«социология» фанидан маърузалар матни


Download 0.85 Mb.
bet30/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

III. Хулоса қисми.



  1. Тадқиқот натижаларининг мазмунан таснифи.

  2. Буюртмачига тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари (асосий хулосалардан иборат хисобот, амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлардан иборат).



Муаммони аниқлаш. Тадқиқот обьекти ва предметини белгилаш.

Ҳар қандай илмий тадқиқот, жумладан, социологик тадқиқот ҳам, муайян саволларга жавоб бериши керак. Ҳаёт давр ёки муайян ижтимоий жараёнлар вужудга келтираётган муаммоларни кўра билиш тадқиқотчидан чуқур назарий тайёргарлик талаб қилади. Тадқиқотчи ўзининг билим доираси, дунёқараши ва имкониятларидан келиб чикиб нимани ва қандай ўрганиш лозимлигини белгилайди, яъни муаммони аниқлайди.


Тадқиқот обьекти ва предметини аниқлагач, унинг вазифаларини аниқ белгилаб олиш зарур. Тадқиқот вазифаларини белгилашдан олдин уларнинг турларини аниқлаб олиш даркор. Социологик тадқиқот вазифалари ўзининг умумий хусусиятларига кўра назарий ва амалий турга бўлинади. Назарий вазифалар маьлум.
Дастур таркибидаги услубий қисмнинг мухим жихати - эмпирик тадқиқот услубиёти, техникаси, жараёни ва усулларини асослашдан иборат.
Социологик тадқиқот услубиёти - хусусий социологик усуллар мажмун бўлиб ундан эмпирик материалларни тўплаш ва тизимлаштириш мақсадида фойдаланилади. Метод (усул) тушунчаси кенг маънода билимлар тизимини юзага келтириш ва асослаш усули, воситаси, демакдир. Социологияда усул сифатида умумсоциологик принциплари ҳам ижтимоий вокеликдаги жараёнлар ва ходисаларни билишдаги хусусий принциплар ва конкрет усуллар математик, статистик усуллар, социологик ахбаротни йиғиш усуллари: Кузатиш; сўровлар; эксперимент ва бошқа тушунчалар.
Социологик тадқиқот техникаси-махсус усулларнинг бирлигини англатиб,у ёки бу усуллардан унумли ва ўз- ўзида фойдаланишни ифода қилади. Социологик тадқиқот жараённи тадқиқотни ташкил этиш усули, воситаси, барча билим ва ташкилий фаолиятнинг бажариб бориш жараёнини англатади.
Процедура - тадқиқот амалиётида қўлланиладиган уни ўтказиш учун мухим бўлган турли қоидалар, харакатлар, инструментларни қўллаш ва уларни тартибга боғлиқ бўлган масала йиғиндисидир.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling