«социология» фанидан маърузалар матни
Социологияда ўлчов кўрсаткичи математик мазмуни жихатдан қуйидага турларга бўлинади
Download 0.85 Mb.
|
2013 маруза матни
Социологияда ўлчов кўрсаткичи математик мазмуни жихатдан қуйидага турларга бўлинади:
номикал кўрсаткич; тартиб кўрсаткичи; мутаносиблик кўрсаткичи; Ўлчов кўрсаткичининг сўнги 2 тури кам қўлланади. Методик нуқтаи назаридан ўлчов кўрсаткичлари бир марта ва кўп марта қўлланадиган турларга ҳам бўлинади. Методик воситалар ёрдамидаги ўлчов кўрсаткичлари социал жараёнларнинг сифатий белгиларини тўғри аниқлашга кўмаклашади. Табиий фанларда, хусусан физикада кўп қўлланадиган ўлчов усулларининг ижтимоий фанларда ҳам қўллашга харакат қилинмокда. Бироқ айрим социал ходиса ва жараёнларни ўлчаш қатор кийинчиликлар туғдиради. Ижтимоий фанларда шахс ёки гуруҳларнинг хусусиятлари, социал белгилари социал кўрсаткичларининг обьекти ҳисобланади. Социологик тадқиқотларда Кузатиш - дастлабки эмпирик маълумотларни йиғиш усули бўлиб, муайян мақсадга қаратилган, олдиндан пухта ўйлаб, мунтазам олиб бориладиган, хиссий қалбга асосланган бўлади. Бу усулдан фойдаланишнинг ўзига хос афзаллиги шундаки, тадқиқотчи муайян даражада тадқиқот олиб бораётган обьекти мустақил бўлади ва унга бўйсунмайди. Кузатиш усулидан олинадиган илмий маьлумотларда обьектив, холис ва ҳаётий бўлиши билан ўзининг илмий қимматига эгадир. Шу билан бирга, Кузатиш усулидан олинган илмий маьлумотларда субьектив жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин. Чунки, социологик тадқиқот тадқиқотнинг ижтимоий воқеаликка, жараёнига нисбатан қандай муносабатда бўлиши ва қай йўсинда тавсифланиши асосида боради. Кузатиш усулининг яна бир мухим ўзига хос жихати, унинг муайян даражада чегараланганлиги бўлиб, кўпгина тадқиқ этилаётган воқеаликни қайта Кузатиш имконияти бўлмаслигидир. Бу усулнинг яна бир заиф жихати шундан иборатки, Кузатиш орқали тадқиқотчининг фикр ва хукмини билиш жуда қийин. Барча ҳолларда Кузатиш хозирча сўз билан ифодаланади. Аммо баьзи хулқий- эҳтиросли муносабатларни, холатларни бир тарзда ёзиш ва сўз орқали ифодалаш қийин бўлади. Кузатиш жараёнининг характерига қараб унинг қуйидаги типларга ажратиб кўрсатиш мумкин: назоратли ва назоратсиз, тўла қамровли ва қамрамайдиган, дала ва лабаратория шароитида, мунтазам ва тасодифий кабилар. Социологик тадқиқотларда Кузатиш усули ўрганилётган обьектга нисбатан четдан ёки ичкаридан қўлланиши мумкин. Тадқиқ этилаётган обьект четдан кузатилаётганда тадқиқотчи обьектга нисбатан мустакил бўлади ва унга бўйсунмайди. Социологик тадқиқотлар фақатгина Кузатиш усулидан фойдаланиши билан кифояланиб қолмаслик керак. Чунки, Кузатиш усули орқали олинган натижалар ўрганилаётган обьект тўғрисида тўла маьлумот бера олмайди. Бу усулдан кўпинча социологик тадқиқотнинг дастлабки босқичларида, обьект тўғрисида дастлабки тасаввурга эга бўлиш учун ёки социологик тадқиқотларнинг бошқа усуллари ёрдамида олинган маълумотларни, статистик хужжатларни қўшимча равишда текшириш мақсадида фойдаланади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling