Соғлом турмуш тарзи ҳақида аёллар ўртасида суҳбат ўтказиш


Плацентанинг ажралганлигини билдирувчи асосий


Download 330.73 Kb.
bet6/30
Sana18.06.2023
Hajmi330.73 Kb.
#1575686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
dom.rod

Плацентанинг ажралганлигини билдирувчи асосий
белгиларни аниқлаш
Ўқувчи бажариши керак:

  • туққан аёлда плацентанинг ажралганлик белгиларини аниқлашни;

  • туғруқнинг III чи даврининг давомийлиги ва уни бошқаришни.


Керакли жиҳозлар: фантом, туғруқ комплексида эса туққан аёлда кўрсатилади.
Муолажанинг бажарилиши:
Акушерка аёлнинг ўнг томонига ўтиб қуйидаги белгилардан бирортасини аниқлайди:

  1. Шредер белгиси. Бачадон шаклининг ва бачадон туби баландлигининг ўзгариши Ҳомила туғилган замон бачадон юмалоқ шаклда бўлиб, туби киндик соҳасида туради. Плацента кўчгач, бачадон яссиланиб, унинг туби киндикдан юқорига кўтарилиб, ўнгга бурилади. Плацента туғилгандан кейин эса бачадон қисқариб, унинг туби киндикдан 2 бармоқ энига пастда жойлашади.

  2. Альфельд белгиси – плацента ажралганда кесилган киндикнинг ташқи бўлаги 8-10 см. га узаяди.

  3. Кюстнер-Чукалов белгиси-қов усти соҳаси қўл панжалари қирраси билан босилганда, плацента кўчмаган бўлса киндик қинга тортилади: плацента кўчганда аксинча тортилмайди, узаяди.

  4. Штрассман белгиси бачадон туби соҳаси уриб кўрилганда-плацента бачадон деворидан ажралмаган бўлса, тўлқин киндикка берилади, натижада киндик қинга тортилиб бўшалади.

  5. Клейн белгиси-плацента ажралган бўлса, симфиз устидан дуппайма ҳосил бўлади.

Эслатма: Плацентанинг ажралганлик белгиларидан бирортаси қўлланилганда плацента кўчмаганлиги аниқланса плацентани кўчиришнинг бирор бир усулларидан фойдаланади.



а) Кюстнер-Чупалов белгиси. Плацента ажралмаган




б) Кюстнер-Чупалов белгиси. Плацента ажралган


Download 330.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling