Оғиш (deviance) —гуруҳёкижамиятдагикўпчиликтомониданқабулқилинганмеъёрларвақадриятларгабўйсунмайдиганхулқ-атворшакллари. Маданият ёки субмаданиятга боғлиқ тарзда "оғиш" ёки "меъёр" тушунчалари турлича англашилади. Бир контекстда ёки муайян гурухда ижобий баҳоланадиган хулқ-атвор шакллари бошқа контекст, гуруҳ ёки маданиятда салбий баҳоланиши мумкин.
Патриархат (patriarchy) — эркакларнинг аёллар устидан хукмронлиги. Маълум бўлган барча жамиятлар патриархал хисобланади, лекин патриархаллик даражаси ва эркакларнинг аёллар устидан хукмронлик моҳияти турлича бўлиши мумкин. Ҳозирги дунёда аёллар ҳаракатларининг асосий вазифаси мавжуд патриархал институтларга карши курашцан иборат.
Постиндустриалжамият (post-industrialsociety) —ҳозиргивақтдаюзбераётганижтимоийўзгаришлариндустриалэрачегарасиданўтибкетди, дебҳисобловчилартомониданқўлланиладигантушунча. Постиндустриал жамият моддий товарлар ишлаб чиқаришдан кўра кўпроқ ахборот ишлаб чикаришга таянади. Бу концепция тарафдорлари фикрига кура, бизнинг бугунги жамиятимизда бундан икки аср аввал саноатлашув бошланаётган даврдагидек, чукур ижтимоий ўзгаришлар юз бермокда.
Ритуал (ritual) —хатти-ҳаракатларнингформаллашгантипибўлиб, ундамуайянгуруҳёкибирликкааъзобўлганодамлармунтазамиштирокэтишади. Дин ритуаллар бажариладиган асосий контекстлардан бири, бироқ ритуаллар бу соҳадан анча четга ҳам чиқади. Гуруҳдарнинг кўпчилиги ритуал хатти-ҳаракатларнинг у ёки бу шаклларини қўллайди.
Руҳий хасталик (mental illness) — шахс руҳий жараёнларининг бузилиши. Психиатрлар психик хасталикларнинг икки турини ажратиб кўрсатишади: неврозлар (бу енгилроқ даража, масалан, хавотирланиш, нотинчлик ҳолати) ва психозлар (оғирроқ даража бўлиб, унда индивидларнинг воқелик билан алоқаси узилиши кузатилади). Руҳий хасталикларнинг органик ўзгаришлар билан қай даражада боғлиқлиги, ва умуман, бундай ўзгаришларни касаллик ҳисоблаш мумкинми ёки йўкдиги тўғрисида мунозаралар давом этмокда.
Сабабият (causation) — бир омил ёки ўзгарувчанликнинг бошқасига таъсири. Сабаб-оқибат муносабатлари бир ҳодиса ёки ҳолат бошқаси томонидан келтириб чикарилганда майдонга келади. Социологияда сабабий омиллар индивид хатти-ҳаракатлари асосида ётган ҳодисалар, шунингдек, бундай хулқ-атворни белгилайдиган кўплаб ташки омилларни камраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |