Назорат саволлари:
Тадқиқот ўтказишнинг қандай усуллари бор?
Энг кенг таркалган сўров усули қайси?
Хужжатлар қачон тахлил қилинади?
ГЛОССАРИЙ
Бегоналашув (alienation) — биз инсоний мавжудот сифатида фойдаланаётган имкониятларимизнинг ўзгалар томонидан ўзлаш-тирилаётганини сезиш туйғуси. Бу тушунча Маркс томонидан инсоний имкониятларнинг маъбудларга йўналтирилганини ифодалаш учун ишлатилган. Кейинроқ эса у айнан шу атамани ишчилар-нинг табиат устидан назоратни йўқотаётганини, ўз меҳнати натижа-лари ва маҳсулларига эгалик кила олмаётганини ифодалаш учун ишлатган.
Беонглик (unconsions) — инсон онгидан ташкарида мавжуд мотивлар ва ғоялар. Беонгликнинг асосий психологик мурвати индивид томонидан мана шу беонглик даражасига мансуб хисобланган импульелар ва майллардир. Фрейд назариясига кура, индивиднинг болалигида вужудга келган импульелар ва майллар унинг бутун ҳаёти давомида мухим роль ўйнайди.
Тендер (gender) —эркакларвааёлларучунхосхисобланганжиҳатларнихулқ-атворданижтимоийкутиш. Тендер эркак ва аёл ўртасидаги жисмоний тафовутларни эмас, балки ижтимоий жиҳатдан шаклланадиган мардлик ва назокат сингари хусусиятларни англатади. Авваллари бу масалага етарли эътибор берилмаган бўлса ҳам, сўнгги вактларда тендер муносабатлари социологиядаги энг муҳим йўналишлардан бирига аиланди.
Глобаллашув (globalization) —дунёдагитурлиодамлар, минтакаларвамамлакатларўртасидагиўзаробоғликдикнингўсиши.
Давлат (state) — муайянҳудуддабошқарувниамалгаоширадиган, ҳуқуқдаривакучишлатишимкониятиқонуниймустаҳкамлангансиёсийаппарат (ҳукуматинститутларивадавлатхизматиамалдорлари). Давлат ҳамма жамиятларда ҳам бўлган эмас. У овчилар ва термачилар жамиятида, шунингдек, аграр типдаги кичик жамиятларда ҳам бўлмаган. Давлатнинг пайдо бўлиши инсоният тарихида жуда мухим қадам бўлди, чунки сиёсий ҳокимиятнинг марказлашуви ижтимоий ўзгаришлар жараёнига янги куч бағишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |