«социология» фанидан маърузалар матни


Download 0.85 Mb.
bet26/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Ижтимоий демографик муносабатлар
Социологияда жамият ижтимоий таркибий тузилишининг ижтимоий-демографик муносабатлари ҳам мухимўрин ту­тади. Бу муносабатлар, асосан, аҳолининг жинсий тузилиши, ёши, оилавий ва генетик жиҳатларини ўз ичига олади.
Ҳар қандай давлат ижтимоий сиёсатининг таркибига демографик сиёсат ҳам киради. Демографик муносабатларга мамлакат аҳолисининг барча қатламлари мансуб.
Ижтимоий-демографик таркибга статистик жиҳатдан ўрганиладиган аҳоли ўртасида туғилиш, ўлим, никоҳ, оила­вий қўйди-чиқдилар, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг миграцияси, ҳудудий миграция кабилар киради.
Ўзбекистон ижтимоий-демографик жиҳатдан ниҳоятда мураккаб тузилишга эгадир. Туб аҳолининг 51 фоизи хотин-қизлар, 9,6 млн. нафари 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлардан иборат. Фарғона водийси аҳолисининг зичлиги жуда катта. Андижонда ҳар бир квадрат километр майдонга 485 нафар одам туғри келади. Бундай демографик ҳолат жамият хаётининг бошқа барча соҳаларида ҳам турли муаммоларни келтириб чиқариши табиий.
Аҳолининг ёш жиҳатдан таркибий тузилишини урганиш мамлакатнинг нафаҳат меҳнат ва ишлаб чиқариш потенциалини аниқлашга, балки унинг ривожланиш динамикасини ҳам аниқлашга хизмат қилади. Бу жиҳатдан Ўзбекистон баъзи Еврупо ва Япония мамлакатларига нисбатан «ёш»мамлакат ҳисобланади.
Аҳоли таркибииинг жинсий тузилишини урганишҳам мухимахамиятга эга. Бу, мамлакат ишлаб чиқаришини ташкил этиш, аёллар учун қулай меҳнат турларини ташкил қилиш ва иш билан таъминлашда мухимахамият касб этади. Хотин-қизлар ижтимоий аҳволининг ўзига хос хусусиятлари уларнинг меҳнат билан бандлиги, меҳнат тури, оилавий, турмуш шароити ва, шу кабиларда кўринади. Уларни оғир жисмоний меҳнатдан халос этиш масаласи ҳозирда энг мухим масалалардандир. Собиқ совет даврида ўзбек хотин-қизлари қишлоқ хўжалигида аёвсиз эксплуатация қилинди. Натижада уларнинг саломатлиги кескин ёмонлашди. Касалманд, нимжон оналардан ҳеч қачон соғломфарзанд дунёга келмайди. Ўзбек ёшларининг ҳар учтадан биттаси, ҳатто ҳарбий хизматга қодир бўлмай қолган эди. Президент И. А. Каримов ташаббуси билан илгари сурилаётган «Соғлом авлод давлат дастури» учун курашиш миллат келажагини таъминлашнинг энг мухим масаласидир.
Аҳоли оилавий таркибининг сони, моддий турмуш даражаси, даромади, оилавий муносабатларни ва шу каби масалаларни ўз ичига олади. Оилани озиқ-овқат ва истеъмол моллари билан таъминлаш муаммолари давлат ижтимоий сиёсатининг асосий мақсадини ифода этади. Оила таркибини Социология нинг махсус соҳаси – «Микросоtциолагия» да ҳам чуқур тадқиққилиш мақсадга мувофиқдир. Унда унинг иқтисодий, психологик жиҳатларини эътиборда тутиш зарур. Никоҳ муносабатлари, ёлғиз яшовчиларни, оилавий бузилиш сабабларини урганиш жамият ижтимоий таркиби хаётини ижобий ривожлантиришда катта ахамиятга эга. Оддий бир мисол: диний муносабатларда илгари никоҳ муқаддас саналар эди. Собиқ совет тузуми даврида диннинг ижтимоий хаётдаги мавқеига путур етказилиши ва даҳрийликнинг кучайиши оқибатида никоҳ муносабатларига муқаддас деб қаралмай қўйилди. Никоҳ шунчаки, расмий рўйхатга олишдан иборат бўлиб қолди. Натижада оила муқаддаслиги йўқолиб, қўйди-чиқдилар кўпайди. Бу эса жамиятнинг нафақкат иқтисодиётига, балки маънавий-ахлоқий, психологик муносабатларнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсата бошлади, ноахлоқий тенденцияларнинг кучайишига олиб келди, ёшавлод тарбиясига зарар етказилди. Жамиятда тирик етимлар сони кўпайди. Давлат етимхоналарининг сони ортди. Моддий ва бошқа жиҳатдан етарлича таъминланганлигига қарамай уларда тарбия топган болалар оилада, ўз ота-оналари бағрида вояга етган болалардан фарққила бошлади.
Социология да аҳолининг генетик таркибини урганиш борган сари моддий ахамиятга эга бўлмоқда. Унга аҳолининг табиий ва миграция ҳаракати киради. Ўзбек миллати бошқа миллатларга нисбатан ўз туғилиб ўсган жойига кўпроқ боғланган бўлади. Айниқса, Фарғона водийси аҳолисида бундай хусусият кучли. Шунинг учун ҳам водийда аҳоли зичлиги бошқа ҳудудлардагига нисбатан ортиқ.
Ўзбекистонда генетик таркибни урганишга ҳозирча етарли эътибор берилмаган. Унинг ижтимоий-демографик муносабатлардаги ахамияти катта.
Ижтимоий-демографик муносабатларни аниқлашда мам­лакат миқёсида ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш мухимўрин тутади. Аҳолининг рўйхатга олиниши айниқса ҳозирда, бозор муносабатларига ўтиш даврида юзага келаётган кўплаб ижтимоий-иқтисодий, маиший турмуш соҳаларидаги муаммоларни ҳал этишда жуда катта роль ўйнайди. Айниқса, унинг шаҳар муаммоларини ҳал этишдаги ахамияти катта.
Қишлоқ аҳолисининг ижтимоий таркиби жамият ижтимоий таркибининг муайян бўлаги ҳисобланади, қишлоқ аҳо­лиси ижтимоий муносабатларининг мухим белгилари: бу, ягона меҳнат, ер, мулкий бошқарув муносабатларини ўз ичи­га олади.ҳозирда қишлоқ аҳолисининг таркибида ҳам табақалашув жараёни кучаймоқда. Айниқса, қишлоққа саноатнинг кириб келиши, савдо-сотиқнинг ривожланиши ва бошқа омиллар оқибатида қишлоқ аҳолиси турли гурухлардан ибо­рат бўлган ижтимоий бирлик сифатида ривожланмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, жамият ижтимоий таркибини Социология фани доирасида урганиш, унинг ривожланиш истиқболларини, ўзига хос хусусиятларини, мавжуд ижтимоиймуаммоларини тадқиқ этишда ва зарур илмий-амалий тадбирлар ишлаб чиқишда мухим аҳамиягта эгадир.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling