Сирдарё тумани 12-мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 9-сонли йиғилиши б а ё н н о м а с и
Download 25.08 Kb.
|
12-мактаб намуна
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.05.2022 йил Сирдарё тумани.
- Мактаб БКУҚ раиси ; О.Норбутаев.
- Бизга 20 майгача топшириладиган хужжатлар (5 та мактаб ҳаммаси топширади)
Намуна. Охиригача диққат билан ўқинг. Сирдарё тумани 12-мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 9-сонли йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И 10.05.2022 йил Сирдарё тумани. Қатнашди:О.Норбутаев-БКУҚ раиси. Қўмита аъзоларидан; 4 нафари Кун тартиби Ходимларга санаторий йўлланмаси ажратиш тўғрисида. Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси О.Норбутаев сўзга чиқиб, мактаб ўқитувчиларидан Одилова Нафиса ва Истамкулов Олтинбеклар соғликларини тиклаш мақсадида “Янгиер” санаторийсига бепул йўлланма сўраб ариза билан мурожаат қилганликларини билдирди. Йиғилишда қўмита аъзоларидан И.Холбоева ва Ж.Гасановлар сўзга чиқишиб, Одилова Нафиса ва Истамкулов Олтинбекларнинг кўп йиллик самарали меҳнатларини эътиборга олиб, аризаларни ижобий ҳал қилиш мақсадида уларнинг ҳар бирларига 2022 йилнинг июн ойига соғликларини тиклаш мақсадида “Янгиер” санаторийсига бир донадан бепул йўлланма ажратишни сўраб Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгашига мурожаат қилиш таклифини билдиришди. Йиғилиш ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, кун тартибидаги масала юзасидан Қарорқилади: 1. 12-мактаб ўқитувчилари Одилова Нафиса ва Истамкулов Олтинбекларнинг ҳар бирларига 2022 йилнинг июн ойига соғликларини тиклаш мақсадида “Янгиер” санаторийсига бир донадан бепул йўлланма ажратиш Таълим ва ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгашидан сўралсин. 2.Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш касаба уюшма қўмитаси раиси О.Норбутаев зиммасига юклатилсин. Мактаб БКУҚ раиси ; О.Норбутаев. Сирдарё тумани 12-мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси О.Норбутаевга мактабнинг чизмачилик фани ўқитувчиси О.Истамкуловдан Ариза
Менга соғлигимни тиклаш мақсадида 2022 йилнинг июн ойига “Янгиер” санаторийсига бир дона бепул йўлланма ажратишингизни сўрайман. Имзо О. Истамкулов. 06.05.2022 йил. Диққат. 1. Аризани А4 оқ қоғозга қўлда ёзишсин. 2. Баённомангиз санаси 6-10 май оралиғи билан бўлсин. Аризалар санаси баённома санаси билан бир кунда ёки бир кун олдинроқ бўлиши мумкин. Иккала ходимингизга битта баённома қилсангиз ҳам майли. Лекин икки нусхада чиқаринг, ҳар бирини хужжатига алоҳида тикилади. 3. Сизга ташланган жадвалда қайси мактабга июн қўйилган бўлса биённома, аризани июн ойига деб ёзинг. Агар июл ёки август кўрсатилган бўлса июл ёки август ойига деб қўйинг. Бизга 20 майгача топшириладиган хужжатлар (5 та мактаб ҳаммаси топширади): 1. Баённома 2. Ариза 3. Камида 5 йиллик иш стажи акс этган меҳнат дафтарчасидан копия. 4. Паспорт копияси 5. Поликлиникадан мед справка. 6. Меҳнат таътили буйруғидан кўчирма. Download 25.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling