'сллки ко ти шш дори воситаларидан окилона фойдаланиш


Формуляр руйхатни тузиш ва уни даволаш муассасалари амалиётига


Download 262.97 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana14.09.2023
Hajmi262.97 Kb.
#1678298
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Дори воситаларидан окилона фойдаланиш. фармакоиқтисодиёт

Формуляр руйхатни тузиш ва уни даволаш муассасалари амалиётига 
куллашга услубий ёндошиш ва тавсиялар
Формуляр тизимлар концепцияси хар-хил давлатларда узига хос тарзда 
турличадир. Бир катор давлатларда формуляр, расман тан олинган расмий хужжат 
хисобланиб, улар хаётий зарур дори-дармонлардан келиб чикиб тузилган булса, бошка 
бир катор давлатларда формуляр - давлат бозорида тижорат ташкилотлари нашридан 
чикараётган дори воситаларининг фундаментал маълумотномаларини эслатади.
Бир катор давлатларда формулярлар мустакил ташкилотлар томонидан тузилади 
ва нашр этилади.
Формуляр тизимнинг асосий вазифаси клиник рационал ва самарадор дори 
воситалари билан даволашдир.
Согликни саклаш вазирлиги формулярни бошкариши мумкин, качонки 
куйидагиларга риоя килинса:
Тегишли маъмурий куллаб-кувватлаш.
Формуляр тамойилларига кура дори воситалари формуляр таркибига олиниши 
ёки чикариб ташланиши керак, лекин бу илмий тарзда асосланиб килиниши керак 
булган вазифадир.
Фармацевтик бозорга келиб тушган дори воситаларининг аъло даражадаги 
терапевтик таъсири тугрисида малакали маълумотлар аникланган тахлил хулосаси 
келтирилса.
Формулярда келтирилган дори воситалар факатгина кучли назорат остида, 
малакали шифокорлар билан келишилган холда ёзиб берилиши мумкин.
Формуляр тизим-ахборот усули булиб, бозор иктисодиёти шароитида согликни 
саклаш тизимини ижтимоий жихатдан ривожлантиришга каратилгандир.
Формуляр динамик тарзда ривожланувчи хужжат булиб, доимо унинг булим ва 
моддалари аникланиб, тулдирилиб борилади.
Даволаш формуляри бу даволовчи шифокорнинг оддий кечаётган касаллик учун 
тузилган даволаш тизимига кушимчалар киритиши мумкин булган маълумотлар 
тупламини ташкил этувчи хужжатдир.
Зарурият тугилиб колганда даволовчи шифокор уз беморига формулярга 
киритилган дори воситасини даволаш жараёнига киритилишини 
ва уз фикрини 
клиник-эксперт хайъати олдида асослаб бериши мумкин. Лекин 
клиник-эксперт- 
хайъат раиси ушбу холатда персонал жавобгарлигини уз буйнига олиши шарт.


Формуляр тизимнинг таъсири куйидагича усулларда асосланади:
-Давлат мажбуриятлари бажарилади, иштирок этувчи хар бир субъектларга 
дори- дармон билан сифатли таьминлашни яхшилашга каратилган фаолиятга рухсат 
этилади, конунчиликни бузаётган фаолият юзага чикади.
-Коммуникативлик-тиббий-ижтимоий муаммони хал килишда ягона ахборот 
кенглиги ва ягона услубий йуналиш оркали бирикиш каби имконият барча дори 
воситалари билан таъминловчи субъектларга берилади.
-Х,укук ва мажбуриятлар бирлиги-хар бир субъект (шу жумладан бемор хам) 
дори воситалари таъминотида иштирок этар экан, узига яраша нафакат хукук, балки 
мажбуриятларни хам хис килиши керак.
-иктисодий максадга мувофиклик - хар бир ишлатилаётган давлат маблаги 
жамият ижтимоий хаётини яхшилашга, саломатлигини мустахкамлашга ва сарф- 
харажатни камайтиришга олиб келиши керак.
Дори воситалари формулярини киритиш у ёки бу препаратлар ишлатилиш 
тизимини анча тартибга келтиради. Лекин шу билан бирга формулярга нималар 
киритилиши хам катта ахамият касб этади.
Формуляр ишлаб чикишнинг асосий сабаби куйидагилардир:
-Ирепаратларнинг хариди учун маблаг етишмаслиги;
-Охирги вактда альтернатив даволаш усулларини сони тобора ортиши;
-Х,озирги 
тиббиёт 
персоналида 
объектив 
ахборотнинг 
йуклиги 
ёки 
тушунмовчиликлар билан борадиган муайян муаммолар;
-Дори-дармон бозорида 
шубха тугдирувчи хоссали дори воситаларининг 
мавжудлиги.
Даволанишни тугри технологиясини танлай билиш бу ишнинг бир кисми 
сифатли дори воситалари альтернативасининг катта ассортиментида дори воситаларини 
танлаш ёки даволаниш муолажасини белгилаш нафакат терапевтик самараси 
жихатидан, балки уни нарх-навосидан хам келиб чиккан холда булиши мумкин.
Бу муаммо нафакат фармакоиктисодий аспект нуктаи назаридан каралади, балки 
рухий- ижтимоий томони хам катта ахамият касб этади.
Даволаниш муолажаси нархини пасайтириш даволаниш сифатини камайтиришга 
олиб келади, шунга йул куймаслик керак. Шу билан бир каторда беморнинг, 
шифокорнинг ва бюджетнинг талаблари инобатга олиниши керак.
Ирепаратни бахолаш куйидаги параметрлар оркали олиб борилади:
-препарат бахоси
-препарат самарадорлиги ва сифати 
-хаёт сифати.
Шуни таъкидлаб утиш керакки, формуляр тизим даволаш усули канчалик 
асослаб берилганини ва кайси дори воситалари берилаётганини устидан хисоб ва 
назорат олиб боради. Формуляр тизим булаётган узгаришларни хисобга олган холда 
кайта куриб чикилиши ва тулдирилиши мумкин. Шу максадда дори воситаларини 
бахолаш ва формулярни куллаб- кувватлаш буйича доимий ишлар олиб борилиши 
керак.
Даволаш усулларида кулланиладиган дори воситаларининг ножуя таъсирларини 
хисобга олган холда, самаралиларини эксперт бахолашдан утказади. Бунда асосан дори 
воситаларини курс бахоси, нархи тугрисида ахборот тупланади.
Дори воситаларини иктисодий бахолаш учун "харажатлар-самарадорлик" 
фармакоиктисодий тахлили тавсия килинади. Бу тахлил натижасида у ёки бу даволаш 
курсининг афзаллиги ва клиник самарадорлиги аникланади.
Дори воситалари формуляр руйхатига киритишда куйидаги тадкикотлар 
натижалари хисобга олинади ва уларнинг куйидаги талабларга мутаносиблиги


аникланади: кулланилишидаги етарли тажриба; исботланган самарадорлик; энг кам 
ножуя таъсирлар; дори воситаларини макбуллиги, самарадорлик кийматининг 
мутаносиблиги.
Фармакоиктисодиёт бу - согликни саклашда ресурс ва воситалардан окилона 
фойдаланиш 
имкониятини урганувчи тиббий фан. 
Унинг асосий 
куроли - 
фармакоиктисодий тахлил булиб, тиббий аралашувни комплекс клиник - иктисодий 
тахлилидир.
Клиник - иктисодий тахлил бу - профилактика, ташхис куйиш, дори воситалари 
билан ва уларсиз даволаш усулларининг тиббий аралашув натижалари хисобини олиб 
бориш ва унинг бажаришга кетган сарф-харажатларини узида мужассамлаштиради.
Клиник - иктисодий тахлил усулини турли хил тиббий аралашувларга татбик 
этса булади. Дори воситалари ва уларсиз даволаш турлари, ташхис куйиш усули, 
реабилитация ва профилактика иктисодий максад сари аниклаш.
Фармакоиктисодиётнинг урганиш объектлари булиб, тиббий арлашувларнинг 
хавфсизлиги ва самарадорлиги хамда уларни утказиш учун иктисодий сарф - 
харажатларни иктисод килиш .
Европа давлатларида фармакоиктисодий изланишлар
Европада фармакоиктисодиётни ривожланиш фикрлари фармакоиктисодий 
изланишлар (НЕЕД) натижалари киритилган маълумотлар базаси асосида тузиш 
мумкин. Бу база 10000 тадан ортик хужжатдан иборат булиб, бунга оргинал изланишлар 
(хаётнинг сифатини (ХС) урганиш ва иктисодий бахолаш) методология маълумотлари, 
обзорлар, тахририят маколалари кирган.
Махаллий согликни саклашда фармакоиктисодий тахлилнинг зарурияти унинг 
натижалари тулик кийматга эга булгандан кейин пайдо булган. Ш унинг учун хорижий 
маълумотлар хосил булган вакуумни тулдирган. Барча факторлар фармакоиктисодий 
текширувларнинг ривожланишига олиб келди.
Фармакоиктисодий ривожланишнинг яна бир мухим томони патентсиз 
препаратлар муаммосидир.

Download 262.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling