«социология» фанидан маърузалар матни


Қариндошлик муносабатлари (kinship) —


Download 0.85 Mb.
bet48/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Қариндошлик муносабатлари (kinship) — индивидларни қондошлик, никоҳ ёки фарзандликка олиш ришталари билан боғлаб турувчи муносабатлар. Қариндошлик алоқалари, номланишда ҳам ифодаланганидек, никоҳ ва оила муносабатларини ўз ичига олади, лекин амалда унинг кўлами бу билангина чекланмайди. Ҳозирги жамиятларнинг кўпчилигида қариндошлик алоқалари билан боғлиқ ижтимоий мажбуриятларнинг баъзилари бевосита оила институти доирасидан четга чиқади, бошқа кўпчилик жамиятларда эса қариндошлик ижтимоий ҳаётнинг кўп соҳаларида катта аҳамиятга эга.
Қонуний ҳокимият (authority) — бир индивид ёки гуруҳнинг бошқалар уствдан қонунлаштирилган хукмронлиги. Қонунийлик элементи қонуний ҳокимиятни ҳокимиятнинг умумий концепциясидан ажратиб туради. Ҳокимият куч ишлатиш йўли билан ҳам қўлга киритилиши мумкин. Қонуний ҳокимият эса тобе одамларнинг улардан юқори турган, буйруқ ва топширикдар бериш имтиёзига эга бўлганларнинг хуқукдарини эътироф этишга боғлиқ.
Ҳарбий бошқарув (military rule) — сайланган расмий шахсларнинг эмас, ҳарбий етакчиларнинг бошқаруви. 20-асрда кўп мамлакатларда ҳарбий бошқарув мавжуд эди. Ҳарбий бошқарувнинг бир неча типлари бор баъзи ҳолларда бошқарувни ҳарбийларнинг ўзлари, бошқаларида эса ҳарбий ҳокимият томонидан тайинланган ва ҳарбийларга бевосита тобе бўлган амалдорлар амалга оширадилар.
Ҳокимият (power) — алоҳида индивидлар ёки гуруҳ аъзоларининг муайян мақсадларга эришиш ва манфаатларини рўёбга чиқариш лаёқати. Ҳокимият — ҳар қандай инсоний муносабатларнинг ажралмас қисми. Жамиятдаги кўпгина низолар ҳокимият учун кураш туфайли келиб чиқади, чунки индивид ёки гурухдарнинг қанчалик ҳокимиятга эга эканлиги уларнинг манфаатларини шунчалик рўёбга чиқариш учун имкон яратади.



1И. Каримов. Бизнинг бош максадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоh этишдир. Т. «Оъзбекистон», 2005. 12-13бетлар.

2Юлдошев А. Акл, истак ва имкон исканжасида. «Hуррият». 1998 йил 28 январ.

3 Ïëàòîí è åãî ýïîõà. Ì., Èçä. Íàóêà, 1979, ñòð 16–92.

4 Бобобеков А. Юқори палата ва парламентаризм ривож топишининг асосий йўналишлари. «Қонун ҳимоясида». 2004. 2-сон. 22-бет.

5Локк Дж. Сочинение. В 3т. «Перевод с англ. и лат. Т.3.» Ред. и сост., примеч. А.Л. Субботин. – М. Мысль. 1988. – ст. 316.

6


7


8 «Умумий сотсиология». Т.: ТошДУ, 1999, 79-бет.

9Каримов И.А. «Биздан озод ва обод Ватан колсин». Т.2. – Т.: «Оъзбекистон», 1996, 281-бет.

10Каримов И.А. «Оъзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. – Т.: «Оъзбекистон», 1996, 68-бет.

11Оъша жойда, 74-бет.

12 Каримов И.А. «Оъзбекистон миллий истиклол, иктисод, сиёсат, мафкура». Т.1. – Т.: «Оъзбекистон», 1996, 117-бет.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling