«социология» фанидан маърузалар матни
- маъруза Социология структураси
Download 0.85 Mb.
|
2013 маруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
2- маъруза Социология структураси.
Режа: 1. Фанда структура тушунчаси ва унинг ахамияти. 2. Социологиянинг структураси ва унинг асосий таркибий кисмлари. 3. Эмпирик социологиянинг бунёд булиши ва уни социология назарияси ривожига таъсири. Таянч иборалар: Социология структураси ва унинг асосий таркибий кисмлари. Фундаментал (асосий) социология. Назарий ва амалий социология: уларнинг умумийлиги ва фарқи. Эмперик социологиянинг пайдо бўлиши ва унинг социология ривожига таьсири. Социологияда махсус ва тармоқ йўналишлар. Микросоциология ва макросоциология. Социология фани асосига оид мезонлардан келиб чиқиб, унинг тузилишини уч турга ажратиш мумкин. Биринчи тузилма - микросоциология ва макросоциологиядир. Микросоциология жамиятдаги барқарорлик, революцион ва эволюцион ўзгаришларни белгилашга хизмат қиладиган кишиларнинг кундалик ҳаёти, алоқалари, феъл-атвори, уларнинг мотивлари, хатти-ҳаракатларини, нормаларини, қоидаларини тадқиққилади. Бу тўғрисида маълум бир назариялар мавжуд. Джордж Хоманс кишилар ўртасидаги ўзаро ҳатти-ҳаракатлар рағбатлантириш ва жазолаш принципи асосида амалга ошади, деб ҳисоблайди. Эрвин Гоффман фикрича эса, кишилар ўзларини театр актёрларидек тутадилар, улар гўё маълум ролларни ўйнайдилар ва маълум таассурот ҳосил қилиш орқали бошқаларга таъсир кў‘рсатишга интиладилар. Ҳақиқатан ҳам, кўп ҳолларда кишилар ў‘зларини амалда қандайлигидан кўра яхшироқ қилиб кўрсатишга уринадилар. Совет Социологиясининг микро даражасида узоқ вақт совет кишилари учун меҳнат—бахт, асосий ҳаётий эҳтиёж бўлиб, уларнинг барчаси коллективистлар, байналмилалчилар, ватанпарварлардир деган фикрга асосланиб келинди. Мана шунинг учун ҳам ҳозирги Россия жамиятида кишиларнинг ахлоқий бетайинлиги кузатилади, аҳолининг кўпчилик қисми эса ашаддий индивидуализм, миллатчилик ёки космополитизм ҳолатига тушиб қолган. Макросоциологик даражада асосий диққат ижтимоий тузумнинг иқтисодий ва сиёсий тизимлари, динлар, партиялар, синфлар, оилаларнинг турлари ва шу кабиларнинг феъл-атвор моделларига қаратилади. МакроСоциология жамиятдаги турли хил қатламларнинг ўзаро алоқалари, уларнинг ўзаро таъсирини ўрганади. МакроСоциология кўпроқ фундаментал фанларга оиддир. Макросоциологик даражадаги ҳозирги замон социологлари ўртасида асосан икки ёндошув устунлик қилади. Булар Э.Дюркгейм, Т.Парсонс ва бошқаларнинг функционализми, К.Маркс, Р.Дарендорф ва бошқаларнинг конфликт назариясидир. Жамият социологик таҳлил қилинганда иккига: мулкдорлар ва мулксизлар, ҳукмронлар ва тобеларга бўлинади. Лекин маълум бир ёндашувнинг тарафдорлари нима учун жамият бундай табақалашган ҳолда сақланишини тушунтириб бера олмайдилар, бошқалари эса нима учун жамият ўзгариши ҳамда тараққий этишини тушуна олмайдилар. Шундай қилиб, ҳатто макросоциологик даражада жамият тузилишининг айни принципиал саволларига ҳали бир хил жавоб йўқ. Иккинчи тузилма умумосциологик назариялар, ўрта даражадаги ва аниқ социологик тадқиқотлар назарияларидан иборатдир. Умумсоциологик назариялар ижтимоий тараққиётнинг умумий қонуниятларини тадқиққилади. Ўрта даражадаги махсус социологик назариялар алоҳида олинган ижтимоий бирлик, ижтимоий гурухларга тегишлидир. Оиланинг, талабаликнинг, шаҳарнинг, қишлоқнинг, спортнинг, бўш вақтнинг ва шу кабиларнинг социологик назариялари мавжуд. Бундай атама фанга америкалик социолог Роберт Мертон томонидан олиб кирилган. Ўрта даража назарияси илмий билимларнинг алоҳида тармоғи чегарасида олинган эмпирик социологик маълумотларни умумлаштириш ва структуралаштириш имконини беради. Улар кўп ҳолларда ўзларининг тушунча ва таърифлари тизимидан фойдаланадилар. Ўрта даражадаги хусусий ёки махсус социологик назариялар умумий назарияга таянади, лекин ўз навбатида улар умумсоциологик назариялар ва эмпирик маълумотларни мустаҳкам боғлаб, ривожланиб, уни тўлдириб боради. Бир томондан, социологик билимларнинг фаол табақалашув жараёни бормоқда, тобора янги-янги махсус социологик назариялар вужудга келмоқда. Бу жамиятнинг ниҳоятда мураккаб структурали тизим эканлигидандир ва у ривожланиб борган сари, соддалашмаса керак. Сўнгги даврда фуқаролик жамияти Социологияси, бозор, бозор муносабатлари Социологияси, ижтимоий фикр Социологияси, халқаро муносабатлар Социологияси, сиёсий Социология, иқтисодий Социология, экология Социологияси ва шунга ўхшашлар ажралиб чиқди. Бошқа томондан, Социология жамият ҳақидаги турли фанлар билан борган сари чатишиб бормоқда. Академик Т.И.Заславская иқтисодий Социологиядеб аталадиган йўналишни таклиф қилади. ЭтноСоциология, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, тарихий-социологик тадқиқотлар ва шунга ў‘хшашлар қарор топмоқда. Социологиянинг учинчи тузилмаси: фундаментал-назарий ва амалий эмпирик фандир. Фундаментал-назарий Социологияда нима ўрганилади (объектнинг таърифи, фаннинг предмети) ва қандай ўрганилади (Социологиянинг асосий методлари) деган саволларга жавоб беради. Унга умумсоциологик даражадаги назария тааллуқлидир. Амалий Социология ижтимоий борлиқни, ижтимоий бирликни ўрганади ва унга таъсир этиш усулларини таклиф қилади. У ижтимоий жараёнлар ривожи ҳақида аниқ тасаввур беради, башорат қилиш, ижтимоий сиёсатни лойиҳалаш, шакллантириш, ижтимоий бошқариш амалиёти учун тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Назарий Социология ижтимоий жараёнлар ривожини тушуниш, тушунтириш, тасвирлаб бериш ҳамда у ҳақда янги билимлар беришни назарда тутади: концептуал социологик тадқиқот моделини ишлаб чиқиш; ижтимоий борлиқни билиш; ижтимоий воқеликни қайта ўзгартириш кабилар шулар жумласидандир. Назарий Социология доирасида турли хил ижтимоий ва хусусий социологик назариялар амал қилади. Амалий Социология ижтимоий муҳим мақсадларни рўёбга чиқаришни, назарий социологияни амалиётда намоён бўлишини, ижтимоий бошқаришни рўёбга чиқаришнинг, ижтимоий режалаштириш ва башорат қилиш усулларини амалга оширишнинг воситаларини топишни назарда тутади. Таққослаш асосида қуйидагини қўшимча қилиш мумкин. Физика, математика, химия каби фундаментал фанлар мавжуд, шунингдек, моддий ишлаб чиқаришга физик, химик, биологик қонуниятларни олиб ў‘тувчи техник амалий фанлар ҳам мавжуд. Уларни кўп ҳолларда муҳандислик фанлари деб аташади. Худди шунингдек, амалиётда қўлланиладиган ижтимоий тараққиёт қонуниятлари ҳақидаги фундаментал билимларни Социологияда ҳам ажратиш мумкин, уларни ижтимоий инженерия деб номланади. Эпирик социологиянинг вужудга келиши « социал образлар» ёки «далилларни тадқиққилиш» деб аталган нарсаларни эълон қилишдан бошланган эди. Бу ўринда гап муайян социал далил ва ҳодисаларни батафсил баён қилиш ва ишлаб чиқариш тўғрисида боради. Социологикмуаммоларни ҳал қилишнинг бундай усули тез орада биринчи бўлиб АҚШда, айниқса, кенг тарқалди. Эмпирик социология шаклланишининг маркази Чикаго университети бўлди (уни Чикаго «ҳаёт маркази» деб ҳам аташган). Бу ерда XX асрнинг 20–30-йилларида эмпирик социологиянинг яққол ривожланишини ифодаловчи кўп қиррали амалий тадқиқотлар кенг суръатда амалга оширилди. Бу йўналишлар аниқҳолатларда кишилар ҳаёт фаолиятларини мукаммал тадқиқ этишга қаратилган эди. Масалан, эмпирик социологиянинг асосчилари деб ҳисобланувчи У. Томас ва Ф. Знанецкий беш томли «Поляк деҳқони Европада ва Америкада» (1918-1920) деган асарида АҚШга кўчиб келган поляк деҳқонларининг ҳаётини батафсил таҳлил қилдилар. Бунда улар ашёвий далиллардан, шахсий ҳужжатлардан, 28 поляк оиласининг шахсий ёзишмаси, айрим кишиларнинг таржимаи ҳоли, анкеталар ва шу каби бир қанча материаллардан кенг фойдаландилар. Бу социологияда тадқиқотлар ўтказишнинг янги тури бўлиб, унда замон ва макон билан чекланган жуда кўп далиллар ўрганилар, аммо, одатда, жамият ҳаётининг муҳим томонлари қонуниятларига оид умумлаштирувчи хулосалар чиқарилмас эди. Шунга кўра, тадқиқотлар ўтказишда текширишнинг махсус тартиби ва техникаси ҳам қўлланила бошланди: кузатиш, интервью анкета тарқатиш, ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, тажриба ўтказиш ва моделлаштириш, тўпланган материалларни статистик жиҳатдан ишлаш, диаграмма, графиклар тузиш кабилар. Оммовий сўровлар усули ва техникаси ривожида Ж.Г. Гэллапнинг «Жамоатчилик фикрини ўрганиш Америка институти» фаолияти катта рол ўйнайди. У ХХ аср 30-йилларида 10 кунлаб давом этадиган умуммиллий сўровларни ўтказди. XX асрнинг 20-йилларидан бошлаб Америка штатлари жаҳон социологияси ривожида етакчи мавқени эгаллади. АҚШда Социология нинг фан сифатида жадал риволанишида қуйидаги омил муҳим роль ўйнади. Капитализмнинг юқори босқичга кўтарилиши, Европада синфий курашнинг кучайиши натижасида мажуд ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий зиддиятларни ҳал этишга қаратилган эмпирик тадқиқотларнинг катта ҳажмда тўпланганлиги АҚШда социологиянинг фан сифатида жадал ривожланишига сабаб бўлди. Бу ерда Социология дастлаб университет фани сифатида шаклланди. 1892 йилда жаҳонда биринчи марта Чикаго университетида социология кафедраси ва факультети очилди. 1901 йилда Социология 169 университет ва коллежларда фан сифатида ўқитилган бўлса, 80йилларнинг охирларига келиб бу кўрсаткич 250 ни ташкил қилди. АҚШда Социология ўзининг илк давридаёқ амалий-эмпирик фан сифатида шаклланди. 1910 йилдаёқ мамлакатда 3000 дан ошиқ эмпирик тадқиқотлар ўтказилган эди.ҳозир бу кўрсаткич 2 баравардан ошиб кетган. Социологик тадқиқотлар ўзининг жуда катта молиявий асосига эга. Бундай тадқиқотлар ўткашиш учун йилига 2 миллиард доллар ажратилади. Бу харажатларнинг ярмини АҚШ ҳукумати, қолган ярмини хусусий бизнес ўз зиммасига олган. АҚШда ҳозирга келиб 100 минг социолог мутахассис фаолият кўрсатмоқда.ҳукумат ва мулк эгалари социологияга социал зиддиятларни ҳал этиш қуроли сифатида, ижтимоий барқарорликни таъминлаш воситаси, ижтимоий назорат ва бошқарув омили, меҳнат унумдорлигини оширувчи кишиларнинг моддий ва маънавий муносабатларини тартибга солиб туришнинг илмий асоси сифатида жиддий эътибор бериб келмоқдалар. Эмпирик тадқиқотлар мунтазам равишда олиб борилиши, фундаментал методологик ва назарий асоснинг ишлаб чиқарилганлиги, унинг математик статистик, компьютер технологияси юқори даражадалиги, моделлаштириш ва социал экспериментларнинг юқори савияда олиб борилиши натижасида ҳозирга келиб АҚШда Социология аниқ прогнозлар берувчи фанга айланган. ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб, АҚШ социологиясида меҳнат муносабатлари, инсоний мунособатларни ўрганиш янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларга ўтиш жараёнларини тезлаштирди. Масалан, 1927 -1932 йилларда Э. Мэйо раҳбарлигида меҳнат ва бошқарув муносабатларини ўрганишга қаратилган ва Хоторн экспериментлари номи билан машҳур бўлган социологик тадқиқотлар шундай тадқиқотлар сирасига киради. Бу тадқиқотлар Ғарбий Европани ларзага солган кучли иқтисодий таназзул даврида ўтказилган бўлиб, уларнинг мақсади - ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг қўшимча омилларини қидириб топишдан иборат эди. Шу асосда 1943 йилда Абрахаам Маслоу томонидан «истеъмолнинг иерархик назарияси» яратилди ва амалиётда қўлланилди. Кейинчалик, шу назария асосида, 1950 йили Ф. Херцберг томонидан «мотивация назарияси» (меҳнат шароитларининг ички ва ташқи омиллари ҳақидаги назария) ва 1957 йили Д. Макгрегор томонидан «бошқарув усули назарияси» яратилди (Бунда бошқаришнинг 3 асосий усуллари – авторитар, демократик ва аралаш тип ҳақида фикр юритилади). Ф.Херсберг назариясига кўра, фақат ички омиллар меҳнат мазмунини, меҳнатдан қониқишни оширади. Меҳнат шароитлари: иш ҳақи, шахслараро муносабатлар, корхона раҳбариятининг тутган сиёсати, бошқарув усули ва бошқа шу кабиларга у ташқи омиллар сифатида қарайди. Бу омиллар меҳнатдан қониқмаслик даражасини пасайтириб, кадрларнинг, мутахасисларнинг корхонага боғланишини мустаҳкамлайди. Аммо, бу омиллар меҳнат унумдорлигининг ошишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатмайди. Бу билан Ф. Херцберг қуйидаги ўзаро боғлиқликни асослайди: меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш меҳнат мазмунининг, қониқмаслик эса меҳнат шароитининг функциясидир. ХХ аср 60 - йилларида АҚШ назарий социологияси феноменологик йўналишнинг кучайганлиги билан ажралиб туради. Феноменологик социологиянинг шаклланиши А. Шнетц номи билан боғлиқ. Ўз моҳиятига кўра, феноменологик социология антипозитив йўналишда бўлди. АҚШда яна бир антипозитив социологик йўналиш - символик интеракционизм бўлиб, унга Г. Блумер асос солган. «Янги социология» номи билан аталган учинчи антипозитив социологик йўналиш Ч.Р. Миллс номи билан боғлиқ. Символик интеракционизм, феноменологик социология, янги социология, конфликт социологияси, ижтимоий айирбошлаш назарияси, неофункционализм ва бошқа шу каби назариялар – ҳозирги замон социологиясининг асосий йўналишлари ҳисобланади. Америка социологиясида ХХ аср 60-йилларига қадар марксистик ғоялар таъсири йўқ эди. 60-йиллардан бошлаб АҚШда марксистик социологияга қизиқиш орта борди. 70-йилларда Р.Фридрихс каби социологлар «Диалектик социологик» дастурини ишлаб чиқиш ғояси билан чиқдилар. Унга кўра, марксистик ва номарксистик социологик назариялар, концепциялар ўртасидаги зиддиятли ажралишни бартараф қилиш масаласи илгари сурилган. АҚШ социологиясида узоқ вақт бихевиоризм методология сифатида ҳукмрон бўлди. Бихевиоризм инглизча сўздан келиб чиқиб, хулқ маъносини англатади. Бунга кўра Социология инсон хулқи тўғрисидаги фандир. Бихевиоризм асосчилари Э.Торндайк, Д.Уотсон, Б.Скиннерлар эди. Уларнинг фикрига кўра, инсон хулқи кўп жиҳатдан бошқариладиган руҳий жараёндир. Шунинг учун, бихевиоризм номоёндалари Социология, «Ижтимоий психология» каби фанларнинг асосий вазифаси инсон хулқини бошқаришдан иборат бўлмоғи лозим, деб ҳисоблайдилар. Бихевиоризм социологиянинг ноэмпирик усулларига катта аҳамият беради. Бу методология асосчилари социологияда, айниқса кузатиш ва эксперимент усуллари муҳим ўрин тутишини таъкидлайдилар. Эмпирик маълумотларни қайта ишлашда эса миқдорий, математик ва статистик усуллар кўпроқ аҳамиятли эканлигини кўрсатадилар. Социология фани ривожида бу йўналиш катта аҳамият касб этиб, у инсон хулқининг чуқур ички яширин, ботиний дуёсини ўрганишга сезиларли таъсир кўрсатди. АҚШ социологиясида бихевиоризм методологиясидан ташқари Парсонс ва Мертонларнинг таркибий-функционал таҳлил мактаби методологияси ҳам муҳим аҳамият касб этди. ХХ аср социологияси ривожида «индустриал жамият», конвергенция, социал стратификация назариялари, «оммавий жамият» доктринаси, структурали-функционал йўналиш, танқидий социология каби ғоялар ҳам сезиларли аҳамиятга эга бўлди. Уларнинг айримлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling