«социология» фанидан маърузалар матни


Download 0.85 Mb.
bet9/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Назорат саволлари:
1.Социологияни фан сифатида вужудга келишида кандай ижтимоий иктисодий шарт-шароитлар юзага келди?
2.Позитив социологиянинг асосчиси ким?
3.Социология фанинг кандай йуналишлари мавжуд?
4.Фанда стуктура тушунчаси ва унинг ахамияти нимада?
5.Назарий ва амалий социологиянинг умумийлиги ва фарки нимада?
6.Эмпирик социологиянинг асосчилари кимлар?


3- Маъруза. Жамият яхлит тизим сифатида


Режа:

  1. Жамият ва ижтимоийлик тушунчаси.

  2. Шарқ мутаффакирларининг жамият тўғрисидаги қарашлари.

  3. Замонавий жамиятнинг турлича тарифлари.



Таянч иборалар:
Инсон, индивид, шахс, фаолият субъекти, социал-типик, табиий ва ижтимоий эхтиёжлар, ижтимоий мавқе, шахс фаолияти. Шарқ мутаффакирларининг ижтимоий фалсафий талимотлари(Фаробий, Беруний , Ибн Сино, Ибн Халдун ва бошқалар). Аньанавий жамият,индустриал жамият уларнинг белгилари.

Ижтимоийлашув шундай жараёнки, унда ожиз чақалоқ ўзи туғилган маданиятнинг моҳиятини тушунадиган, ўзини-ўзи англай оладиган ақлли мавжудотга айланиб боради. Ижтимоийлашув бола ўзи мулоқотга киришаётган нарсалар таьсирини пассив қабул қиладиган «маданий программалаштириш»нинг кўринишларидан бири эмас. Хаётнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб чақалоқ зарурат ва эҳтиёжлар сеза бошлайдики, улар у ҳақида ғамхўрлик қилиши лозим бўлган катталар ҳулқ атворига таьсир ўтказади.


Ижтимоийлашув турли авлодларни бир-бири билан боғлайди. Чақалоқнинг туғилиши унинг тарбияси учун масьул бўлганлар ҳаётини ўзгартиради ва улар янги тажрибага эга бўлади. Ота-оналарнинг мажбуриятлари, одатда уларни умрининг қолган қисмида болалар билан боғлаб қўяди. Кексалар набира туғилганидан кейин хам ота-оналигича қоладилар.
Маданий ривожланиш чақалоқлик ва илк болалик даврида кейинги даврларга қараганда интенсивроқ давом этса хам, ўқиш-ўрганиш ва мослашиш инсоннинг бутун хаётида давом этвди.
Ижтимоийлашув агентлари деганда, ижтимоийлашув жараёни юз берадиган ижттимоий контекстлар ва гурухлар тушунилади. Барча маданиятларда Оила бола учун асосий ижтимоийлаштирувчи агент хисобланади. Кейинроқ эса ижтиоийлашувнинг яна кўпроқ агентлари пайдо бўлади.
Ҳозирги жамиятларда илк ижтимоийлашув оиланинг кичик миқиёсида юз беради. Турли жамиятларда оила бошқа ижтимоий инситутларга нисбаттан турли ўрин эгаллайди. Оилавий тизимларнинг турлари бир-биридан фарққилгани учун, бола кириши эхтимол бўлган мулоқат барча мадланиятлар учун ғир хил эмас. Чақалоқ ҳаётининг илк босқичида деярли ҳамма жойда энг мухим шахс она хисобланади, бироқ юқорида айтилганидай она ва бола муносабатларининг табиати улар ўртасидаги мулоқотнинг мунтазамлиги ва шакли билан белгиланади. Бу эса ўз навбатида оила институтлари ва уларнинг жамиятдаги бошқа гурухлар билан алоқапларига боғлиқ бўлади.
Биританиялик кўпчилик болалар ўз болалигини оила даврасида, отаси, онаси, ва эҳтимол, яна бир икки бола даврасида ўтказганлар. Ва аксинча, бошқа кўпчилик маданиятларда амаки, амма, буви ва боболар бир оилаланинг азолари хисобланадилар, бир уйда яшайдилар ва хатто жуда кичик чақалоқларнинг ҳам тарбиячилари бўлади. Аньанавий жамиятларнинг кўпчилигида оила туғилган индивиднинг бутун умри давомидаги ижтимоий мавқеини белгилайди. Ҳозирги ғарб жамиятларида ижтимоий мавқе туғилишида белгиланмайди. Шунга қарамай ,қандай худудда ишлаши ,оиланинг муайян синфга мансублиги бола ижтимоийлашув характерини қатий белгилаб беради. Болалар ота-оналари ёки атрофдаги одамларнинг ўзини тутиш моделларини ўзлаштирадилар. Катта жамиятларнинг турли секторларида тарбия ва интизомга турлича талаблар қўйилади. Кўпинча қарама-қарши қадриятлар ва удумлар мавжуд бўлади.
Шахснинг ижтимоийлашувига яни тенгдошлар билан муносабатлар ҳам киради. Бази маданятларда ,айниқса кичикроқ ананавий жамиятларда тенгдошлар гурухлари ёш туркумларига қараб шакилланади. Ёшга қараб туркумланиш одамда ўғил болаларга талуқли. Индивидларнинг бир ёш туркумдан иккинчисига ўтиши ўзига хос расм -русумлар билан нишонланади. Индивиднинг ижтимоийлашувида оиланинг ахамяти катта,чунки ёш боланинг дунё қараши фақат оила даврасида шакилланади. Тенгдошлар гурухининг ахамяти унчлик мухим эмас .Айниқса ғарб жамияти вакиллари учун .Шунга қарамай- 4-5 ёшдан каттароқ болалар кўп вақтларини шу ёшдаги дўстлари даврасида ўтказадилар. Пиажа тенгдошлар ўртасидаги боланинг ота-оналар билан муносабатига қараганда демократикроқ эканлигига урғу бекради. Пиаже шуни ҳам такидлайди ҳокимиятга эга бўлган ота-оналар болаларига ҳулқ атвор мейёрларини мажбуран ўтказишлари мумкин. Тенгдошлар гурухлариида эса бола ҳулқ атвор қоидаларини ўзгартириш ва текшириб кўриш имконгиятини берадиган ўзаро таўсирнинг бошқача шароитларини учратади. Тенгдошлар билан муносабатлар инсоннинг умри давомида ўз аҳамиятини йўқотмайди бу айниқса индивидуал битта норасмий гурухга аьзо бўладиган ёки бутун умрига бир хил дўстлар гурухига эга бўладиган кичик аҳоли яшаш пунктлари учун хос. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам тенгдошлар билан муносабаттлар болалик ва ўсмирлик даврларидан кейин ҳам сезиларли таьсир ўтказади. Иш жойларида ёки бошқа вазиятларда бир-хил ёшдаги одамларнинг норасмий гурухлари индивид одамлари ва позитциясининг шаклланишўида жуда мухим аҳамиятга эгадир. Шахснинг ижтимоийлашувига мактаб ҳам ўз тасирини ўтказади. Мактаб талими расмий жараён, чунки ўрганиладиган предметларнинг мажмуи маҳсус қайд этиб ўтилади. Болалар синфда тенг ўтиришлари шарт. Улар ўқтувчиларнинг талабларини қабул қилиши ва уларга жавоб реакцияси қилишига мажбур. Буларнинг барчаси мактабни тугатгандан кейин иш танлаш билан боғлиқ бўлади. Тенгдошлар гурухи кўпинча мактабда шаклланади ва синфларга болаларнинг ёшига қараб бўлиш бу гурухларнинг тасири кучайтиради. Мактаб барча учун очиқ бўлибгина қолмай, мажбурий хам эканлиги камбағал ва имтиёзларга эга бўлмаган табақаларнинг болалари мувофаққиятли ўқишда ижтимоий иқтисодий зинадан юқори кўтарилиш имкониятига эга бўладилар. Ҳозига жамиятда оилали таьлим имконият кенглиги билан чам-барчас боғлиқ, унгша кўра одамлар ўз истедодига мос равишда ижтимоий мавқеига эга бўладилар. Бироқ оилади таьлим тенгсизликни бартараф қилиш эмас, балки уни чуқурлаштиришга хизмат қилади. Камбағал оилалардан чиқган болалар ўзларининг ўқишидаги мувофаққиятларини ота-оналари рағбатлантиришига умид қилмайдилар, айниқса ота-оналар ўқишга бефарқ ёки бутунлай қарши бўлади. Камбағал худудларда жойлашган мактаблар бой худудлардагига нисбатан техник жихатдан ёмонроқ жихозланган ва камроқ ўқитувчиларга эга бўлади. Болаларда мактабга нисбатан хуш кўрмаслик туйғуси бўлиши ҳам мумкин, чунки уларнинг назарида мактаб на ҳозир на келажакда хаётга алоқаси бўлмаган вазифаларни қўяди. Даврий нашрнинг гуллаб яшнаши 18-асрнинг охиридан бошланади, бироқ у пайтларда газета ва журналлар тор доирадага ўқувчиларга мўлжалланган эди. Юз йилдан кейингина улар милионлаб одамларнинг дунёқараш ва фикрларини белгилаб, кундалик хаётнинг бир қисмига айланди. Оммавий ахбарот воситаларини босма нашр сифатида тарқалиши тез орада электрон мулоқат воситалри билан тўлдирилди. Биританиялик болалар бир йил давомида телеэкран олдида мактабда ўтказган юз кунга тенг вақт ўтказдилар. Катталар ҳам бунга шунча вақт сарфлайдилар. Тадқиқотларнинг кўрсатишича воқеалар газета ва телевидинияда тунлича ёритилса, одамлар телевизорга газетага нисбаттан икки баробар кўпроқ ишонадилар экан .Муайян типдаги теледастурларнинг болалар ва катталарнинг ижтимоий установкаларига қандай таьсир ўтказишини тахлил қилишга кўплаб тадқиқодлар бағишланди, бироқ узил-кесил жавоб олинмади.
Ижтимоийлашув агентлари эслатиб ўтилганлардан ташқари индивидлар умрининг қандайдир қисмини ўтказадиган гурух ва ижтимоий контекстлар қанча кўп бўлса,улар ҳам шунчалик кўпдир. Барча маданятларда ҳам иш ижтимолашув жараёнлари ўтадиган енг мухим мухит хисобланади,фақат саноатлашган жамиятларнинг ўзидагина жуда кўп оджамлар «ишга қатнайдилар» -яни хар куни уйдан муайян масофада жойлашган иш жойида бир неча соат банд бўладилар.Ананавий жамиятларда кўпчилик ўзлари яшайдиган жой яқинида ерга ишлов берадилар ёки уйларидаги устахоналарда ишлайдилар. Бундай жамиятларда «иш бошқа фаолият турларидан ғарбдаги ишчикучининг кўпчилик қисмига хос бўлганидек , кескин ажралаб турмайди». Саноат мамлакатларида «ишга қатнаш» нинг бошланиши ананавий жамиятлардаги мехнат фаолиятининг бошланишига қараганда инсон хаётидаги анча катта ўзгаришларнинг бошланганлигини билдиради. Иш шароитлари янгича талаблар қўяр екан, одамнинг дунёқараши ва хулқ-атворини кескин ўзгартиришга мажибур қилади. Ҳозирги жамиятларда махалий жамоа ижтимоийлашув жараёнига ижтимоий тузилишнинг бошқа типларига қараганда анча кам тасир ўтказса ҳам, уни биратўла хисобдан чиқариб юбориш мумкин эмас. Ҳатто йирик шахарларда ҳам турар жойда яшовчиларнинг ривожланган гурух ва ташкилотлари (кўнгиллилар ,жамияти ,клублар ) мавжуд бўлиб, улар ўз фаолиятида иштирок этадиган одамларнинг фикр ва ҳаракатларига жуда катта тасир ўтказади.
Социологияни фан сифатида тасаввур этиш учун энг аввало унинг вужудга келиши ва тарихий ривожланиш боскичларини урганиш мухим ахамиятга эга. Ижтимоий хаёт ривожланиши конуниятларни урганишга қаратилган таълимотлар, қарашлар эрамиздан аввалги IV асрдаёқ юнон файласуфлари асарларида ёритилган.
1. Суқрот (эр.ав 470–399). Афлотунинг «Суқротни алқаб» асари бор. Суқротни фақат шу асар орқали билиш мумкин. Сабаби, Суқрот ёзган асарлар бизгача етиб келмаган. Аммо у омма орасида ижтимоий фикрлари билан донг таратган, обру топган. Суқрот айтадики, «Ҳусндорлар ўз ҳуснларига доғ туширмаслик учун, хунуклар эса ўз хунуклигини ақл-заковатини тарбиялаш билан безамоқ учун тез-тез кўзгуга қараб турсинлар». У хотинига «Биз яшамоқ учун еймиз, бойлар эса овқат емоқ учун яшайдилар» дейди. Суқротнинг ижтимоий қарашларини яна қуйидаги ҳикматнома айтимлардан ҳам билса бўлади: “Ҳар қандай ёмонликнинг илдизи нодонликда», «Ҳақиқатни ўзингдан изла». «Ҳақиқатга баҳс орқали эришиш мумкин».
2. Афлотуннинг (эр.ав 427–347). Фалсафий қарашлари «Базм», «Теэтет», «Федон» номли диалогларида, сиёсий қарашлари эса «Давлат», «Қонунлар» номли асарларида баён этилган. Афлотун фикрича, оламда «ғоялар дунёси» бирламча бўлиб, моддий дунё эса унинг маҳсули, соясидир3. «Ғоялар дунёси» замон ва маконга боғлиқ бўлмай, мангу ҳаракатсиз ва ўзгармасдир, ҳақиқий дунёдир. «Ғоялар дунёси»да энг олий ғоя – яхшилик ва бахт ғояси – худодир. Бошқа ғояларнинг ҳаммаси у билан боғлиқ.
3. Арасту (эр.ав. 384–322) «Метафизика» (ёки «Биринчи фалсафа»), «Физика», «Жон тўғрисида», «Аналитика», «Категориялар», «Сиёсат тугрисида», «Риторика», «Этика» каби асарлари билан социологик анъаналар ривожига катта ҳисса қўшди. Унинг таълимотича, жамиятнинг қул ва қул эгаларига бўлиниши, қулдорларнинг ҳукмронлиги ва қулларнинг қуллиги табиий ҳолатдир. Ахлоқий фазилатлар фақат эркин кишиларга, қул эгаларига хосдир. У халқни 2 йўл билан - қурқув уруғини сочиб бошқариш; меҳр-муҳаббат қозониб бошқариш мумкин, дейди. «Платон ва Аристотелдан кейин Т. Гоббс, Ж. Локк, Ж. Миль, Г. Лейбниц, Т. Кампанелла, Б. Паскаль, Ш. Монтескье, Ж.Ж. Руссо, Ф. Гизо, Б. Констан, М. Вебер ва бошқалар жамият ва давлатни бошқаришда парламентаризм муаммоларига ўз муносабатларини билдирганлар.»4 «Ж. Локк ўз давридаёқ фуқаролик жамиятининг хавфсизлиги ва уни муҳофаза қилиш институтлари генезиси хақида фикр юритар экан, ҳалққонун чиқарувчи ҳокимият сенат, парламент деб ёки бошқа номда аташ мумкин бўлган муштарак орган қўлига берилмагунча на хавфсизликка, на хотиржамликка эга бўлмаган, на фуқаролик жамиятида яшамаябман деб хис эта олмаган»5 деб ёзган эди.
4. Будда (буддизм) - жаҳон динларидан бири бўлиб, асосанҳиндистон, Непал, Бирма, Япопияда кенг тарқалгаи, эрамиздан аввалги VI асрда Шимолий ҳиндистонда ривожланган. Будда таълимотида социологикғояларга кўра, инсон хаёти – ёвузлик ва азоб-уқубатдан иборат, азоб-уқубат чекишнинг сабаблари эса истак ва эҳтиросдадир, ана шулардан қутилмоқ керак. Будда таклиф қилган «қутилиш» йўли диндор киши учун «тақводорликка интилиш» ва «яхшилик билан хаёт кечириш»га бориб тақалади.
5. Заратуштра (Зардўшт). Милоддан аввалги VI асрдан то милоднинг III асригача бўлган дуалистик дунёқараш марказида зардўштийлик ётади. Зардуштлик фақат дин бўлиб қолмай, балки ўша даврнинг ҳукмрон мафкураси, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-фалсафий қарашлари ифодаси эди. Зардўштийликнинг назарий асоси «Авесто» адабий ёдгорлигидир. «Авесто»да қадимги кишиларниннг табиат ва уни билиш йўллари ҳақидаги тасаввурлари умумий тарзда ифода этилган. «Авесто»да афсонавий тасаввурлар билан бирга кишиларнинг хаётий тажрибалари ҳам ўз ифодасини топган. Китобда инсон ва жамият, ижтимоий муноссабатлар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилган. «Авесто»да инсон, меҳнат, деҳқончилик каби эзгу қарашлар улуғланади.
6. Конфуцийлик (551–479) - миллодан аввалги V-III асрларда вужудга келган. У қадимги Хитойдаги ижтимоий-фалсафий фикр ривожига катта ҳисса қўшган. Бу таълимот Хитой, Бобил, Миср мамлакатларида кенг тарқалган. Конфуцийнинг фалсафий ва социологикқарашларида ахлоқий масалалар марказий ўринда туради. «Ҳамма одамлар ўз бир-бирларидан фарқланадилар», «Янгини билиш учун - эскини урганиш керак», «Мулоҳазасиз таълимот фойдасиздир, таълимотсиз мулоҳоза бўлмайди» - деган фикрлар шулар жумласидандир.
Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий (783-850) - Марказий Осиёнинг жаҳонга машҳур олимларидан бири. У Хоразмда қомусий олим сифатида дунёга маълум бўлди. Кўпроқ Боғдодда яшаган, Халифа Маъмун раҳномалигида Шарқнинг фанлар академияси Байтул-ҳикма» («Донишмандлар уйи»)да ишлади. У бу ерда жуда кўплаб математик, астрономик кузатишлар олиб борди. Хоразмий «Илмлар калитлари» асарида илмларни 2 қисмга: а) анъанавий араб илмлари ва 2) ажам (араб бўлмаган) илмларга ажратган. М.Хоразмий «Алгебра» фанининг асосчисидир «Алгебра» сўзининг ўзи унинг томонидан кашф этилган, бу тенгламаларни ечиш усули «алжабр» билан боғлиқдир.
2. Абу Наср Форобий (873–950) ўзининг кўплаб ижтимоий фикрлари билан социологикбилимлар ривожига катта ҳисса қўшди. Унинг «Фозил шаҳар аҳолиси қарашлари ҳақида китоб», «Сиёсат ал-Мадания» каби асарларида олижаноб жамият, адолатли тузум, одил ҳукмдорлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари баён қилинган. У ўзи яшаган даврнинг ижтимоий тизимини, зиддиятларини ва бу зидддятларни келтирибб чиқарган муаммоларни назарий жиҳатдан таҳлил қилишга уринган. Форобий Социологияга доир қуйидаги угитларни ёзиб қолдирган:

  • турли масалалар хусусида фикр юритиш, уларнинг таркиби, фарқи, эҳтимолли ва мутлақ мулоҳазаларни тиниқ, пухта таҳлил этиш;

  • кескин ва мутлақ (яъни, эътирозга ўрин қолдирмайдиган) мулоҳаза хусусида фикр юритиш;

  • бир-бирига қарама-қарши бўлганва бўлмаган фарқли мулоҳазалар хусусида фикрлаш, уларнинг қандай ҳолатларда қарама-қарши кучга айланиб қолишини урганиш;

  • бир-бирига қарама-қарши булган фикрлар, мулоҳазаларнинг қандай кўринишларга эга эканлигини қайд этиш;

  • ҳақиқий мезон асосида ҳар бир мулоҳазанинг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириб кўриш ва уларнинг қандай аҳволдалигини ўйлаб кўриш;

  • ўзгарувчан, ўзгармас ва ўзгарувчи мулоҳозаларнинг ўзгариш, маъно ва сабабларини билиб олиш;

  • маълум бўлган умумий фикрдан келиб чиқмайдиган мулоҳаза кўринишлари хусусида фикрга эга бўлиш;

  • фикр-қарашлар таърифи, уларнинг нималар асосида туриши, таркиб топганлигини, эҳтимолли ва мутлақ фикр-қарашлар ҳақида илмий тасаввурларга эга бўлиш лозим.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling