«социология» фанидан маърузалар матни


Download 0.85 Mb.
bet18/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Аномия назарияси.
Девиантли хулқ сабабларини аниқлашда аномия (носозлик) назарияси алоҳида ўрин тутади. Эмиль Дюркгейм ўз-ўзини ўлдириш сабабларини, моҳиятини ўрганувчи классик тадқиқотларида мана шу терминдан фойдаланган. У шахснинг ўз-ўзини ўлдириш сабаблари орасида энг мухими аномия ҳолати деб тушунтирган. Э.Дюркгейм таъкидлаганидек, кишилар хаётини тартибга солиб турадиган омиллар жамиятдаги ижтимоий Қонун-қоидалардир. Тартиб-қоидалар одамларни бошқаради, ҳар бир киши хаётий тажрибага асосан ўзга шахс ҳатти-ҳаракатини олдиндан билади ва ўзининг хулқини ҳам одамлар тушунишини олдиндан билишга интилади.
Уруш даврида, радикал ижтимоий ўзгаришлар, инқирозлар пайтида хаётий тажриба кам ёрдам беради. Одамлар бундай пайтда бетартиблик ва чалкашлик ҳолатида бўлади. Мавжуд қоидалар ўз кучини йўқотади, мўлжалдаги ҳатти-ҳаракат бузилади. Буларнинг оқибатида девиантли хулқ юзага чиқади. Гарчанд Э.Дюркгейм назарияси танқидга учраган бўлса ҳам, унинг ижтимоий бетартиблик девиант ҳатти-ҳаракатга сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлари умумий тан олинган дейиш мумкин.
Ижтимоий бетартибликнинг ортиб бориши албатта иқтисодий буҳрон, пулнинг қадрсизланиши билан богълиқ бўлиши шарт эмас. Бундай ҳолат катта миграция (халқнинг умумий кўчиши) даврида ҳам юз бериши мумкин. Эътибор беринг, аҳоли миграцияси қаерда кўп бўлса, ўша ерда жиноят кўп содир бўлади. Масалан Тюмен шимолидаги янги шаҳарларда. Аномия назарияси бошқа социологлар асарларида ҳам учрайди. Масалан, ижтимоий ҳалқа ҳақидаги гъоялар бор. ижтимоий ва маънавий (диний) интеграция, таркибий зўриқиш назарияси, ижтимоий инвестициялаш, ва бошқалар.


Таркибий зўриқиш назарияси.

Таркибий зўриқиш назарияси кўп ҳуқуқбузарлик ҳолатларини хаётдан тўйиш сабаби билан тушунтиришга ҳаракат қилади. турмуш даражасининг пасайиб кетиши, ирқий камситиш ва шу каби шахс нафсониятига алоқадор ҳолатлар девиантли ҳатти-ҳаракатга олиб келади. Агар шахс жамиятда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлмаса, ёки кўзлаган мақсадларини қонуний йўл билан амалга ошира олмаса, у эртами, кечми хаётдан кўнгли совийди, зўриқиб кетади, ўзининг заифлигини ҳис этади, ва девиантли, ноқонуний усуллар билан айрим ниятларини амалга оширишга ҳаракат қилади. Зўриқиш назарияси инсон руҳиятида кечадиган имконият ва истак номутаносиблигини, имкониятдан истак устун келишини кўрсатади.


Инвестирлаш назарияси.

Инвестрлаш гояси оддий бўлиб, у ҳам маълум даражада зўриқиш назарияси билан боглиқ. Шахс жамиятда бирор даражага эришиш учун қанча куч, вақт, маблаг сарф қилган бўлса (маълумот олиш, касбий даража, мансаб ва ҳоказо), шунча у бу мансабни йўқотиб қўйишдан қўрқади ва қонунбузарликка боришдан ўзини эҳтиёт қилади. Ишсиз ва уй-жойсиз дайди магазинни ўмариб қўлга тушса, у кўп нарсани йўқотмайди.




Богланишлар назарияси.
Бу назария кишини бошқа шахсга ўрганиб қолганлиги, богъланганлиги, унга алоҳида муносабатда бўлишига асосланади. Хаётда ҳар бир шахс бошқа шахсга нима учундир кўнгил қўяди, уни ёқтиради, ўшанга богъланиб қолади. Одатда ўша ёқтирган шахсда инсон ўзи ҳақида яхши фикр бўлишини истайди. Агар шунга эриша олса, демак унда ўзига нисбатан ҳурмат, яхши фикр ва обрў орттирган бўлади. Агар ўша ёқтириши лозим бўлган шахс яхши одам бўлса-ку яхши, лекин у ёмон одам бўлса-чи?
Стигмасия назарияси.

Стигмация, яъни тамгъа ёпиштириш назарияси - бу жамиятдаги баъзи нуфузли кишиларнинг жамиятдаги айрим ижтимоий ёки миллий гурухларга девиантлилик тамгъасини ёпиштириш усулини билдиради. Масалан, лўлилар, Россияда чеченлар, Кавказ миллатига мансуб кишиларга шундай тамгъа ёпиштирилади. Агар кишига девиантли тамгъа ёпиштирилса, у шунга муносиб иш қилишга интилади.




Ижтимоий ва маънавий интеграсия назарияси.

Бу назарияни анъанавий қишлоқ ва йирик шаҳарлар шароитини таққослаб ўрганган олим Эмиль Дюркгейм таклиф қилган. Агар кишилар кўп кўчадиган бўлса, уларда ижтимоий алоқалар заифлашади, турли хил динлар рақобати кучаяди ва уларнинг одамларга таъсири пасаяди.


Бу назариядан фойдаланиш муаммоси шундан иборатки, интеграциянинг ишончли индикаторларини топиш зарур бўлади: аҳолининг ўтроқлик хусусияти, динга мойиллиги, мурувватлилик фаолияти ва шу кабилар. Ҳар бир жамият ўзига хос индикаторларга эга. Совет тузумида ижтимоий интеграциянинг индикаторлари сифатида комсомол ёки партия аъзолигида бўлишни кўрсатиш мумкин. Ҳозирги даврда жамият таркибида жиддий ўзгаришлар рўй бергани сабабли социологлар жиноятчиликни олдиндан башорат қилишга ёрдам берувчи индикаторларни аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар. Жамиятнинг бундай индикаторларидан бири сифатида аҳолининг ўтроқлигини кўрсатиш мумкин. Маънавий интеграциянинг кўрсаткичи сифатида аҳолининг дивдорлик даражасини кўрсатиш унча тўгъри бўлмаса керак. Чунки Россия жамиятида атеизм анча узоц ҳукм суриб келди. Социологлар учун интеграция назарияси билан бир қаторда жаҳл устида содир этилган ва онгли равишда қилинган жиноятлар тушунчаси ҳам ахамиятли эканлигини назарда тутиш лозим. Ўгъирлик, босқинчилик, автомобилни олиб қочиш - кўпроқ онгли равишда, олдиндан режалаштириб амалга ошириладиган жиноятлар қаторига киради. Одам ўлдириш - кўпроқ жаҳл устида юз берадиган жиноят. Ҳар 4 та одам ўлдириш ҳолатидан 3 таси одатда қариндошлар ичида юз беради. Жаҳл устида содир этилган жиноятларнинг кўп қисми интеграция назариясида четда қолади ва унинг сабаблари билан тушунтирилмайди.
Масаланинг қийинчилик томонларидан яна бири -жиноятчиликни кўрсатадиган ишончли статистиканинг йўқлигидир. Расмий статистика ҳар хил сабабларга кўра кўп жиноятларни кўрсатмайди. Турли ҳуқуқбузарлик ҳаракатларидан жабрланганларни сўровдан ўтказилгандек расмий рақамлардан кўпроқ материалларга эга бўлинади. Одамлар ўзларининг ҳуқуқбузарлиги ҳақида айтишни истамайдилар. Нью-Йорк аҳолиси сўроққилинганда маълум бўлдики, сўралганларнинг 99 % хаётида бир марта бўлса ҳам ҳуқуқбузарлик содир этганини кўрсатди. Бизнинг мамлакатимизда кейинги йилларда жиноятчилик анча ўсиб кетди. Эски идеологиянинг ўрнида маънавий бўшлиқҳосил бўлди ва аҳолининг бир қисми томонидан кўтарилган экстремизм бошбошдоқлик гъоялари билан тўлдирилди. Криминал соҳада бежазолик ҳисси пайдо бўлди, бу эса ҳуқуқ-тартибот органларининг суст фаолияти билан богълиқ.
1990 йилда Россияда расмий маълумот бўйича ҳар 100 000 аҳолига 1240 жиноят тўгъри келган бўлса, 1998 йилда бу кўрсаткич 1758 тага етди. Тюмен области бу борада мамлакатда 12 ўринда туради.
Энг жиддий муаммолардан бири ноқонуний наркотик савдосидир. Фақат 2000 йилнинг январ ойида наркотик савдоси билан богълиқ 5,2 минг жиноят рўйхатга олинган.
Аҳоли ўртасида ўтказилган сўров шуни кўрсатмовдаки, аҳоли ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар уларни жиноят тазйиқидан ҳимоя қилишга қодир эмас, деб ҳисоблайди. 90 % сўралганлар гувоҳлик беришича, ким ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилган бўлса, уларнинг ҳаммаси органлар хизматидан норози бўлган.
Жиноятчиликнинг ортиб боришига асосан мамлакат иқтисодининг издан чиқиши, иқтисодий қийинчилик, нарҳларнинг кўтарилиши, турмуш даражасининг пасайиши, ижтимоий ҳимоянинг паст даражаси сабаб бўлмоқда. Айниқса, ёшлар орасида ишсизлар сонининг кўпайиши жиноятчилар сонининг ортишига олиб келмовда. Хорижий социологларнинг таъкидлашича, ишсизларнинг 3-6 %га ортишига олиб келади. Ишсизлик айниқса ўгъирлик, босқинчилик, таъмагирлик каби жиноятларга йўл очиб беради.
Ўтиш даврида Россия жамиятида дастлабки капитал тўплаш жараёни уюшган жиноятчилик, молиявий ва ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида мисли кўрилмаган жиноятлар: коррупция, порахўрлик каби йирик жиноятларни тугъдирди. Ижтимоий гурухлар орасида энг кўп иқтисодий жиноят тадбиркорлар томонидан содир этилмоқца. Бунинг устига айрим демократик ҳукумат идеолог ва социологлари (Г.Попо) мансабдор шахсларнинг коррупция ва порахўрлигини жамиятни ислоҳқилиш даврида моддий манфаатдорлик юзасидан оқламоқчи ҳам бўладилар. Яна шуни назарда тутиш лозимки, девиантли аҳвол мамлакатда анчагина жиддий тус олган. Россия қамоқхона ва лагерларида 10-12 млн. маҳбус бор. Бир млн. атрофидаги ўсмир мактабга қатнамайди. Ўсмирлар томонидан содир этилаётган жиноят яқин йилларда ҳар йили 190 дан 230 мингтагача кўпайиши мумкин. Амнистия бўйича 400 мингтагача киши озодликка чиқмоқда.
Тюменлик олим С.Г.Ольков маълумотига қараганда энг кўп ўз-ўзини ўлдириш 1991 йилда Шри-Ланкада бўлган - ҳар 100 минг кишига 47 та тўгъри келган. Россияда 1994 йилда бундай аҳвол максимумга яқинлашиб, ўзини ўлдирганлар сони 100 минг кишига 42 тадан тўгъри келди.
Яна шуни назарда тутиш лозимки, аҳоли орасида депопуляция (ўлиш ва тугъилиш нисбати) интенсив ўсиб бормовда. Россияда депопулия коэффициенти 1,63 фоизни ташкил этади. Дунё миқёсида олинганда 1990 йилда ўлиш ва тугъилиш нисбати 1,1 бўлган. Ўртача яшаш муддати қисқариб бораётган ҳозирги шароитда (эркаклар ўртача - 58 ёшгача, аёлларда - 71 ёш) 65 дан юқори ёшдаги кишилар сони нисбатан кўпроқ бўлмовда. Бу коэффициент Россияда 11 % ни ташкил этади (дунё миқёсида бу кўрсаткич 7 %).
Аҳоли согълигъининг ҳолатини баҳолаш учун унинг овқатланиш сифатига эътибор бериш зарур. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш Россияда ислоҳотлар даврида деярли 2 марта камайди. Лекин абсолют спиртли ичимликлар ичиш киши бошига 1 йилда 14-18 литрга тўгъри келди (дунё миқёсида энг кўп кўрсаткич - 8 литр). Ҳозирги даврда Россияда 2,2 млн. алкоголик ва 70 минг наркоман рўйхатда турибди. С.Ольков фикрича, аниқ информацияга эга бўлиш учун олинган маълумотлар ва кўрсаткичларни алкоголикларга нисбатан 3-3,5 марта, наркоманларга нисбатан эса 10 марта кўпайтириш зарур. Шундай қилинса, алкологик ва наркоманлар сони 10 млн.га етади.
Ижтимоий аҳвол билан богълиқҳасталиклар бўйича ҳолат ўта ёмон: туберкулёз, таносил касалликлари айниқса болалар ва ўсмирлар орасида кўпайган. Ислоҳотлар даврида сифилис касаллиги 15 марта, ўсмирлар ичида 20,6 марта кўпайди. Наркотиклар истеъмол қилиш оқибатида юз берадиган ўлим 12 марта, болалар ва ўсмйрлар ичида 42 тага кўпайди.


Хулк ва ижтимоий назорат меъёрлари

Ҳар қандай жамият эҳтиёткорлик юзасидан хулқ ва уни назорат қилиш меъёрларини белгилаб қўяди. Назоратнинг уч тури мавжуд:


- изоляция — огир жиноят содир этган шахслар қамалади, баъзан бир умрга;
- обособление - алоқа боглаш чегараланади, нисбатан камроқ изоляция қилинади, масалан колония, руҳий касалликлар шифохонаси ва бошқалар;
- реабилитация - одатий хаётга қайтиш учун тайёрлаш. Масалан, алкоголиклар, наркоманлар, вояга етмаган жиноятчиларни даволаш ва тарбиялаш.
Назорат расмий ёки норасмий бўлиши мумкин.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling