM) ва бундай мультиплекслаш асосидаги кўп томонлама уланишни (OFD Multiple Access, OFDMA) кўзда тутди. OFDM режимида 256 та нимташувчиларни бир вақтда узатилишига рухсат этилади. Элементар символнинг узунлигини ошириш ҳисобига (тахминан шунча мартта) бир вақтда тўғри ва тўсиқлардан қайтган сигналларни қабул қилиш ёки умуман базавий станция тўғри кўриниш чегараларидан ташқаридаги фақат қайтган сигналларда ишлаш мумкин. Хавфсизлик IEEE 802.16 стандартида ҳар бир абонентлар комплекси Х.509 рақмли сертификат билан имзоланган, у ишлаб чиқарувчи томонидан қурилмага “тиқилган” ва ҳатто сертификатнинг 10 йиллик амал қилиш муддати тугаганидан кейин ҳам ўзгартирилиши мумкин эмас. Рақамли имзо асосида базавий станцияда абонентлар комплексини аутентификациялаш бўлиб ўтади, бунда базавий ва абонентлар станциялари шифрланган калитлар билан алмашади ва хавфсиз (шифрланган) боғланишни ўрнатади. Шифрлаш учун калитлар тўплами ва 3-DES алгоритмнинг ўзи ҳато қўлга киритишда расшифровкалашнинг мураккаблигини таъминлайди. Трафикни шифрлаш механизми ҳар бир вируал боғланиш учун бир вақтда иккита калит билан ишлайди, бу пакетларни йўқотилиши мумкин бўлган муҳитда синхронлаштиришни, бир-бирларини қоплайдиган калитлар ҳаёти вақтлари эса боғланишнинг ишончлилигини таъминлайди. Назорат саволлари 1. WLAN тармоғи нималардан иборатлиги тушунтиринг. 2. IEEE 802.11 стандартига умумий характеристикани беринг. 3. Инфрақизил дипазонда (IR) қандай узатиш усуллари ишлатилади? 4. IEEE 802.11b стандартининг ўзига хос хусусиятлари нимада? 5. IEEE 802.11а стандартининг частоталар диапзонини келтиринг. 6. IEEE 802.16 стандартининг архитектурасини тушунтиринг. 7. IEEE 802.16 стандартининг ривожланиши қандай бўлиб ўтган ва унинг қисқа характеристикасини беринг. Download 36.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling