«социология» фанидан маърузалар матни
- Маъруза: Жамиятнинг социал структураси ва стратификацион жараёнлар
Download 0.85 Mb.
|
2013 маруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахолининг ижтимоий мобиллиги
6- Маъруза: Жамиятнинг социал структураси ва стратификацион жараёнлар.
Режа: Стратификация асослари ва мезонлари. Социал харкатчанлик турлари: горизантал ва вертикал социал харкатчанлик. Жамиятда социал харкатчанлик йўллари. Таянч иборалар: Стратификация асослари ва мезонлари: иқтисодий холат, мавқе, таьлим ва хокимият, стратификацион тизимлар: қуллик, каста, табақа ва синф. Ўзбекистонда социал стратификация ва социал мобиллик жараёни. Социал харакатчанликнинг демографик омиллари. Ҳар қандай жамият ҳамиша миллий, ижтимоий-синфий, демографик, жойлашиш ва бошқа асосларга кўра структурлашгандир. Структурлашув, яъни кишиларнинг бирон ижтимоий, профессионал, ижтимоий-демографик гурухларга мансублиги ижтимоий тенгсизликни вужудга келтириши мумкин. Хатто одамлар ўртасидаги табиий генетик ёки жисмоний тафовутлар тенгсиз муносабатларнинг шаклланиши учун асос бўлиши мумкин. Бироқ жамиятда энг асосийси - одамларнинг ижтимоий тенгсизлигини вужудга келтирадиган ўша тафовут, ўша объектив омиллардир. Тенгсизлик ҳар қандай жамиятдаги муқаррар фактдир. Ральф Дарендорфнинг ёзишича, «Хатто гуллаб - яшнаётган жамиятда одамларнинг тенгсиз аҳволи мухимҳодиса бўлиб қоляпти. Албатта, бу тафовутлар каста ёки табақали жамиятда имтиёзли системани ушлаб турган зўравонлик ва қонунчилик нормаларига таянмайди. Мулк ва даромадлар ҳажми бўйича, амал ва ҳокимият бўйича қўпол бўлинишлар туфайли бизнинг жамиятимиз жуда кўп тафовутлар билан тавсифланади. Текислаш жараёнлари натижасида тенгсизлик шаклларини йўқотишга ишониб бўлмайди». Ижтимоий тафовутлар деганда ижтимоий омиллар: меҳнат тақсимоти, хаёт уклади, ижтимоий роллар туфайли вужудга келган омиллар тушунилади. Жамиятнинг структурлашувини ижтимоий хаётнинг ўзаро богланган ва ўзаро шартланган соҳалари: иқтисодий, сиёсий, маънавий, ижтимоий (оилавий-маиший) соҳаларнинг мажмуаси сифатида тасаввур этиш мумкин. Ижтимоий хаётнинг юқорида кўрсатилган ҳар бир соҳаси ўзининг ижтимоий табақаланишига, ўз структурасига эга. Одамлар ўртасидаги ижтимоий тафовутлар ижтимоий структураш. белгилайди. Унда бкринчи навбатда жамиятнинг иқтисодий структураси намоён бўлади. Бу структуранинг асосий элементлари: синфлар, ижтимоий ва профессионал гурухлар, стратлардир. Жамиятнинг энг йирик ижтимоий-стратификацион бирлиги -синф. К.Маркснинг ижтимоий синфлар инсоният жамияти тарихида ҳал қилувчи ахамиятга эга эканлиги тўгърисидаги тезисини унутмаслик керак. «Синф» тушунчаси даставвал қадимги Римда қўлланган, солиқ ундириш учун аҳолини алоҳида гурухларга бўлганлар ва уни синф деб атаганлар. Энг юқори босқичини - бой римликлар эгаллаганлар, қуйисини - пролетарлар эгаллаган. Платон қадимги Грецияда икки синфни - бойлар ва камбагалларни кўрди. Аристотель жамиятни хасис олий синфга, қуйи-қуллар синфига ва ҳурматли ўрта синфга ажратди, ўрта синфнинг умумий фаровонлик ҳақида гамхўрлик қилишига ишониш мумкин, чунки у ўзида яхши фазилатлар ва айрим ҳуқуқларни меъёрида мужассамлаштирган, деб ҳисоблади. Синфларнинг илмий концепцияси XIXасрда вужудга келди. Назариянинг муаллифи К.Марксдир. У жамиятнинг бутун тарихини синфлар курашида кўрди. Синфсиз жамият, тўла ижтимоий интеграция, ижтимоий тенглик гояси ана шу ердан келиб чикди. К.Маркс ўзига замондош жамиятни биринчи навбатда хусусий мулкчиликка бўлган муносабатларига қараб икки катта синфга ажратди. Унинг мантигига таяниб, айтиш мумкинки, ижтимоийистик система тўла ижтимоий тенгликни таъминлайди, чунки мулк умумхалқ, давлат мулкига айланди, унинг барча аъзолари, барча ижтимоий гурухлар тенг муносабатга эга бўлишлари керак. Бироқ айни шу умумхалқ мулки негизида номенклатура, имтиёзлар, яширин иқтисодиёт гуллаб-яшнади. Нима учун социалистик эксперимент муваффақиятсизлик билан тугади? Биринчидан, ҳар қандай жамиятда мулкка эгалик қилишдан ташқари кимдир унинг устидан тезкор хўжалик назоратини ўрнатиши керак. Мулкка тўгридан-тўгри эгалик қилишдан кўра моддий ва пул ресурсларини тақсимлаш имконияти анча мухим ва фойдалироқ бўлиб чиқди. Бундай вариантда тақсимловчида масъулиятсизлик имтиёзи кўпроқдир, чунки у бегона мулк билан иш кўради. Шундай қилиб, амалдорларнинг саводсизларча бошқариши шароитида таваккалчилик унча катта эмас, бироқ ижтимоий устунлик ўз-ўзидан аёндир. Иккинчидан - жамият доимо маълум бир давлат, сиёсий ташкилотига эга бўлганлиги учун демак объектив жихатдан кўпроқ ҳуқуқи бўлиш зарур. Лидерлар, давлат менеджерлари, амалдорлар вужудга келади, акс ҳолда, улар давлат бошқарув функцияларини бажара олишмайди. Бундай ижтимоий гурухлар амалий жиҳатдан ҳар қандай жамиятда объектив ҳолатда ижтимоий тенгсизликни олиб келаётган маълум бир мақомш. эгаллашади. Инсониятнинг ёзув тарихи ижтимоий тенгсизлиги бўлмаган бирорта жамиятни билмайди. Ижтимоий тенгсизлик кўпқиррали бўлганлиги учун ижтимоий ташкилотни турли шакл ва босқичларида намоён бўлади. Сўровлар шуни кўрсатяптики: одамлар ижтимоий погонада ўзини ўрнини яхши тасаввур қилишади, ижтимоий конфликтларда ифодасини топаётган ижтимоий тенгсизликни аниқ сезишади ва қийинчилик билан муносабатларини билдиришади. Учинчидан - инсон табиатида бошқа одамларга нисбатан устун келиш генетик ҳаракатни мавжудлигини белгилаш учун асос бор. Ушбу ҳаракат одамларда турли даражада ифодасини топади. Инсон ёки ижтимоий гурух, ҳокимиятни эгаллагандан кейин ҳар доим очиқ ёки яширинча ундан фойдаланишга ҳаракат қилади. Бу жараёнларни чекланган ҳолда бошқариш мумкин (вакиллардан иборат демократия, ҳокимият тақсимоти, давлат чиновникларини белгиланиши), лекин уни батамом бартараф этиш мумкин эмас. Тўртинчидан - жамият бошқариш учун, ҳокимият чўққиларига энг қобилиятли, иқтидорли шахсларни тавсия қилишдан объектив жиҳатдан манфаатдордир, кишилар бу жойларни эгаллаш учун интилишлари ва хохишлари бўлиши учун шундай шароитларни яратиб беришга мажбур. Ижтимоий тенгсизлик - бу жамиятни ўз-ўзини сақлайдиган маълум бир восита ҳисобланади, унинг ёрдамида мухим бўлган лавозимларни қобилиятли ва маълумотли кишилар, ўзига хос элита - сиёсий, иқтисодий, илмий, ҳарбий ва ҳ.к.лар билан онгли равишда таъминланади. Бундай одамларнинг хатолари ёки ишларини билмасликлари жамиятга жуда қимматга тушиши мумкин. Шунинг учун ижтимоий макомда, ижтимоий ҳолатда қобилиятли одамларни тавсия қилишни рагбатлантириш ва улар учун айрим афзалликларни яратиш зарур. Ижтимоий тенгсизликни, табақаланишни фундаментал назарий асоси цивилизацияш. ўз-ўзини ривожланишининг манбаидир. Ҳар бир шахс мавжуд бўлган моддий ва маънавий маданият ютуқларини ўзлаштира олмайди. Одамларнинг ихтисослашиши, шу билан биргаликда - кўп ёки оз қимматга бўлган фаолият турлари вужудга келади. Одамлар ўзининг қобилияти, таълим-тарбиясига кўра тенг эмаслар. Бу эса табақаланишнинг объектив асосидир. Жамиятнинг ижтимоий тузилиши. Жамиятнинг ижтимоий таркибида қуйидаги кичик тузилмаларни ажратиш қабул қилинган: улар ижтимоий-жойлашув, ижтимоий-синфий, ижтимоий-этник, ижтимоий-демографик. Ҳар бир кичик тузилма ўзининг ижтимоий ташкилот ва муасассаси йигини, ўзининг ижтимоий роль тизими, ижтимоий қадриятлари ва нормалари билан тавсифланади. Ижтимоий тузилишнинг асосий элементлари: . ижтимоий бирликлар (катта ва кичик гурухлар); - профессионал гурухлар; - ижтимоий-демографик гурухлар; - ижтимоий-худудий бирликлар. Жамиятни ижтимоий тузилишини энг катта ўлчови (элементи) — синф. Социологияда бу тушунча тўгрисида турли таърифлар мавжуд. В. Ленин синфий табақаланишнинг таърифини бериб, синфлар - одамларнинг катта гурухи бўлиб, ишлаб чиқариш тизимида ўзларининг эгаллаган ўрни, ишлаб чиқариш воситаларига бўлган муносабатлари, меҳнатни ижтимоий жиҳатдан ташкил этишдаги роли, улар эга бўлган ижтимоий бойликни ўзлаштириш услублари ва ҳажми билан фарқланадилар деб кўрсатган эди. Жамиятни ижтимоий-синфий тузилиши доимо ўзгарувчан. Бир синфлар ва ижтимоий гурухлар йўқолиб боради, янгилари вужудга келади, баъзан эса, бизнинг мамлакатимизда бўлганидек - синф ва ижтимоий гурухлар тикланмоқда. Масалан, якка дехқонлар, тадбиркорлар. Узоқ вақт мобайнида ватанимиз социологлари маркснинг схемасидан келиб чиққан ҳолда жамиятимизнинг ижтимоий тузилишида икки дўстона синф: ишчилар синфи ва колхозчи - деҳқонларни, уларга қўшимча сифатида ижтимоий гурух зиёлиларини кўрдилар. Расмий жиҳатдан, шу гурухларнинг ҳар бири ижтимоий тузилиш учун зарур бўлган белгиларга эга. Лекин бу кўп теккис расм ҳисобланади ва лекин у кўп саволларга жавоб бермайди. Масалан, Лениннинг таърифи бўйича синфларни ташкил этувчи барча белгиларга эга бўлган партия ва хўжалик номенклатурасини шу классификация бўйича қайсинга мансублигини кўрсатиш керак эди. Кўпроқ у. оддий мустақил синф бўлиб қолмасдан мулкчиликка, ижтимоий бойликни катта қисмига эгалик қилиш имконияти бўйича, жамиятнинг етакчи, асосий синфи бўлиб меҳнатни ташкил этишда маълум бир ролни бажаради. "Ундай ҳолатда номенклатура синфини ҳокимиятдан четлаш тўгърисидаги «1991 йил август инқилоби» таърифи тушунарли бўлади. Ғарб социологиясида иқтисодий ва давлат хаётида замонавий менеджерларнинг ролини таъкидлаш, бошқарувчиларнинг инқилоби тўгрисида ёзишмоқда. Жамиятда доимо етакчилик функциясини бажарувчи синфлар мавжуд. Постиндустриал жамиятга ўтиш учун қаратилган илмий-техника ва ахборот инқилоби шароитида жамиятни сифат жихатдан ривожланишига интилнш имкониятлари тўпланган ижтимоий гурухлар ҳисобланади. Улар дастурли маҳсулотларни яратувчилар, юқори технологик фан доирасидаги ишлаб қаришни ташкил этаётган мухандис зиёлилар яъни мухандислар, конструкторлар, бошқарувчилар, юқори малакали ишчилардир. Бу таркибга олимлар, ўқитувчилар, олий мактаб ходимлари ва бошқалар, яъни фаолиятига, инсонни, унинг индивидуал ривожланишини таъминлайдиган, гуманитар зиёлилар вакиллари киради. Айнан шу ижтимоий гурухлар' мумкин, жамиятимизни янгича ўрта синф асосини яратишмоқда, унинг тараққиётини, барқарорлигини таъминлаб, ва ҳақиқатан ҳам етакчи синф бўлиб ҳисобланмоқда. Ижтимоий-синфий тузилишнинг горизонтал изоҳлаш билан бир қаторда маълумоти, касбий малакаси даражаси бўйича вертикал изоҳлаш ҳам мумкин. Масалан, ишчилар ўртасида паст, ўрта ва юқори малакали гурухларни ажратиш мумкин. Нисбат тахминан 25:50:25. Тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, учта гурухга бўлиш жуда ҳам етарли. Зиёлиларни вертикал изоҳини қўллаш мураккаброқ. Анъанавий жиҳатдан уларни қаторига, махсус тайёргарликни талаб этадиган профессионал ақлий меҳнат билан банд бўлган одамлар киради. Социологияда бу гурухни асосан зиёлиларга ва хизматчиларга ажратишади. Зиёлиларга малакали ақлий, қоида бўйича олий ва ўрта махсус маълумотни талаб қиладиган, ижодий меҳнат билан банд бўлган ходимларни киритишади, аммо улар амалиётчи бўлиши ҳам мумкин. Хизматчи-мутахассис бўлмаганларга _ илмий маълумот талаб қилмайдиган ақлий меҳнат ходимлари киради, вахолангки у бўлиши ҳам мумкин; оддий милиционер, кассир, котиба, ҳисобчи ва ҳ.к. Олий даргоҳни тамомлаган ҳамма одамларни зиёлилар қаторига киритиб бўлмайди. Ишчилар ўртасида 10 фоизгача олий ва ўрта мухсус маълумотга эга бўлганлар бор. Бу йўналишда меҳнатнинг характери асосий роль ўйнайди. Ватан - социологиясида чорасини топиш мақсадида ишчи-зиёли деган тушунчани қўллашга ҳаракат қилинди. Бу яхши профессионал тайёргарлик, махсус маълумот талаб қиладиган малакали меҳнат билан банд бўлган ишчилар гурухи. Масалан, ишчи-синовчилар, учувчилар, мураккаб аппарат ва ускуналар операторлари ва шунга ўхшаганлар. Шуни аниқ таъкидлаш жоизки, жамият ривожланиши давомида унинг ижтимоий тузулиши мураккаблашиб боради ва айрим гурухлар турли синф ва ижтимоий гурухлар чегарасида ўрин эгаллашади. Ахолининг ижтимоий мобиллиги, Ижтимоий тузилишни ўрганишда аҳолининг ижтимоий ■ мобиллиги масалалари мухимўрин эгаллайди, яъни, инсонларни бир синфдан иккинчи синфга, бир ички синфий гурухдан иккинчисига ўтишда, авлодлараро ижтимоий ўзгаришларда кўринади. Ижтимоий ўзгаришлар оммавий характерга эга бўлиб жамиятни ривожланиши давомида тобора юксалиб бормоқца. Социологлар ижтимоий ўзгаришларни характери, йўналишлари, интенсивлиги, синфлар, авлодлар, шаҳар ва минтақалараро ўзгаришларни ўрганишмоқда. Ушбу жараёнлар ижобий ёки салбий характерга эга бўлиб, рагъбатлантирилиши ёки аксинча тўхтатилиши мумкин. Ижтимоий ўзгариш социологиясида касбий амалнинг асосий босқичлари ўрганилади, ота-она ва болаларнинг ижтимоий ҳолатлари таққосланади. Лекин шундай мураккаблик вужудга келадики, ота-оналар икки нафар ва улар турли ижтимоий-синфий гурухларга мансуб бўлиши мумкин, яъни оилалар ижтимоий-гомоген ёки социал бир хил ва ижтимоий -гетероген бўлишлари мумкин. Одатда, ҳар хил оилаларда ижтимоий ўзгаришлар она-қиз, ота-ўгъил схемаси бўйича кўриб чиқилади. Болалар ва ота-оналарни ижтимоий ҳолати ёш авлодки дастлабки босцичида тавдосланади. Бундай ҳолатда шуни ҳисобга олиш керакки, ушбу муаммо доимо ортиқча сиёсатлашган, мафкуралашган эди. Мамлакатимизда ўн йиллар давомида таржимаи ҳолни тавсифномасида биринчи ўринга ижтимоий келиб чиқиши қўйилар эди, ва ишчи-деҳқонлардан илдизлари бўлган одамлар имтиёз олишар эди. Масалан, олий даргоҳга кириш учун зиёлилар оиласидан бўлган ёшлар, аввало бир-икки йил ишлашга, меҳнат стажини олишга, ижтимоий ҳолатини алмаштиришга ҳаракат қилишар эди. Демак, янги ишчи ижтимоий мақомини олишгандан кейин, улар гўё ўзини ижтимоий келиб чиқиш «зарар»идан тозаланишарди. Бундан ташқари, меҳнат стажига эга бўлган абитуриентлар ўқишга киришганда имтиёзлар олишар эди, обрўли мутахассислар сифатида танловсиз қабул қилинишар эди. Авлодлараро ижтимоий ўзгаришларнинг асосий йўналиши — жисмоний меҳнатдан ақлий меҳнатга, қишлоқдан шаҳарга ўтишни ташкил этади. Социологик тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, гетероген оилаларда кўпроқ онанинг ижтимоий гурухи меърос қилиб олинган. У тарбиячи, касбий йўналиш бўйича мутахассис. Тадқиқотларнинг маълумоти бўйича, ота -жисмоний меҳнат билан банд бўлган, она эса ақлий меҳнат билан банд бўлган оилалардан, зиёлилар таркибига болаларнинг 40 фоизи, акс ҳолда эса 15 фоизи тўгъри кедган. Гап шундаки, ижтимоий келиб чиқиш асосан отани тимоий келиб чиқиши билан белгиланар эди. Ишчи оилалардан чиққанларнинг ижтимоий таржимаи ҳоли шу билан актерланадики, уларнинг асосий қисми меҳнат фаолиятини паст малакали смоний меҳнатдан бошлайди - 80 фоиздан ортиғи. Гетероген оилалардан фақат 70 фоизи паст малакали жисмоний меҳнатдан иш й шлайди ва уларнинг тахминак бешдан бири зиёлилар гурухига ўтишади. Чиёли оилалардан чиқувчиларнинг учдан икки қисми меҳнат таржимаи олини жисмоний меҳнатдан бошлаганлар, учдан-бири ақлий меҳнатдан, бу холатда, шундай жараёнларни бошқариш механизмлари мавжуд бўлган. Шу билан биргаликда, ғарб социологиясида ижтимоий мобиллик муаммоси кенг кўламда ўрганилмоқда. Аниққилиб айтганда, ижтимоий мобиллик - бу ижтимоий мақомнинг ўзгариши. Ижтимоий мақом икки ҳил бўлади: аниқ (реал) ва алдамчи мақом. Ҳар қандай инсон тугъилганда маълум бир ирққа, жинсга, тугъилган жойига, ота-оналарининг ҳолатига қараб маълум бир мақом олади. Барча ижтимоий тизимларда алдамчи, шунингдек реал хизматларнинг принциплари амал қилади. Ижтимоий мақомларни аниқлашда алдамчи хизматлар кўпроқ устун бўлса, жамият шунчалик шафқатсизроқ бўлади, ижтимоий мобиллик камроқ бўлди. (Ўрта асрлардаги Европа, Ҳиндистондаги касталар). Бундай ҳолат ўта оддий жамиятда, у ҳам бўлса маълум даражада сақланиши мумкин. Кейинчалик эса бундай ҳолат ижтимоий тараққиётни секинлаштиради. Гап шундаки, генетиканинг барча қонунларига кўра талантли ва иқтидорли ёшлар аҳолининг ҳамма ижтимоий гурухларида бир хил тартибда учрайди. Жамият қанчалик ривожланган бўлса, у шунчалик ҳаракатчан, унинг тизимида реал мақом принциплари, реал хизматлар ишлайди. Жамият мана шуқдан манфаатдордир. Социологлар объектив жараёнларни изоҳлаш билан чекланишмайди, балки ёшларнинг ижтимоий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касб танлашларига, ижтимоий йўналтиришга таъсир этишга ҳаракат қилишади. П.Сорокин изидан бориб биз ижтимоий мобилликнинг икки турини фарқлаймиз: горизонтал ва вертикал мобиллик. Горизонтал мобиллик бу индивид ёки ижтимоий гурухнинг ўз даражасини сақлаган ҳолда бир ижтимоий позициядан иккинчисига ўтишидир. Лекин энг мухими вертикал мобиллик ҳисобланади, масалан, ҳизматдаги ўсиш, моддий ҳолатнинг яхшиланиши, ҳокимиятнинг бошқа даражасига ўтиш ва ҳ.к. Жамият айрим индивидларнинг мақомини ошириши ва айримлариникини тушириши мумкин. Бу ҳолат тушунарли: талант, куч-қувват, ёшликка эга бўлган индивидлар, бундай фазилатларга эга бўлмаган юқори мақомдаги ўринни эгаллаган индивидларни сиқиб чиқара бошлаши зарур. Демак, юксалиб бораётган ва пасайиб бораётган ижтимоий мобилликни ажратиш мумкин. Албатта, инсон нафақага чиқиши билан унинг мақоми амалий равишда пасайиб боради. Ижтимоий ўзгаришларда гурухий ва индивидуал ижтимоий мобиллик ажратилади. Жамиятда катта ўзгаришлар таъсирида, кўпроқ барқарорлик бўлмаган шароитларда гурух мобиллиги кузатилади, йирик ижтимоий [УРУҲлар тез ўрин алмашадилар, сиёсий ва иқтисодий элита ўзгариб боради. "Унга типик мисол, мамлакатимизда давлат бошқарувига Е.Гайдар командаси қўйилганда содир бўлди. Айнан шундай вазият Е.Гайдар билан огълиқ бўлиб, ижтимоий мақомнинг пасайишида, ижтимоий мобилликнинг сУсайиб боришида кўринди. Албатта, гурухнинг ижтимоий мобиллиги индивидуал ўзгаришлардан иборат, лекин охиргиси ўзини хусусиятларига эга. Маълум бир ўйин қоидаларини ўрнатиш билан бу ўзгаришларни ижтимоий институтлар бошқаради. Масалан, таълим тизимида - обрўли университетлар, сиёсий партиялар бошқарув ва сиёсий элитани шаклланишида ижтимоий лифтлар ролини бажаришади. Кўпчиликнинг тасаввурида хаётий омад бу ижтимоий погъонани маълум бир чўққиларига эришиш билан богълиқ, яъни бу ижтимоий мобилликнинг юксалишидир. Аввало ўйин қоидаларини аниқлаш лозим: яъни сиз қайси жамиятда яшамоқдасиз ва унинг табақаланиш тузилиши қандай принциплар асосида қурилади. Ўз - ўзидан тушунарлики, агар сизнинг хаётда эришган ютуқларингиз негизида ота-оналарингизнинг юқори обрўси, насл - насаби турган бўлса, сизда эса олий ирққа мансублик белгилари мавжуд бўлмаса,катта мавқега эга бўлган қариндошларингиз йўқ бўлса, у ҳолда мансаб пиллапояларидан кўтарилиш имкониятингиз кам бўлади. Агар жамиятда одамнинг пул имконияти юқори баҳоланса, ўзини тадбиркорлик қобилиятини баҳолаши зарур, агарда ҳокимйят бўлса - унда сиёсий фаолият билан шугъулланиш зарур. Лекин аниқ жамиятда ҳамма ҳодисаларнинг богъланганлигини ҳисобга олиш зарур: сиёсий ҳокимиятни пулга эга бўлиш билан олиш осонроқ. «Янги руслар» - Мовроди, Березовский Гусинский ва -кўпчилик бошқалар катта пулни қайси йўл билан бўлса ҳам ўзлаштириб сиёсий ҳокимиятга интилишади. Омадли ва фойдали никоҳ, мафия гурухларида, диний уюшмаларда иштирок этиш каби ижтимоий лифтлар ҳам ишлаши мумкин. Ижтимоий ўзгаришлар натижасида инсон янги ижтимоий гурухга тушиб қолади, бу янги ижтимоий маданий муҳит бўлиб, унга у ҳар доим ҳам мослаша олмайди. Агарда у юқори даражадаги ижтимоий гурухга мослаша олмаса, бу ҳали катта фожиа эмас. Агарда у қандайдир сабабларга кўра паст даражадаги ижтимоий муҳитга тушган бўлсачи? Бу унинг учун офатдир. Айнан янги ижтимоий-маданий шароитга мослаша олмаслик натижасида маргинал гурухлар ташкил топади. Демак, жамиятнинг ижтимоий-синфий тузилишини, унинг ўзгариши билан богълиқ бўлган жараёнларни ўрганиш социологик амалиётда мухимўрин эгаллайди. Жамиятдаги табақалашув жараёнларини нафақат ватан социологлари таҳлил қилишмоқдалар, балки ушбу масалага гъарб олимлари ҳам катта эътибор беришмовда. Ғарб социологиясида табақалашув назарияси. Ғарб социологияси жамиятни ижтимоий тузилишини одатда табақалашув (стратлар-қатламлар) назарияси нуқтаи назаридан қарамовдалар. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling