«социология» фанидан маърузалар матни
Download 0.85 Mb.
|
2013 маруза матни
Социологиянинг усуллари:
Социология фанининг мураккаб вазифаларини назарий ҳал этишга хизмат қиладиган ўзига хос усуллари ҳам мавжуд бўлиб, уларни қуйидагича таснифлаш мумкин. - қиёслаш ва таққослаш усули; - назарий усул (фикрлаш, абстрактликдан конкретлик сари ўтиш); - индуктив ва дедуктив усул; - изоҳлаш усули; - прогнозлаш усули (ижтимоий тўқнашувларнинг олдини олиш); - интеграция, умумлаштириш усули. Социология нинг конкрет тадқиқотлар ўтказишда қўлланадиган эмпирик -амалий усуллари ҳам бор. Улар қуйидагилардан иборат: - эксперимент усули; - кузатиш усули; - ҳужжатлар асосида урганиш усули; - сўров усули; - эмпирик-социологикусул (сўров, анкета, математик модель); - математик усул; - статистик умумлаштириш усули; - умуммантиқий усул (анализ, синтез, абстрактлаш, умумийли ва ҳоказо). Социология фанида қуйидаги методологик масалаларига ҳам жиддий эътибор берилади: функционал методология (жамиятдаги ҳодисаларнинг ахамиятини аниқлашга интилади); феноменологик методология (жамият аъзоларининг мавқеи); таснифлаш методологияси (бунга қўлланишига кўра, классификация, гурухлаш, таққослаш, турлаш, системалаштириш киради). Шунингдек, Социология фани муайян ижтимоий муносабатларни тадқиқ этиш асносида умумий, махсус ҳамда эмпирик методология тамойилларига ҳам таяниб иш тутади. Социологияобъектини турлича тушуниш натижасида методологиянинг 3 асосий тури шаклланган: Тушинтирувчи (умумий қонуниятларнинг, объект хислатини белгилайди, алоқа, муносабат ўрнатишни назарда тутади); Таърифловчи (яъни, тавсифлаш, классификациялаш, гурухлаш, таққослаш, турлаш, системалаштириш); Тушунувчи (яъни, инсон фаолиятини урганишда табиий ҳамда ижтимоий фанлар қонуниятларидан уйғунлаштириб фойдаланишни тақозо этувчи) методология. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling