«социология» фанидан маърузалар матни


Социологияда экспериментнинг асосий вазифаси


Download 0.85 Mb.
bet35/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Социологияда экспериментнинг асосий вазифаси:

  • амалий ўзгартирувчилик фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

  • илмий гипотезани текширишдир. Тушунтирувчи (изохловчи)илмий гипаотезаларни текшириб кўришда эксперимент кучли восита ҳисобланади.

Эксперимент ёрдамида ўрганилаётган ходисаларнинг сифати ва мазмунини миқдорий ўлчаш учун етарли шарт- шароитлар яратилди.


У икки бўлимдан иборат:

  1. Экспериментни таёйрлаш ва уни ўтказишлардаги тадбирлардан.

  2. Шу тадбирларни амалга ошириш тартибидан иборатдир.

Социологик тадқиқотда эксперимент усули тушунтирувчи гипотезаларни тўғрилигини текшириб кўриш мақсадида қўлланади. Тадқиқ этилаётган обьектнинг сон ва сифат белгиларини тўла тушинтира олишга имкон яратадиган пухта билим асосида белгиланган тушунтирувчи гипотезалар эксперимент ёрдамида текшириб кўрилади.


Эксперимент илмий назария асосида ўтказилади, унинг вазифаларини ойдинлаштириш ва натижаларни изохлашга хизмат қилади. Кўп холларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган гипотезаларни текшириб кўриш экспериментнинг ҳам вазифаси хисобланади.
Эксперимент янги давр табиий фанларнинг тараққиёти натижасида вужудга келади. Бу усулдан У. Гильберт, Г.Галелей самарали фойдаланганлар. Шарқнинг буюк табиби Абу Али ибн Сино турли экспериментлар асосида илғор илмий хулосаларга келди.
Хозирги замон фанида экспериментлар қуйидаги турларга бўлинади:Сифат эксперимент - у экспериментнинг мухим тури бўлиб, назарий асосда тахлил қилинаётган воқеаларнинг бўлиши ёки бўлмаслигини аниқлашда қўлланилади.

  1. Ўлчов эксперименти - у сифатга қараганда мураккаброқ бўлиб, обьект белгиларни миқдор жихатдан аниқлашда қўлланилади.

  2. Мулохаза эксперименти - бу бевосита назарий билимлар таркибига киради. Илмий назариянинг асосий йўналишлари бир- бири билан қай даражада боғлиқ эканлигини аниқлашга имкон беради.

  3. Хисоблаш эксперименти - бунда компьютер ёрдамида хисоблашга асослангандир.

  4. Социал эксперимент - у социал соҳадаги ташкилиш ишларнинг янги жамият шаклларини ва жамият бошқаришнинг қўлай усулларини қайта тадбиқ этиш воситасидир.

Социал экспериментнинг обьекти маълум бир гуруҳ кишилари бўлиб, у кишиларнинг табиий холатларида ўтказилади.
Табиий ва суниий эксперимент ўтказиш жараёнида сўроқлаш ва кузатиш усули экспериментнинг бориши ҳақида қўшимча маълумотлар олишга имкон беради.
Гипотезани исботлаш мақсадида ўтказиладиган эксперимент мунтазам равишдаги ва ёнма–ён холдаги эксперимент турларига бўлинади. Ўрганилаётган объектнинг характерига қараб социал экспериментлар иқтисодий, педагогик, эстетик, психалогик ва бошқа турларга бўлинади.
Эксперимент махсус режа асосида ўтказилади. Экспериментнинг асосий мақсади тадқиқотчини қизиқтирган социал жараён ва воқеалар мажмуидаги ўрганишларни аниқлашдир. Ана шу мақсадга эришиш учун эксперимент ўтказилаётган гуруҳ фаолиятига бошқа омиллар орқали таъсир ўтказилади.
Эксперимент социал ҳаётни бошқариш бўйича белгиланган мақсадга эришишнинг амалий воситасидир.
Тадқиқочи эксперимент асосида амалга ошириш илмий тахлилнинг маҳсулдор усули хисобланади. Социал ходисалар, воқеалар ва жараёнлар, уларнинг асосий элементлари доимий харакатдадир. Социал ўзгаришларнинг иқтисодий, сиёсий, географик, социал- психологик кўрсаткичлари мавжуддир.
Иқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида социал ходиса ва жараёнларни тахлил қилишда социал ўзгаришларнинг мохияти ва мазмуни аниқланади. Социал кўрсаткичлар мажмуаси кишилар фаолиятидаги социал қонуниятлар тўғрисида маълумотлар тўплашга ёрдам беради
Социологик тадқиқотларда ўрганилаётган объект тўғрисида дастлабки эмпирик маълумотларни тўплашда тажриба ўтказиш алоҳида ўрин тутади. Социал экспримент усулининг асосий хусусиятлари объектив реаллик тизимига таъсир кўрсатиш, нисбатан ажратиб олинган экспериментал омилни тадқиқ қилинаётган обьектга нисбатан режали асосда қўллаш: унинг оқибатларини режали назорат қилиб бориш, ўзгариш самарадорлигини, ижобий ва салбий жихатларини ўлчашлар киради.
Социологик ва социал- психологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эксперимент усулидан фойдаланиш 2 асосий омилга боғлиқ бўлади: 1) тадқиқот обьектининг ўзига хослиги ва тадқиқ қилинаётган ижтимоий гуруҳ жавоб реакциясининг характерига. Бу усул хар қандай социал обьектга ҳам қўлланилавермайди. Бу усулдан фойдаланишда энг аввало, тадқиқ этилаётган обектнинг экспериментга берилиш даражасини аниқлаш зарур. Агар обьект устида эксперимент ўтказиш ман деб топилмаса, уни ўтказиш чегараси аниқ белгиланмоғи лозим. Эксперимент социал обьект функционал муносабатларни бузмаслиги, издан чиқармаслиги керак. Социал экспериментлар ўз вазифаси мазмуни, якуний натижаси билан ўзаро фарққилмасади, барчасига хос ички таркибий тузилишига эга. Унинг ички унсунларига эксперимент ўтказувчи (тадқиқотчи, олимлар гуруҳи, илмий лабаратория), яратиладиган шарт- шароит тузими экспериментал омил, экспериментал холат ва экспериментал натажалари киради. Социологияда эксперимент асосан 3 типда олиб борилади.

  1. Экспост - факто эксперимент. Бунда эксперимент ўтмишидан хозиргача бўлган ижтимоий ходисалар тадқиқот обьекти қилиб олинганда ўтказилади.

  2. Таққослаш тамоийлигига асосланган эксперимент. Бу типда хозирги давр ижтимоий жараёнлари тадқиқот обьекти қилиб олинган бўлади.

3. Проектли эксперимент хозирдан келажакга йўналтирилган. Социал эксперимент ўтказиш муайян босқичлардан иборатдир. Биринчи босқич- назарий босқич бўлиб, унда, ўтказиладиган эксперимент типи белгиланади ва назарий жихатдан асосланади. Мавжуд имкониятлар, эксперимент омиллар ва тадқиқот обьектининг ўзига хос жихатлари хисобга олинади.
Иккинчи босқич – эксперимент ўтказиш дастури ва методикаси ишлаб чиқилади. Учинчи босқичда- эксперимент дастурида кўрсатилган асосий вазифалар аниқ воситалар орқали обьектга тадбиққилинади. Тўртинчи босқич- сўнги босқич бўлиб, унда экспериментдан олинган натижалар илмий тахлил қилинади ва баҳоланади.
Бу усул социологияда хужжатларни ўрганиш, хужжатларни тахлил қилиш, хужжатлар билан ишлаш номлари билан юритилади.Социологик тадқиқотларда кенг қўлланиладиган Кузатиш, сўров, эксперимент сингари усуллардан фарқли равишда, бу усул ўрганилаётган обьект тўғрисида бевосита эмас, бавосита маьлумот беради. Лекин бу хусусият хужжатлар билан ишлашнинг аҳамиятини пасайтирмайди. Чунки, аксарият холларда бошқа усуллар бера олмаган маълумотни шу усул ёрдамида олиш мумкин.
Хужжатлар билан ишлаш усулининг социологияга кириб келиши негизида ижтимоий шароитлар, муносабатлар, вазиятлар, холатларнинг турли хужжатларда қайд қилиниши ётади. Демак,ана шу хужжатларни ўрганиш, тахлил қилиш орқали ўша муносабатлар, вазиятлар холатлар тўғрисида ёки бу даражада тўла бўлган тасавурлар хосил қилиш мумкин.
Хужжатларни тахлил қилиш социологик тадқиқотларнинг турли босқичларида турли вазифаларни хал қилишга ёрдам беради.

  1. Тадқиқот обекти билан дастлабки танишиш даврида хужжатларни ўрганиш муамосини белгилаш, тадқиқот йўналишини аниқлашга ёрдам беради. Шу билан бирга, бу босқичда хужжатларни ўрганиш тадқиқотларнинг респондентлар микдори. Уларнинг касб, ёш, жинси, маьлумот бўйича таркибини аниқлашга ёрдам беради.

  2. Тадқиқотга бевосита киришишдан олдин, ишчи фаразини шакллантиришда ҳам хужжатлар билан ишлаш катта ёрдам бериши мумкин. Чунки, хали ўрганилмаган ва асосий хусусиятлари номаълум бўлган обьект тўғрисида дастлабки маьлумот олишнинг энг қўлай усулидан бири хужжатлар билан ишлашдир. Хужжатларни тахлил қилиш жараёнида социологик муаммонинг асосий қирралари кўзга ташлана борар экан, айни пайтда тадқиқот фаразининг ҳам асосий томонлари шаклланади.

  3. Бевосита тадқиқот жараёнида хужжатларни таҳлил қилиш усулидан мустақил фойдаланиш билан бирга бу усул бошқа усуллар ёрдамида тўпланган эмпирик маьлумотларни текшириш учун шу маьлумотларни умумлаштиришда ёрдам бериши мумкин.

  4. Тадқиқотнинг якунловчи босқичида, маълумотларни умумлаштириш, муаммони атрофлича тахлил қилиб тушунтириш, социологик хулосалар чиқариш ва тавсиялар ишлаб чиқишда ҳам хужжатларга мурожаат қилишга ёрдам беради.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, хужжатларни тахлил қилиш усулининг аҳамиятини ҳам, камчиликларини ҳам бўрттириб юбормаслиги керак. Усулнинг ютуқ ва камчиликларини ҳам оқилона натижаларга эришиш мумкин.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling