«социология» фанидан маърузалар матни


Иқтисодий ва тақсимот муносабатлари


Download 0.85 Mb.
bet24/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Иқтисодий ва тақсимот муносабатлари
Жамият ижтимоий таркибида ҳар бир шахс қайси иж­тимоий гурухга ва ундаги ҳудудий, тармоқ (соҳа) ва ижти­моий мавқе йўналишига мансублиги билан характерланади. Булардан ташқари яна, шахс жинси, ёш жиҳати, оммавий аҳволи, ижтимоий келиб чиқиши, миллий мансублиги, маълумоти, илмий даражаси каби меъзонрлар билан ҳам ўрганилади.ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш даврининг иқтисодий қийинчиликлари ижтимоий гурух ва айрим шахслар қанчалик моддий имкониятга эгалиги, жамғарма маблағи миқдори каби томонларни урганишни ҳам талаб этади.
Ҳозирда ижтимоий муносабатларда жамиятимиз учун мутлақо янги бўлган асослар яратилмоқда. Хусусий мулкчиликка асосланган кўп укладли, дунё сари очиқ юз тутган иқтисодиёт пайдо бўлаётир. Шунинг учун ҳам янги иқтисо­дий ва тақсимот муносабатлари Социологиясини ишлаб чиқиш Социология фанининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳозирда меҳнатнинг мазмунини чуқур ва ҳар жиҳатдан ўзгартирмай туриб, жамиятимиз ижтимоий таркибида сифат ўзгаришига эришиб бўлмайди. Бунинг учун, энг аввало, меҳнатга янгича муносабатни таркиб топтириш, янги техноло­гияни яратиш, фанни янада тараққий эттириш, муносибмалакали кадрлар тайёрлаш, маорифни тубдан янгилаш каби кечиктириб бўлмайдиган вазифалар амалга оширилмоғи лозим.
Иқтисодиёт Социологияси ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёнини, тақсимот муносабатлари, моддий таъминот, аҳолининг моддий турмуш даражаси ва шу каби жамиятнинг иқ­тисодий ривожланиш соҳасидаги қонуниятларни ўрганади.
Жамиятнинг ижтимоий ривожланиши, энг аввало, унинг иқтисодий асослари билан боғлиқ бўлади. Ижтимоий ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, ижтимоий хаётдаги бошқа соҳаларнинг ривожланиш даражаси ҳам шунга мос равишда тараққий қилиб боради. Масалан, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Еврупо мамлакатларининг иқтисодий ривожланганлиги ва аҳолининг турмуш даражаси маданияти, хизмат кўрсатиш соҳаларининг тараққиётини белгилаб беради.
Иқтисодий муносабатларни урганишда асосий эътибор: меҳнатнинг ижтимоий муаммолари, меҳнат фаолияти ва тақсимот муносабатларига қаратилади.
Жамият аъзолари томонидан яратилган моддий бойликлар улар ўртасида қандай тарзда ва қай миқдорда тақсимланишидаги фарқ ижтимоий гурухлар ўртасидаги фарқни келтириб чиқаради. Хусусий мулкнинг қонуний деб эълон қилиниши билан жамиятимиз ижтимоий таркибидаги текисчилик аста-секин ўз ўрнини ижтимоий мавқеи жиҳатидан ва етиштирилаётган моддий неъматларнинг тақсимоти жиҳатидан фарққилувчи ижтимоий гурух ва табақаларга бўлиниши ортиб бормоқда.
Республиканинг аста-секин бозор муносабатларига ўтиб бориш даврида Президент И. А. Каримов томонидан белгиланган беш тамойилга асосланган тарзда сиёсат юргизилмоқда. Буларнинг биринчиси – иқтисодиётнинг сиёсатдан устун бўлиши, уни ҳар қандай мафкуравий тазйиқлардан озод қилиш лозимлиги.
Иккинчиси – иқтисодиётни бошқаришда, айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида, янги тузум барпо этилаётганда давлат бошқарув тизимини қўлдан чиқармаслиги, яъни давлат асосий ислоҳотчи бўлмоғи лозимлигидир.
Учинчиси – қонунларга барча баравар риоя этишини таъминлаш, яъни қонун устиворлиги.
Тўртинчиси – кучли ижтимоий сиёсат юритиш.
Бешинчиси – бозор иқтисодиётига шошқалоқликка йўл қўймай, босқичма-босқич ўтиш зарурлиги.
Тақсимот муносабатлари Социология предметига тааллуқли бўлиб, унинг таркибига ишлаб чиқариш қуроллари тақсимоти, жамият аъзоларининг ишлаб чиқаришнинг турли тармоқлари бўйича жойлашуви ва жамият томонидан ишлаб чиқарилган моддий неъматлар, ишлаб чиқариш қуроллари ва истеъмол моллари киради. Моҳият эътибори билан тақсимот муносабатлари мавжуд ишлаб чиқариш муносабатлари характерига мос келади.
Алоҳида кишилар ва ижтимоий гурухларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаолияти моҳияти тақсимот муно­сабатлари ҳарактери билан белгиланади. Ижтимоий гурухлар, табақалар ва алоҳида олинган кишиларнинг реал даромадлари даражаси бу даромадларнинг ўзгариши ва ривожланиши истиқболлари уларнинг ижтимоий-сиёсий позицияларини белгилайди.
Совет тузуми даврида ижтимоий гурухларнинг моддий даромадларини тенглаштириш сиёсати юргизилган. Натижада кишиларнинг меҳнатга муносабати сусайиб, ижодийлик, омилкорлик, ишбилармонлик, тадбиркорлик, моддий манфаатдорлик каби ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг мухим стимуллари йўқала борган.
Демак, тақсимот муносабатлари жамият хаётини, ай­ниқса, унинг иқтисодий жиҳатдан ривожланишида мухимўрин тутади.
Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан, Ўзбекистонда мулкчилик турли шаклларининг жорий қилиниши ва уларнинг давлат ҳимоясига олинишитақсимот муносабатларида тубдан ўзгаришларга олиб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, жамият иқтисодий ривожланишини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон ўз миллий пулига эга бўлиши муносабати билан иқтисодийва тақсимот муносабатларига сезиларли таъсир кўрсата бошлади. Ўзбекистон ички бозорини тўлдириш — давлат сиёсати даражасида олиб борилмоқда. Аммо ҳозирда ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий интеграциянинг вақтинча бузилганлиги оқибатида юзага келган иқтисодий тақчиллик, айниқса, халқ истеъмоли моллари танқислиги иқтисодий ва тақсимот муносабатлари­га сезиларли таъсир кўрсатди. Унинг оқибатида кишиларнинг турмуш даражаси анча пасайди.
Ўзбекистон давлатининг бу соҳадаги сиёсати “миллий бойликнинг кўпайишини, республиканинг мустақиллигини, одамларнинг муносиб турмуш ва иш шароитларини таъминлайдиган қудратли, барқарор ва жўшқин ривожланиб борувчи иқтисодиётни барпо этишдан иборат буюк мақсадни кўзламоқда.
Хулоса қилиб айтганда, иқтисодиёт ва тақсимот муносабатлари Социология фани доирасида тадқиқот объекти сифатида мухимўрин тутади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling