«социология» фанидан маърузалар матни


–Маъруза Социал муносабатлар


Download 0.85 Mb.
bet22/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

7 –Маъруза Социал муносабатлар.


Режа:

  1. Социал муносабатлар турлари

  2. Иқтисодий ва тақсимот муносабатлари

  3. Ижтимоий – синфий муносабатлар

  4. Ижтимоий – демографик муносабатлар



Таянч иборалар:


Ижтимоий хамкорлик, интерпретация, кооперация, механик бирдамлик, органик бирдамлик, таназзул, кураш, бегоналашув, бефарқлик, инқироз,
камситиш, нотенглик.
Социология фани тизимида социал муносабатлар жуда мухимўрин тутади. Чунки у орқали жамият аъзолари бир-бирлари билан маълум бир муомала ва ижтимоий ҳамкорликка интиладилар. Социология даги бу махсус соҳа ўзининг ўта долзарблиги ва мухимлиги билан бошқа муаммо ва масалалардан ажралиб турсада, у ҳали мутахассислар томонидан тўлиқ илмий ва системали равишда ўрганилмаган ҳамда илмий адабиётларда етарли даражада ёритилмаган. Бу салбий йўлнинг асосий сабабларидан биринчиси, аввало, собиқ Иттифоқ фалсафий – социологикадабиётларида бу масаланинг бир ёқлама талқин қилинганлиги бўлса, иккинчиси эса, илғор ғарб ижтимоий адабиётларининг, бу соҳаси бўйича тўлиқ тадқиқот маълумотларининг бизда йўқлигидир.
муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг бир хусусий кўриниши деб талқин қилинади. Мавжуд адабиётларни чуқурроқ таҳлил қилинадиган бўлса, шундай хулосага келиш мумкинки, юқорида кўрсатилган фикрларда қимматли асослар борлигини билса бўлади.

социал муносабатлар тушунчаси кўпгина адабиётларда 2 хил даражада: кенг ва тор маънода талқин қилинган. Кенг маънода тушуниш – социал муносабатларни бутун бир ижтимоий муносабатлар тизими билан тенглаштиришдир ва улар орасидаги фарқларга кўп эътибор бермаслик билан боғлиқдир.


Тор маънода социал муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг бир мухим элементи ва тури деб интерпретация қилинади. социал муносабатлар кенг маънода қуйидагича таъриф билан белгиланган8.
социал муносабатлар – бу, табиат ҳодисаларидан ўлароқ бўлиб, унда ижтимоий муносабатларнинг бутун бир тизими мужассамлашгандир.
О. Конт ўзининг позитивистик таълимотида социал муносабатлар муаммоларини худди биологик ҳодисалар усули билан урганиш принципларини кенг тарғиб қилади. Позитивистик-натуралистик йўналишнинг ашаддий рақиби бўлган феноменологик Социология социал хаёт ва социал муносабатларни бундай усулда талқин этганлиги учун О. Конт ва унинг издошларини кескин танқид қилади. Натурализмнинг ва жиддий камчилик ва хатоликларини бартараф этиш учун феноменологик Социология, инсон онгининг фаоллиги бу муаммолар ечимининг асосий омилидир, деб исботлашга интилади. Бу йўналиш вакилларининг фикрича, фақатгина инсон ва унинг тафаккури туфайли социал воқеликни ҳамда социал муносабатларни конструкциялаш (яратиш) мумкин. Чунки социал реаллик ва социал муносабатлар инсоннинг интерпретацион фаолияти орқалигина вужудга келади. Феноменологик Социологиянинг таниқли вакилларидан бири Д. Силверман юқоридаги ғояларни асослаш учун позитивистик Социология назариясини танқид қилади.
Албатта, бу ижтимоий фикрлар вужудга келгандан бери анча вақтлар ўтди, янги жуғрофий-сиёсий мақомлар пайдо бўлди. Энг мухими эса, тоталитар тузум барҳам топиб, янги давлатлар вужудга келди, янги жамиятда бир партиявийлик ҳукмронлиги емирилди ва мустақил суверен давлатлар барпо бўлдилар. Энди эса жамиятдаги жараёнларни, жумладан, социал муносабатлар муаммоларини кенг плюралистик принцип орқали тадқиққилиш даври келди. Бу тамойил орқали, социал муносабатларнинг муаммо ва вазифаларини турлича таҳлил қилиш имконияти туғилди. Ушбу ижобий имкониятларнинг ҳосили сифатида республикамизда социал муносабат муаммолари жаҳон илмий тафаккурининг ҳархил йўналиш натижалари асосида тадқиққилинаётганлигини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, социал муносабатлар муаммосини янги, юқори илмий даражада тадқиққилиш имкониятлари вужудга келди. Энди бу муаммони конкрет социологик тадқиқот билан урганиш жоиздир. Чунки Социология нафақат бу муаммонигина эмас, балки бутун ижтимоий хаёт жараёнларни кенг қамровда комплекс характерда ва амалий натижалар асосида чуқур тадқиқот қилади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling