«социология» фанидан маърузалар матни


Социологиянинг бошқа фанлар тизимида тутган ўрни


Download 0.85 Mb.
bet4/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Социологиянинг бошқа фанлар тизимида тутган ўрни

Ижтимоий ва гуманитар фанлар тизимида «Социология» алоҳида ўринни эгаллайди. Бу бир нечта ҳолатлар билан белгиланади. Чунончи у:



  1. жамият ҳақидаги, унинг ҳодисалари ва жараёнлари ҳақидаги фан ҳисобланади;

  2. ўз ичига умумий социологик назарияларни ёки ҳамма ижтимоий- гуманитар фанларнинг назария ва методологияси ҳисобланган жамият назариясини;

  3. жамият ва инсон хаётий фаолиятининг турли томонларини ўрганувчи ижтимоий-гуманитар ва социал соҳани ўз ичига олиб, хаётнинг у ёки бу соҳасини тадқиқ этувчи қонуниятлар мажмуидан ташкил топади;

  4. инсон ва унинг фаолияти, техник ва услубий жиҳатдан ишлаб чиқилган социологик тадқиқотлар, гуманитар ва ижтимоий фанлар томонидан заруратга кўра ўрганилади ва ҳисобга олинади.

«Фалсафа», «Иқтисодиёт», «Тарих», «Сиёсатшунослик», «Психология» фанлари Социология нинг шаклланишига самарали таъсир кўрсатади.
Социологиянинг фалсафа билан узвий алоқаси шунда кўринадики, умумсоциологик назариялар ва амалий социологик тадқиқотлар маълум методологик асосга таянадилар. Шундай асосни эса «Фалсафа» фани яратади. Социология «Фалсафа»га нисбатан мустақилликни шунга асосланиб эълон қилади-ки, у ўз олдига ижтимоий муаммоларни, воқеликни илмий, англаш усули асосида ҳал этиш вазифасини қўяди.
Социология «Статистика» фани билан ҳам мустаҳкам алоқада ривожланади. Бу икки фаннинг ўзаро алоқалари шу қадар яқинки, Социология нинг ривожланишини статистик ёндашувларсиз тасаввур қилиш қийин. Социология шунингдек, «Иқтисодий назария», «Бошқарув назарияси», «Тарих», «Педагогика», «Ҳуқуқшунослик», «Сиёсатшунослик» каби фанлар билан ҳам мустаҳкам алоқада ривожланади


Назорат ва мустахкамлаш учун саволлар

  1. Социология фани нимани ўрганади?

  2. Социология қандай таркибий тузилишга эга?

  3. Социология фанини қайси фанлар билан боғлаб ўрганиш мумкин?

  4. Социологик қонунларни изохлаб беринг.

  5. Социологиянинг ижтимоий вазифалари нималардан иборат ?



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling