«социология» фанидан маърузалар матни
маъруза Ижтимоий тараккиёт социологияси
Download 0.85 Mb.
|
2013 маруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ядро қуролларини ишлатиш окибатлари. Токсик моддалардан фойдаланиш оқибатлари. Озиқ-овқат муаммоси.
- Ядро қуролини ишлатиш окибатлари .
- Токсик моддалардан фойдаланиш оқибатлари .
- Озиқ-овқат муаммоси
- Ижтимоий экология
- Ижтимоий башорат қилиш .
8 маъруза Ижтимоий тараккиёт социологияси.
Режа: Социологияда ижтимоий тараккиёт тушунчаси. Глобал муаммолар. Ядро қуролларини ишлатиш окибатлари. Токсик моддалардан фойдаланиш оқибатлари. Озиқ-овқат муаммоси. Таянч иборалар: Ижтимоий ўзгариш ва тараққиёт тушунчаларининг нисбати. Ижтимоий прогресс, ижтимоий ўзгаришларнинг шакли сифатида. Глобал ижтимоий –иқтисодий таназзуллар ва уларнинг ижтимоий тараққиёт жарёнига таъсири. Глобал муаммолар - бу умуминсоният муаммолари бўлиб, цивилизация, инсоният, ҳар бир инсон манфаатларига тегишлидир. Мазкур социологик фикрнинг пайдо бўлишини қадимги Рим Клубидаги машҳур олимлар, сиёсий арбобларнинг дунё тараққиёти моделини, инсониятнинг келажаги тақдирини иккинчи минг йиллик чегараларида қандай бўлишини олдиндан башорат қилишга анча-мунча муваффиқиятли уринишлари билан богълашади. Ҳозирги даврда бизнинг мамлакатимизда ҳам глобалистика социологиянинг илмий йўналиши сифатида ҳозирги замон инсониятининг глобал (умумий) муаммоларини ўрганувчи фан сифатида шаклланди. Рио-де-Жанейрода ўтказилган жаҳон экологик конгресси бутун планета миқёсидаги глобал муаммоларга таъсир ўтказиш йўлидаги биринчи уриниш бўлди, деб ҳисоблаш мумкин. Конгрессда 170 мамлакатдан вакиллар қатнашди. Бу мамлакатларнинг аксарияти — лидер мамлакатлар эди. Конгрессда биринчи марта жамиятнинг барқарор ривожланиш концепцияси яратилди. «Барқарор ривожланиш ҳозирги ва келажак авлодларнинг яхши яшаши учун атроф-муҳитни сақлаган ҳолда меҳнатнинг технологик асосларини кучайтириб, жамият бойлигини кўпайтириши ва инсон турмушининг яхшилаш имкониятини яратиши зарур», - деб ёзади Д.Маркович. Бизнинг мамлакатимизда глобалистика фанининг мухим назарий манбасини В.И.Вернадскийнинг ноосфера ҳақидаги гъоялари ташкил этади. Шартли равишда бизни ўраб турган муҳитни биосфера, техносфера ва социосферага ажратиш мумкин. Инсон биосферага таъсир қилади ва натижада биосфера бутунлай янги ҳолатга - ноосферага айланади. Ноосфера асосини кишиларнинг онгли фаолияти ташкил этади ва табиат билан жамиятнинг бирлигини ифода қилади. ноосферанинг ташкил топиш жараёни ва унинг ҳаракатланиши ижтимоий экологиянинг ўрганиш объектини ташкил этади. «Инсон биринчи марта шуни аниқ тушундики, у планетанинг аҳолисидан бири ва у мана шу янги аспектда ўйлаши, фикр юритиши ва ҳаракат қилиши лозим, фақат шахс, қабила, мамлакат ёки бир неча мамлакатлар иттифоқи аъзоси эмас, балки планета аъзоси сифатида иш тутиши лозим», - деб ёзган эди буюк рус олими. Ҳақиқатан ҳам В.А.Вернадский инсоннинг геологик омил эканлиги, у ўзининг хўжалик, эгалик фаолняти билан табиий муҳитни тубдан ўзгартириб юбориши мумкинлиги ҳақидаги назарияни яратган улугъ олимдир. Дарҳақиқат, ҳозирги замон цивилизацияси табиатни таниб бўлмас даражада ўзгартириб юбормоқца. қанчадан-қанча ўрмонзорлар, саҳролар тубдан ўзгариб кетмовда. Углекислота ва фреоннинг ҳавога чиқарилиши планетамизни глобал ўзгартириб юбориши мумкин. Яна бир томони борки, инсон ўз фаолияти билан табиатга ижобий таъсир қилиши ҳам мумкин. Богъ-рогълар, экинзорлар, ўрмонлар ташкил этиб, «иккинчи» табиат ҳосил этади. Янги шаҳарлар, мегаполислар яратади. Табиатга бундай ижобий таъсир ш мисоли сифатида Бирлашган Араб Амирлиги шаҳарларини кўрсатиш мумкин Лекин, ҳозирча инсоният табиатга кўпроқ салбий таъсир ўтказмоқда Рақамларга мурожаат этамиз. Планета аҳолиси ҳар куни 250 минг кишига кўпаяди, ҳар куни 500 млн. автомобилга 140 минг янгиси қўшилади, Глобал моделлаштириш гъояси 60-йиллар охири 70 йиллар бошида пайдо бўлди. Унинг ирмоқларида Дж.Форестер, А.Печчеи, Э.Янг, Г.Тимман, Н.Моисеев каби олимлар турган. Глобал моделлаштириш гъоясини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш борасйда Рим клубининг хизматлари алоҳида ўрин тутади. Бу клубда бир қатор гъарб олимлари, бизнесменлар, сиёсатчилар ва жамоат арбоблари глобал хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чивдан эдилар. Рим клуби 1968 йилда ташкил топган 1972 йилда Рим клубининг биринчи маърузаси «Предели роста» («Ўсиш меъёрлари») матбуотда босилган эди. Дениз Медоуз бошлиқ муаллифлар гурухи математик моделлар ва компьютер техникаси ёрдамида жаҳон цивилизациясининг ўсиш чегараларини аниқлаш, антропологик характерга эга ўзгаришларни кўрсатишни мақсад қилиб қўйган эдилар. Глобалликни тушунтириш учун Х.Ортеги - Гассетнинг қуйидаги сўзлари ҳақиқат эканлиги ростга ўхшайди: «Яхлит жамиятнинг айрим қисмлари ўз ҳаракатлари ва ниятларида бир хил бўлишлари шарт ҳам, зарур ҳам эмас. Лекин ҳар бир гурух бошқа гурухлар хаётини ва эҳтиёжини унутмаслиги шарт ва мухимдир». Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда ёнилгъи ёниши жараёнида ҳар йилда 5 млрд. тонна углекислота гази ажралиб чиқади ва унинг деярли ярми ҳавога чиқиб кетади. 1900 йилдан бери ҳаводаги углекислота гази 15 % га ортди ва ҳозирги кунда ҳар йили 0,4 фоизга кўпайиб бормовда. Ундан ташқари, атмосфера таркибида олтингугурт ва азот қўшилмалари кўпайиб бормоқда. Дунёнинг айрим ҳудудларида ўрмонлар ва кўллар кислотали ёмгъир билан заҳарланмовда. Углекислота ва фреон чиқиндилари ҳаво таркибига кучли таъсир қилиб, планетамизни жиддий глобал ўзгариб кетишига олиб келмоқда (парникли эффект, озон қатламининг бузилиши). Кимёвий заҳарли чиқиндилар ва ахлатларнинг сувга қўшилиши шундай кўламларга етмоқдаки, кўплаб дарёларнинг сувини истеъмол қилиб бўлмай қолди. Соф ичимлик суви олиш энг катта, инсоният учун глобал муаммоларнинг бирига айланди. Антарктида музлигини ҳисобга олмасак, Байкал кўлида планетадаги чучук сувнинг 5 дан бир қисми тўпланган. Инсон фаолияти туфайли атроф муҳитнинг бузилиши айрим ҳудудлар чегарасидан чиқиб, глобал муаммога айланмоқда. Табиатдаги ўзгаришлар планета миқёсида ахамияттш бўлмоқда. қатор мамлакатлар ҳудудида кимёвий ва реактив моддаларнинг ҳавога чиқиши кислотали ёмгъирлар, огъир металл ва радиоактив модцалар аралаш ёмгъирлар ёгъилишига сабаб бўлмовда. Ҳавода озон қатламининг камайиши оқибатида барча тирик мавжудот учун катта зарар етказувчи ультрабинафша нурлари ва бошқа «Парникли эффект» ҳосил қилувчи моддалар туўпланишига сабаб бўлмоқда. Планетада юз бераётган ўзгаришлар бутун инсониятнинг глобал муаммоларига айланди. Бизнинг мамлакатимизда кўп йиллар мобайнида жамиятда синфий сиёсат ҳукм сурганлиги туфайли умуминсоний, глобал муаммолар ҳакидаги фикрлар рад этилиб келинди. гъарб файласуфлари, иқтисодчилар, футуристларнинг илмий ншлари ўрганилмади, ёки уларни буржуа ташвиқотлари сифатида қабул қилинди ва революцион тараққиётга зид деб эълон қилинди. Глобалистика ҳам генетикадек, кибернетикадек, педологияцек мураккаб йўлни босиб ўтди ва кўп ҳолларда сохта фан деб тушунилди. Шунинг учун бу муаммоларни кўтариб чиққан олимлар жасоратини тан олиш зарур. Бир неча ўн йилликлар давомида жаҳон цивилизацияси истиқболларини бир томонлама тушуниш ҳукм суриб келди. Унинг мазмуни шундай эди: ижтимоий тараққиёт - тақдир тақозоси, социализм гъалабаси муқаррар, таравдиётнинг фақат совет модели тўгъри. Демак, жамият тараққиёти олдиндан аниқ, фақат бир йўлдан борилади: мулк умумий, синфлар ўртасидаги, шаҳар ва қишлоқ орасидаги, миллатлар орасидаги фарқ йўқолади. қанақа глобал муаммолар бўлиши мумкин? Режалаштирилган иқтисодиёт шароитида ҳеч қандай антагонистик зиддият, иқтисодий муаммолар бўлиши мумкин эмас, деб ҳисобланар эди. Шундан келиб чиқиб, табиатни инсонга бўйсундириш принципига амал қилииди, экологик саводсизлик ва масъулиятсизлик юзага келди. И.В.Мичуриннинг «Табиатдан инъом кутиб ўтирмаймиз, уни олиш бизнинг вазифамиз» деган сўзлари ўринли ва ўринсиз ишлатилаверилди. Жамиятга ва кишиларга шундай фикр сингдирилдики, инсон ҳар қандай техноген таъсирларга, экологик вазиятга мослашувчан универсал хусусиятларга эга. Шундай пайтлар бўлдики, Митридат исмли шоҳ феноменини мисол тариқасида ёдга олишга одатланишди. Эмишки, бу шоҳ заҳарланиб қолишдан қўрқиб, ўзини секин-аста заҳарга ўргатиб борган ва шу даражага етганки, у ўз хоҳиши билан заҳарланиб ўлишни истаб қолганда, бунга эриша олмаган, унга ҳеч қандай заҳар таъсир қила олмаган экан. Н.П. Бочков 1983 йилда ёзган эди: «Инсон генетикаси ҳақидаги мавжуд маълумотларга таяниб айтиш мумкинки, инсоният патологик мутация натижасида ўзгариб кетиши ёки ночор аҳволга тушиб қолиши мумкин. Бу айрим генетиклар ва социологларнинг ижтимоий-дарвинизмни қалбакилаштириш ёки тескари тушунтириш йўлидаги ҳаракатидир». Бу даврда эса бизнинг мамлакатимизда Орол фожиаси мавжуд эди. Юзлаб шаҳарлар экологик офат ҳудудида қолган эди. Болалар ўлими кўпаймоқда эди, наслий ночорлик оқибатида ақлий ва жисмоний ногирон болалар сони йил сайин ортмоқца эди. Лекин аҳоли согълигъининг ёмонлашуви ҳақидаги барча маълумотлар «махфий» белгиси билан яшириб қўйиларди ва расмий идеологик доктринага қўшилмас эди. Глобал муаммоларни таҳлил қилишда мамлакатимиз ҳусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Мамлакатимиз ҳудуди жуда катта - 17 млн. кв.км. Лекин инсон хаёти учун қулай ҳудуд 5,5 млн кв км (ҳаво ҳарорати ўртача - 2°с ва денгиз сатҳидан баландлиги 2000 м дан кўп эмас). Масалан АқШда бу майдонлар нисбати 9,3 ва 7,9 га тенг. Бразилияда 8,5 ва 8,0 мил кв.км. Россия бу жиҳатдан дунёда 5-ўринда туради. Ҳозииги замон цивилизациясининг мухимглобал муаммоларидан бири инсон хаёти ва согълигъини сақлашдан иборат. Бу муаммо бошқа муаммолар орасида 1-рақами билан белгиланади. Гап шундаки, ҳозирги замон цивилизациясининг қуввати шу даражада кучлики, унинг атроф-муҳитга ўтказадиган салбий таъсири инсон хаётини- тубдан ўзгартириб юбориши ва ердаги хаётни йўққилиб юборишга қодир. Масалан ядро уруши ва унинг оқибатлари. Бундан ташқари, судралиб юрувчи экологик ҳалокатлар ҳам инсон хаётига жиддий хавф тугъдиради. Агар ядро уруши жамият учун ўзига хос инфаркт деб ҳисобланса, экологик ҳалокатларни жамият организмидаги рак деб тушуниш мумкин. Табиатда ҳаво, сув, ерни ифлосланишдан сақловчи фильтр мавжуд, лекин унинг имкониятлари ҳам чегараланган. Ана шу чегарадан ўтгандан сўнг атроф-муҳит шу даражада бузиладики, уни тузатиб бўлмайди, инсон хаёти учун тузатиб бўлмас хавфга айланади. Шунинг учун экологик жиноят деган тушунчани ўртага қўйиш ва халқаро миқёсда экологик инспекция, экологик суд, экологик трибунал ташкил этиш лозим, чунки атроф-муҳитни заҳарлаш давлатлараро чегараларга эга эмас. Ядро қуролини ишлатиш окибатлари. Инсоният учун ядровий хавф глобал муаммо бўлиб қолмоқца. Сўнгги йилларда, айниқса, «Ядро туни» ва «Ядро қиши» концепцияси яратилгандан кейин ядро қуролини синаш, ундан фойдаланиш, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш оқибатларини инсон хаёти ва унинг яшаш муҳитига бўлган таъсирини, жумладан, тиббий-биологик таъсирларини мукаммал таҳлил қилиш зарурияти тугъилди. Мутахассислар шундай хулосага келдиларки, ҳатто ядро арсеналининг шундай кўп миқцорда яратилганлигининг ўзи инсоният руҳиятига жиддий салбий таъсир ўтказади. Психиатрлар, психологлар фикрича невроз .касалликлари йил сайин ортиб бормоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири - ядро уруши хавфи, ядро қуролларининг йил сайин кўпайишидир. Невроз хасталиги кўринишларидан бири — «Сурвайвелистлар» ҳаракатидир. Бу ҳаракат иштирокчилари ядро зиддияти даврида якка ҳолда буҳрондан чиқиш учун уринадилар. Бунинг учун камсонли аҳоли пунктларида фалокат юз берганда сақланиш учун махсус ертўлалар қуриш, якка ёки катта-кичик гурухлар учун озиқ-овқат тўплаш ва хаёт учун зарур бўлган бошқа воситалар гъамлаш ишлари бажарилади. Ядро қуролини уруш шароитида ишлатиш, албатта, ҳамма нарсани ёппасига вайрон қилади, кишилар ва бошқа жонзотлар қирилиб кетади, мавжуд қадриятларнинг барчаси қайтиб тикланмайдиган даражада куйиб кул бўлади. Инсон ўз хатти-ҳаракатларини замон талаблари, анъанавий қонун-қоидалар даражасида ҳис қилмай қўяди. Кишилар хулқида худбинлик авж олади, жамият манфаатлари тўгърисида ўйлаб ҳам кўрилмайди. Бошқача айтганда, инсониятнинг ядро урушида ўлмай қолган вакиллари, юз берган ҳалокат мудҳишлари таъсирида инсоний сифатларини бутунлай йўқотади, цивилизация қолдиқларини тиклаш ўрнига баттар йўққиладиган бўлиб қоладилар. Ядро ҳалокати оқибатлари ҳақида сўз кетганда экспертлар шундай фикр билдирмоқдаларки, унга мувофиқ инсон зоти бутунлай ўзгариб кетади, шахс тушунчаси йўқолади, инсон «биологик маҳлувда» айланади, унинг ҳатти-ҳаракатларини олдиндан башорат қилиш қийин бўлади. Оқибатда жамият бутунлай ахлоқсизланади, инсонийлик ҳислари йўқолади, жамият ҳам йўқолади. Ядро ҳалокатининг узоқ оқибатларини баҳолашда яна бир мухим нарсага эътибор бериш лозим - бу синергизм ҳодисаси. Синергизм -бўлажак авлодларнинг умумий касаллиги бўлиб, унинг оқибатида рак эпидемияси ҳаммани қамраган бўлади. Ракета — ядро урушида гъолиб чиқиш гипотезаси мантиққа тўгъри келмайди. Тан олиш зарур, илм-фан ҳозирча ядро урушидан ҳимояланиш имкониятини ҳеч кимга яратиб бера олмайди. Медицина нафақат даволанишнинг самарали усулларини топишга ожизлик қилади, балки қандай ёрдам беришга ҳам ожиз бўлиб қолади. Шунинг учун медицинанинг бу борадаги имкониятлари қайта кўриб чиқилмовда. «Врачларнинг асосий хулосаси шундан иборатки, деб - ёзади академик Н.И.Блохин, - ядро урушида барча касалхоналар вайрон бўлади, электр тизими, сув, канализация бузилади, озиқ-овқат заҳарланади, врачлар ҳам бошқа одамлар қатори қирилади. Бундай шароитда кимгадир тиббий ёрдам беришни тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас». Яна шуни айтиш лозимки, ,ядро уруши даврида медицина имкониятларининг деярли йўқлиги ҳақидаги хулосага врачларнинг ўзлари ҳам яқиндагина ишонч ҳосил қилишди. Ҳозирги даврда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг инсон учун, биосфера учун зарарсиз вариантларининг ҳаммаси маълум эмас. Атом синалган йилларда Ернинг юзаси радиоактив нурлардан бутунлай ёрилиб кетди: ҳар метр квадрат жойда секундлар ичида ўн минглаб радиоактив атомлар портлади. Ҳозирча биосфера хаёти учун бундан дахшатлироқ глобал хавфни тасаввур қилиш қийин. Ядро синовлари цивилизация тарихида биринчи марта рўй берган глобал хавфли тажриба бўлди, унинг оқибатида бутун планета бўйлаб радиоктив заррачалар тарқаб кетди, Радиоактив моддалар биосферадаги барча жараёнларга кириб борди, тупроқ, сув, энг мухими, тирик организмга нисбатан мавжуд бўлган ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтиб бораверди. Биосферанинг радиоактив заҳар билан глобал захарланиши ер шари аҳолисининг ялпи нурланишига сабаб бўлди. Ядро портлашларининг кейинчалик юз берадиган оқибатлари ядро яратилган ва синалган даврдан бошлаб врачлар ва бошқа мутасадди мансабдорлар томонидан етарли баҳоланмади, ёки онгли равишда турли сабабларга кўра яшириб келинди. Ажабланарлиси шундаки, ҳатто ҳозирги кунда ҳам ядро қуролини синаш оқибатида ҳаводаги нурланиш хаёт учун нақадар заҳарли эканлигини етарли даражада тан олинмаётир. Лекин жуда кўп мамлакатларда охирги ўн йилликда рак касаллиги кўпайиб кетди. Афсуски, инсоният учун бундай фалокатни ҳеч ким ядро қуролининг синови билан алоқадор эканлигини ўйлаётгани йўқ. Бундай заҳарланишнинг хавфлилиги шундаки, оз-оз миқдорда заҳарланиш организмда дастлаб сезилмайди. Шунга қарамай, тан олинганки, нурланиш наслга зарар қилмай қолмайди. Ҳар қандай дозадаги радиоактив нур насл-наслга салбий таъсир ўтказаверади. Ҳатто Чернобил фалокатидан сўнг ҳам ядро энергетикаси мутахассислари инсониятни шу нарсага ишонтиришга уриниб келадиларки, бундай ҳалокатлар гўё келажакда умуман бўлмайди, АЭСнинг нормал ҳолатда ишлаши жараёнида унинг атроф-муҳитга зарари йўқцек. 1986 йил май ойининг бошларида Киев сув омборида радиация даражаси 100 марта кўпайди. Согълиқни сақлаш вазирлиги, сув хўжалиги вазирлиги ва • СССР гидромет Давлат қўмитаси ўшанда ҳам ортиқча ташвишга ҳожат йўқ, деб хулоса чиқарган эди. Фожиа шундан иборатки, АЭС бузилгандан кейин ҳам атроф-муҳит бутунлай ўзгарди ва яшаш учун яроқли бўлмай қолди. Бу ҳақда Бикини яқинида узоқ йиллар ядро синовлари полигони вазифасини ўтаган ерларда ўсимликлар дунёсига қайта хаёт бахш этиш борасида ўтказилган кўпдан-кўп уринишлар беҳуда кетганлиги гувоҳлик беради. Тупроқнинг устки қатлами янгисига алмаштирилиб, янги ўсимликлар ва дарахтлар, нурланмаган экинлар экилди, лекин фойдаси бўлмади. Маълумки, АЭС бузилгандан кейин атроф-муҳитнинг заҳарланиши натижасида инсон организмида радиоактив моддаларнинг тўпланиб қолиш даражаси атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасидан бир неча юз марта кўп бўлади. Ўсимликлар ва ҳайвонлар кальций ва калийни истеъмол қиладилар. Инсон организми учун хавфли бўлган ядро циклидаги радиоактив нуклидлардан стронций-90 ва цезий - 137 ўзларининг кимёвий хоссаларига кўра кальций ва калий билан эквивалент ҳисобланадилар ва шунинг учун дарахтлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар организмига сингиб кетади. Натижада заҳарланган тупроқда айрим қишлоқ хўжалик ўсимликларида уларнинг миқдори 7-100 марта кўп. Яна бир яққол мисол: сув радиоактив моддалар билан заҳарланганда балиқлар ва сув ўсимликлари заҳарланмаган сувдагига нисбатан ўнлаб ва юзлаб марта ортиқ миқдорда хаёт учун хавфли радионуклидларга эга бўлади. Радиоэкологлар огоҳлантирадиларки, атроф-муҳитнинг радиактив моддалар билан заҳарланиши глобал фожиага, яъни табиатда юз берадиган моддалар алмашуви, том маънодаги «Чархпалак» (эскининг ўрнига янгининг келиши) каби тескари айланиб, хаёт бахш этувчи хусусиятга эмас, ўлим чархпалагига айланиб кетиши мумкин. Оддий мисол тариқасида «чархпалаюжинг бир кичик бўгъинини олайлик: тупроқ-ўсимлик-ҳайвон. «Тупроқ йабодо ядровий заҳарланган бўлса, - ёзади М.С.Гиляров ва Д.А.Криворлуцкий, - унда ўсган ўт ҳам заҳарланади. Демак, бу ўтни еган ҳайвон қонига ҳам заҳар ўтади. Сигирнинг сути ва гўшти ҳам радиоактив модда таъсирида бўлади. Бу маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Чернобил станцияси яқинида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмол қилиш маън этилгани барчага маълум». Япон балиқчилари бир неча бор ўз ўлжаларини, мидий, денгиз карамини таҳлил қилиб, истеъмол қилинмаслиги учун йўққилиб юборганликлари кўпчиликка маълум. Радионуклидларнинг инсон организмига тушиб қолиши натижасида инсонда ташқи нурланишдан ташқари ички нурланиш ҳам юз беради. Бу эса ҳар бир инсон учун янада хавфлироқдир. Чунки ҳар бир радионуклид ўз хусусиятига эга бўлиб, ўз таъсир майдонига эга, кўпинча қайси орган заиф бўлса, ўша майдонни эгаллайди. Масалан, организмга радиоактив йоднинг 30 фоизи қўшиладиган бўлса, қалқонсимон безга тўпланади, чунки бу орган шунга айнан шу модда учун заиф ҳисобланади. Радионуклидларнинг кўп қисми (стронцкий) инсон суягига ўрнашади ва тўпланиб қолади. Цезий пай тўқималарига тарқаб кетади. Ҳозирги кунда исботланганки, ҳатто оз миқцордаги ионловчи нурланиш ҳам барча тирик организмлар учун, энг аввало, инсон хаёти учун мудҳиш оцибатли зарар келтиради. Радиациялашнинг зарарли таъсири остида яширин генетик нурланиш 5-15, ҳатто 20-25 ва ундан ҳам кўп муддат ўтгач, рак эпидемияси, лейкемия ва бошқа ўлимга, шунингдек, ногиронликка сабаб бўлувчи касалликларга олиб келади. Инсоният наслига ёпишган бу бало 1,2,3 ва ҳатто 4 авлодга ҳам қаттиқ таъсир этиши мумкин. Буни биз Хиросима ва Нагасаки шаҳарларида портлаган атом бомбалари таъсирида кўришимиз мумкин. Ажабланарлиси шундаки, атом электростанцияси авария юз берганда эмас, балки тўгъри ишлаб турган ҳолатида ҳам инсоният учун зарарли заҳарли чиқиндилар чиқариб туради. Дунёда деярли 400 та атом электростанциялари бор, лекин уларнинг чиқиндисини зарарсиз кўмадиган бирорта ҳам жой йўқ. Бошқача айтганда, уй қурилган, лекин ахлат чиқарадиган жой қилинмаган. АқШда бутун дунё вахтаси Институти бор (Вашингтон). Бу ҳеч кимга қарам эмас, эркин, холис, бедаромад ишлайдиган ва дунё аҳолисини бўлажак хавф-хатар ҳақида башорат қилиб, ахборот бериб турадиган навбатдаги мудҳиш эвакуация жараёнларни бажарадиган илмий ташкилот. Унинг мутахассислари башорат қилишича, навбатдаги АЭС дан атиги 30 км узоқликда яшайдиган аҳолини қандай мудҳиш оқибатлар кутар экан? АқШда бу аҳолини яна 16 км узоқликка эвакуация қилиш режалари тузилмоқда. СССРда Чернобилдан 30 км узоққа бутун аҳоли кўчирилган, болалар эса 150 км радиусда узоқлаштирилган. Шуниси диққатга сазовор: Чернобилда эксперимент ўтказилганда аниқландики, иш ҳафтасининг охирида, тунда кишилар чарчади ва кўпроқ хатоликларга йўл қўйди. Олдин реактор қуввати 1 % га камайди, кейин эса 4 секунд ичида 1000 марта кўпайди. Бундай ҳалокатлар сони анчагина кўпайиб қолди. Бхопал (Ҳиндистон)даги ҳалокат, Миссури дарёси қиргъоқларининг диоксин билан ифлосланиши, Въетнамнинг кимёвий дефолиантлар натижасида қуриб кетиши, ГФРда кислотали ёмгъир дастидан қора ўрмоннинг ҳалокати ва яна бошқалар. Чернобил ҳалокати кишиларга атом зарарини яққол кўрсатиб қўйди. Уларнинг кўрганлари, юмшоққилиб айтганда, ўзларига ёқмади. Финляндияда 4000 аёл ўзига хос забастовка қилди. Уларнинг талаби шундай эди: агар ҳукумат атом дастурига ўз муносабатини ўзгартирмаса, бола тугъмасликка қасам ичадиган бўлишди. Глобал муаммоларнинг ўз вақтида, сифатли ҳал қилиниши ҳар биримизнинг шахсий ва умумий хаётимиз, бахтимиз учун зарур. Зеро ҳар бир инсон фақат ўз оиласининг эмас, балки жамоа, шаҳар, вилоят ва бутун планетамиз аъзосидир. Токсик моддалардан фойдаланиш оқибатлари. Ҳозирги замон цивилизацияси атроф-муҳитга радиация нурларидан ташқари токсик заҳарли моддаларни ҳам кўп миқдорда чиқаради. Табиат фильтрлари бу заҳарларни тўсиб қолишга ожизлик қилмоқца. Масалан, 1950 йилларда қишлоқ хўжалигида ишлатилган ДДТ дорисини олайлик. Бу дори ўта токсик заҳарли эканлиги учун аллақачон фойдаланишдан олиб ташланган, лекин унинг изларини олимлар нафақат ҳозирги даврдаги озиқ-овқат маҳсулотларида, балки Антарктидадаги пингвинлар танасида ҳам топмоқцалар. Гап шундаки, юқори токсик (ўта заҳарли) моддалар учун инсон организмида биологик тўсиқлар йўқ. Оқибатда - турли хил аллергиялар, хромосомали бузилишлар, сурункали касалликлар келиб чиқади. Одатда огъир металларнинг токсик заҳарли таъсири пестицидлар маълум даражага етгунча инсон организмида сезилмайди. Лекин тажрибалар шуни кўрсатадики, бундай пестицидлар: масалан диэлдрин, малатион, паратионлар билан атиги бир марталик алоқа қилиш инсон бош мияси биотокларида ўзгариш ҳосил қилади ва бундай ўзгариш айрим ҳолларда ярим йилгача сақланиб қолади. Агар инсон организмига замонавий, тез тарқалувчи, органофосфатли пестицидлар таъсир ўтказса, уларнинг оқибатлари янада мудҳишроқ бўлади: Депрессия, асабийлашувчанлик, абстракт тафаккурга ноқобиллик ва бошқа руҳий касалликларга чалинади. Пестицидлар билан узоқ муддат ишлаган одамларда (механизатор, иссиқхона ишчилари ва ҳ.к.) касбий хасталаниш Ҳоллари кўп. СССР согълиқни сақлаш вазирлиги тадқиқотлари шуни кўрсатдики, СССРдаги 6 республикада (қишлоқ хўжалиги ривожланган Худудларда) пестицид таъсирида ҳасталанганлар катталар орасида ҳам, болалар орасида ҳам бошқа республикаларга қараганда кўпроқ бўлган. АқЦ олимлари эътирофича, Америка супермаркетларидаги маҳсулотларнинг ярмидан кўпида инсон согълигъи учун зарарли пестицидлар мавжуд. Озиқ-овқат муаммоси. Юқорида кўрилган глобал муаммолардан ташқари яна кўпгина глобал муаммолар мавжуд: энергетика, демографик портлаш, гъарб ва Шарқ, Шимол ва Жанубдаги иқтисодий ривожланишнинг номутаносиблиги, халқаро зиддиятларнинг ортиб бориши, ҳудудий можароларнинг кескинлашуви шулар жумласдидандир. Булар орасида яна бир муаммо, яъни ривожланган мамлакатларда хомашё ва илм-фан талаб қилувчи маҳсулотлар нархининг ортиб бориши, хом ашё манбалари учун курашнинг кескинлашуви, маҳсулот бозори учун курашнинг кучайиши каби муаммоларни кўрсатиб ўтиш лозим. XX аср бошида Ер шаридаги аҳоли сони 1,6млрд.ни, 1975 йилда - 4 млрд.ни, 1987 йилда 5 млрд.ни ташкил этган. 2000 йилга келиб аҳоли сони 6 млрд.га етди. Янги асрнинг ўрталарига бориб, планета аҳолисининг сони 10-12 млрд.га етади ва шу даражада барқарорлашади деган мўлжал бор. Аҳолининг ўсиш суръати кўпроқ 90 % Африка, Осиё ва Лотин Америкасида кузатилади. Айрим мамлакатларда озиқ-овқат етиштириш суръати аҳоли ўсиш суръатидан паст даражада. Шунинг учун йил сайин овқат муаммоси кескинлашмоқда. Жаҳон Ҳамжамияти бундай мамлакатларга озиқ-овқат борасида ёрдам беришга мажбур бўлмовда. Планетада 1млрд киши тўйиб овқат емайди, очликдан ҳар йили 30 млн.дан кўп киши, шу жумладан, 18 млн нафар болалар ўлади. Ривожланган давлатларда умр узунлиги қолоқ мамлакатларга қараганда 16 йилга кўпроқ. Дунё миқёсида озиқ-овқат етиштириш, ҳайвон оқсилидан ташқари, илмий асосланган меъёрга яқин. Лекин ривожланган мамлакатлар меъёрдан 30 % кўпроқ истеъмол қилади, ривожланувчи мамлакатларда эса меъёрнинг 90 % ни истеъмол қилади. Ҳайвон оқсили истеъмол қилиш нисбати эса киши бошига ҳисоблаганда 3-4 марта кўп (ривожланган мамлакатларда). БМТ ФАО бош котиби (озиқ-овқат ва қ/х бўйича) Э.Саума бу ҳақда шундай ёзади: «Бир хил мамлакатларда кишилар семиришдан сақлайдиган дори қидирадилар, очарчилик ҳукмрон бўлган мамлакатларда эса, қорин тўйдириш муаммолари кишиларни азобламоқда». Маданийлашган ер майдони ва ўтлоқлар планетада 4 млрд. гектарни ташкил этади ва яқин йилларда бу майдон сезиларли даражада кенгаймайди. Демак, муаммо фақат ердан фойдаланиш самарасини ошириш, яъни яшил революция натижасида ечилиши мумкин. Африкада злакли экинлар ҳосилдорлиги гектарига 10 центнер даражасида турибди, Европа ва АқШда 50 центнер ва ундан ҳам юқори. Бундай ҳолат албатта ерга ишлов бериш маданиятига богълиқ. Бундан ташқари, минерал ўгъитлар билан парваришлаш, яъни пестицид, фунгицид, гербицид ва бошқалар ишлатиш билан богълиқ. Лекин бу вақтда қанчадан-қанча экологик муаммолар келиб чиқади. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида янгича ишлаб чиқариш усулининг бутун бир йўналиши - экологик соф маҳсулот етиштириш усули пайдо бўлди. Табиийки, бундай маҳсулот турлари нисбатан қимматроқ бўлиб, аҳолининг айрим қатламлари томонидан истеъмол қилинмайди. Ижтимоий экология Ижтимоий экология - бу янги фан бўлиб, экология ва социология фанларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Аввало, «экология» нима? саволига жавоб берайлик. «Экология» сўзини биринчи бўлиб немис олими Эрнст Геккель 1866 йилда ёзган «Табиатнинг келиб чиқиш тарихи» китобида цшлатган. «Экология» атамаси ҳозирги вақтда атроф-муҳит билан богълиқ муаммоларни тадқиққилишда қўлланади. «Экология» грекча сўз бўлиб, «ойкос» - «уй» маъносини билдиради. Сўзнинг дастлабки бу маъноси секин-аста кенгайиб, ҳозирги пайтда тирик мавжудотнинг яшаш муҳитига бўлган муносабатларини, уларнинг ўзаро таъсирини ўрганувчи фан сифатида тушуниладиган бўлди. Ижтимоий экология алоҳида фан сифатида 60-йилларда пайдо бўлди. 1970 йилда Варнада ўтказилган Бутун дунё ижтимоий экология Конгрессида Халқаро Социологик Ассоциация қўмитаси тузилди. Ижтимоий экологияни социологиянинг бир соҳаси сифатида тушуниш мумкин. Бу ҳолда унинг ўрганиш объекти инсон ва атроф-муҳитнинг ўзига хос алоқаси бўлади. Шу маънода тушуниладиган ижтимоий-экология «табиат — саноат тизими - жамият» муносабатларини ўрганади. Унинг асосий мақсади қуйидаги саволларга жавоб ахтаришдан иборат: жамият тараққиёти учун қандай табиат зарур? Ва яхши, экологик соф табиат, ундаги экологик муносабатларни сақлаш учун қандай жамият зарур? Ижтимоий экология «жамият-табиат» тизимида ўзаро богълиқ асосий қонуниятларни белгилаши ва бу қонуниятларга хос элементлар, оптимап ҳаракат моделларини аниқлаши лозим. Шу тарзда, ижтимоий экология ҳозирги замон жамиятининг глобал муаммоларини ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Атроф-муҳит ҳамма вақт маълум бир ҳудуд билан богъланган бўлади. Шунинг учун ижтимоий экологияда тадқиқотлар алоҳида йўналишларда олиб борилиши мумкин: шаҳарлар, саноатлаштирилган ҳудудлар, янги ўзлаштирилаётган регионлар ва ниҳоят, умумпланета миқёсидаги тадқиқотлар. Барча кўрсатилган масштабларда олиб бориладиган таддиқотлар экологик мувозанатни сақлашга қаратилган бўлиб, «биз кичик миқёсда глобал муаммони ўрганмоқдамиз» шиори остида олиб борилади. Комонернинг «Халқанинг ёпиқлиги» илмий ишида глобал экологиянинг 4 та қонуни кўрсатилган. Улар, муаллифнинг фикрича, фақат биосфера эмас, балки инсон муносабатларида, ижтимоий муҳитда ҳам ўз таъсирини намоён қилади.Бу қонунлар қуйидагилар: - ҳар нарса ҳамма нарса билан богълиқ; - изсиз ҳеч нарса йўқолиб кетмайди; - табиат яхшироқ сезади; - текинга ҳеч нарса олиб бўлмайди. Мисол учун, тўртинчи қонунни олайлик: глобал экологик тизимлар бир бутун шаклни ташкил этади. Инсон ундан бирор нарсани олса, унинг ўрни тўлдириши зарур. Шунинг учун табиат ресурсларини истеъмол қилиш маълум даражада чегараланган бўлади, инсоният эса бундай чегараларни билиши, ресурсларни олиб сарф қилганда ўзининг хаёти ва келажак авлодлар ҳақини тугатиб қўймаслиги керак. Акс ҳолда, планетада Хаёт хавф остида қолиши мумкин. Инсон учун тараққиёт ва атроф-муҳит Ўртасида бир-бирига мос муносабатлар топиш жуда ҳам мухим масала, бундай глобал муаммоларни самарали ҳал қилиш учун жамият тараққиётини олдиндан башорат қила билиш зарур. Ижтимоий башорат қилиш. Ҳозирги замон цивилизациясининг глобал муаммоларини ҳал қилиш, шубҳасиз, демографик, ижтимоий, экологик, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда мумкин қадар аниқ башоратлар қилиш билан богълиқ. Маълумки, Рим клуби олимлари ўсиш чегаралари ҳақида фикр юритганлар ва нол кўрсаткичли ўсиш гъоясини билдирганлар. Уларнинг фикрича, инсониятда бундан ўзга умид йўқ. Бошқача айтганда - еб тугатилган, вайрон қилинган, аҳоли ҳаддан зиёд кўпайиб кетган планетада янгидан вахшийлик бошланади. Башоратни икки методологик принцип асосида қуриш мумкин: биринчиси, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт суръатларининг тезлашуви. Асримиз сўнггидаги ҳар йилни ўтган асрнинг ўн йилига, ўрта асрнинг эса юз йилига тенглаштириш мумкин. Иккинчидан, ўсув суръатлари оддий экстраполяциядан олинади, яъни миқдорий кўрсаткичларникг ортишидан. Лекин диалектика шуни кўрсатадики, ҳар қандай миқдор кўрсаткичлари сифат кўрсаткичларига айланади. Агар ўйлаб кўрилса, чора топилади, масалан, чиқиндисиз технологиялар, энергияни тежаш, минерал ресурсларни тежаш ва ҳоказо. Бундан ташқари, инсоният башорат ёрдамида онгли равишда вазиятдан чиқиш йўлларини ахтаради. Дастлаб, овлаш ва йигъиштириш, кейин-деҳқончилик ва чорвачилик, кўчманчиликдан ўтроқхаёт тарзига ўтиш, қишлоқдан шаҳарга ўтиш; дунё океани ресурсларини ўзлаштириш ва ҳоказо. Цивилизациянинг бундай тараққиёт босқичлари - пайдо бўлган зиддиятларнинг ҳал қилинишига мисоллардир. Шундай қилиб, инсониятнинг глобал муаммоларини ҳал қилиш учун башоратлар зарур эканлиги тан олинди. Башоратлар тузиш усулларининг айримлари амалда текширилган. Ҳозирги вақтда башорат қилиш усуллари ишлаб чиқилган, уларнинг ёрдамида келажакка назар ташлаш мумкин. Масалан, экстраполяция усули. Бу усул ҳудуд, мамлакат ва континентда аҳолининг ўсиш истиқболини белгилашда кенг қўлланади. Айнан шу усул ёрдамида планетамиз аҳолисининг истиқболи ўрганилиб, тегишли хулосалар чиқарилган. Башоратда тарихий аналогия усули ҳам қўлланилади. Масалан, бизнинг мамлакатимиз буҳронли вазиятга тушган даврда бошқа мамлакатларда, хусусан, 30 йилларда АҚШда шундай вазият рўй бергани, ГФР ва Японияда шунга ўхшаш вазиятлар бўлгани ва ундан чиқиб кетиш йўлларини ўрганиш фойдали бўлади. Россияда озиқ-овқат муаммоларини ҳал қилишда Стольшин ислоҳотлари эсга олинади, бозор муносабатларини киритиш ва ундан фойдаланишда 20 йилларда қўлланилган янги иқтисодий сиёсат тажрибаси эсга олинди. Албатта, тарихий тажрибадан фойдаланиш имкониятлари янги ижтимоий-иқтисодий шароитлар миқёсида чегараланган бўлади, лекин қандайдир рационал магъиз бу соҳада мавжуд бўлади ва глобал муаммоларнк башорат қилишда ундан фойдаланиш мумкин. Замонавий ҳисоблаш техникалари пайдо бўлгандан бошлаб ижтимоий башорат яратишнинг янги усули - математик моделлаш усули пайдо бўлди. Бу усул ёрдамида ўнлаб дастлабки кўрсаткичлар моделга киритилади ва глобал муаммоларнинг тараққий этиш вариантлари яратилади. Кўпинча математик моделлаш усули иқтисодий ва экологик башоратларда қўлланади. Амалда кўпинча башорат қилишнинг умумлаштирилган усулларидан фойдаланилади. Бундай усулда турли гурухлар экспертлари бир хил башорат яратиш билан шугъулланадилар. Савол тугъилади: нима учун илмий асосда тузилган жиддий башоратларнинг айримлари амалда рўй бермай қолади? Масалан, бир неча соатлар олдин яратилган об-ҳаво башорати. Биринчидан, башоратни инсон яратади. Инсон эса ҳар доим фикрда субъективликка мойил бўлади. Башоратда қанча идеология мавжуд бўлса, шунча хатолик хавфи мавжуд. Типик мисол — рус жамнятини иқтисодий ва экологик ислоҳқилишда бўлаётган хатоларни олайлик. Аниқлаб олиш зарур: қандай жамият қуришни истаймиз. Агар бўлажак жамият ҳақидаги башоратлар вариантларини жамласак, шундай модел пайдо бўлади. Иқтисодца-капитализм, тақсимотда-социализм, бошқарувда-демократия, сиёсий ва маънавий хаётда-плюрализм. Барча тараққиёт дунёси шу йўналишда бормоқда. XX аср тажрибасидан келиб чивдан ҳолда хулоса қилиш мумкинки, айрим принциплар бир ёқламабўлган тузум узоққа бормайди. Шунинг учун жамият тараққиётини башорат қилишда умумий тизимлар ишлашининг самарадорлик хусусиятларига қараш лозим. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, БМТнинг Рио-де Жанейродаги (1992), қоҳирадаги (1994), Копенгагендаги (1995), Киотодаги (1997) конференциялари натижалари гувоҳлик беришича, инсоният XXI асрда фақат ўз-ўзини чегаралаш ва ўз-ўзини интизомга бўйсундириш йўли билан ҳалокатдан қутулиб қолиши мумкин. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling