«социология» фанидан маърузалар матни


Download 0.85 Mb.
bet19/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Норасмий назорат - бу атрофдагилар, матбуот орқали таъсир қилиш. Танқид, қўрқитиш, жисмоний жазо бериш шу назорат усулларига киради.
Расмий назорат тизими - тартибни сақлаш идоралари. Бизда уларни ҳуқуқни ҳимоялаш, ҳуқуқ-тартибот органлари дейилади. Булар тизимига солиқ инспекцияси, солиқ департаменти, милиция, ОМОН, судлар, қамоқхоналар, тарбиявий-меҳнат колониялари, ва шу кабилар киради. Ҳар бир жамият ўзининг хулқ меъёрлари қонунлари, тартиб-қоидаларини яратади. Масалан, Библия қоидалари, шариат қоидалари, йўл-ҳаракат қоидалари, жиноят кодекслари ва бошқалар.
Ҳеч қандай жамият яхши ишлаб чицилмаган қонун-қоидасиз яшай олмайди, ундаги кишилар маълум тарткб-қоидаларга бўйсунишлари шарт. Ҳар қандай жамиятда кишилар хаётдаги ўзларининг ижтимоий ролларини қонун-қоидаларга мувофиқ эмас, балки беихтиёр ўз одатлари, манфаатлари, истаклари бўйича бажаришга ҳаракат қиладилар.
Масалан, қандай қилиб замонавий аёлни ўзига ёқмайдиган уй ишларини бажаришга мажбур қилиш мумкин? Фақат тарбия, атроф-муҳит таъсирида унда оила, фарзандлар, эр билан бахтли бўлиш, уларнинг беминнат хизматини бажариш истагини уйгъотиш мумкин, уларсиз бахт бўлмаслигини у тушуниб етиши лозим. Ёки эркинлик, озодлик ҳисси юқори бўлган йигитлар бўлади. Уларни қандай қилиб ўз эркини, хоҳиш-истакларини маълум қонун-қоидаларга бўйсундиришга ўргатиш мумкин? Фақат тарбия билан, ёшлигидан уни шундай тартибга ўргатиб бориш зарур. Кўп кишилар ўзларининг хаётдаги ижтимоий ролларини, вазифаларини яхши бажармаганлигининг сабаби уларнинг қўлидан келмаслигида эмас, балки айрим сабабларга кўра буни истамаганлигидадир.
Бироқ ҳозир сўз ички ижтимоий назорат ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, яна ташқи умумий ижтимоий назорат ҳам бор. Ҳар бир инсон турли ижтимоий гурухларга мансуб: оила, ўқиш, ишлаб чиқариш, маҳалла (қўни-қўшнилар), дўстлар, бир хил қизиқишли танишлар ва бошқалар. Ҳар бир кишининг юқорида айтилган гурухларга қўшилишининг асосий шартларидан бири ўша гурух доирасида қабул қилинган, ҳамма учун тегишли бўлган маънавий нормаларга амал қилмаслик шу шахсга нисбатан қоида бузиш даражасига қараб жазо белгиланишига олиб келади, баъзан шахсни бу гурух таркибидан чиқаришга ҳам тўгри келади.
Ҳозирги замон жамияти учун бундай бирламчи ижтимоий гурухларда ўрнатилган тартиб-қоидалар кифоя эмас, албатта, бутун жамият учун умумий қонунларнинг бузилиши давлат назорат органлари томонидан бошқарилиши зарур. Бирор шахс белгиланган тартиб-қоидага, қонунга итоат қилишдан бош тортса, унга тегишли жазо кўрилиши лозим.
Қонун-қоидалар ўз даражасига эга, уларни бузган шахслар шу даражага мувофиқ жазо оладилар. Қонун-қоидалар икки хил: қонунлар ва қоидаларга бўлинади. Қонунларнинг бузилиши ҳуқуқ тартибот органлари томонидан назорат қилинади. Қоида меъёрларининг бузилиши - жамиятдаги ижтимоий гурухлар, атрофдагилар томонидан тартибга солинади. Масалан, маънавий бузуқлик, тасодифий жинсий алоқада бўлиш., фоҳишабозлик кабилар атрофдагиларнинг салбий муносабати, маҳалла-куйда салбий фикр пайдо бўлиши билан чекланади, одатда. Лекин бундай чекланиш вақтинча бўлиши
мумкин, баъзан бу қоида бузишлар жиддий тус олганда, органлар аралашуви орқали ҳал қилинади.
Яна шу нарсани назарда тутиш лозимки, жиноят маълум даражада тартиб-қоидаларнинг такомиллашганлигини кўрсатади ва янги қоидалар, қонунлар яратилишига сабаб бўлади.
Шундай қилиб, социология фанида девиантлик ижтимоий ҳодиса сифатида махсус социологик усуллар ёдамида ўрганилади.


Назорат учун саволлар:
1. Қандай хулқ девиант хулқ деб аталади?
2. Девиантлилик биологик нуқтаи назардан қандай тушунилади?
3. Девиант хулқни Э.Дюркгейм қандай тушунтиради?
4. Таркибий зўриқиш назарияси девиантли хулқни қандай тушунтиради?
5. Инвестициялаш назариясида девиантли хулққандай тушунтирилади?
6. Богланишлик назарияси девиантли хулқни қандай тушунтиради?
7. Стигмация назарияси девиант хулқни қандай тушунтиради?
8. Девиантлиликнинг ўсишига қандай омиллар сабаб бўлади?
9. Ижтимоий назоратнинг асосий турлари ҳақида гапиринг.
10.Девиантлиликни пасайтиришда ижтимоий гурухларнинг роли қандай?
11.Қонун ва қоидалар кишилар хулқини тартибга солишда қандай рол ўйнайди?



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling