Соғлом турмуш тарзи ҳақида аёллар ўртасида суҳбат ўтказиш
Download 330.73 Kb.
|
dom.rod
- Bu sahifa navigatsiya:
- X = L + C
Либов-Даниахе формуласи: X = L + 4. Х-аниқланадиган ҳомиладорлик муддати; L-бачадон тубининг баландлиги см да; 4-эса Либов-Даниахе коэффициенти. Масалан: бачадон туби баландлиги 28 см бўлса, Х = 28 + 4 = 32 ҳафта.
И.Ф. Жорданиа формуласи: X = L + C формулада X – аниқланадиган ҳомиладорлик муддати (ҳафта), L – ҳомиланинг узунлиги, С – ҳомиланинг пешона-энса ўлчами. Масалан: ҳомиланинг узунлиги тазомер билан ўлчангани 25 см, пешона энса ўлчами ҳам тазомер билан ўлчанган 11 см. X = L + C = 25 + 11 = 36 ҳафта. M.A. Скульский формуласи: Х-аниқланадиган ҳомиладорлик муддати (ойларда) L-тазомер билан бачадондаги ҳомиланинг узунлигини ўлчаб олган маълумот. 2 – она қорнида ҳомила икки букланиб ётганлиги учун 2 га кўпайтирилади. Суратдаги 5 - бачадон деворининг қалинлиги. Махраждаги 5- Гаазе коэффиценти. Масалан: Шундай қилиб ҳомиладорлик муддати 8 ой ёки 32 ҳафта. К.М.Фигурнов ва Б.А.Либовлар томонидан 32 ҳафталик ҳомиладорликни аниқлаш учун махсус жадвал ишлаб чиқилган. Ҳомиладор аёлларни бўйи, конституцион типига қараб III гуруҳга бўлиб, жадвалга солган бу қуйидагича: Бунинг учун: а) қорин айланаси киндик рўпарасидан сантиметрли тасма билан ўлчанади; б) ҳомила бошининг тўғри ўлчами – d.frontooccipitalis тазомер билан ўлчанади; в) Леопольд-Лазаревичнинг III-IV амаллари ёрдамида ҳомила бошининг чаноққа бўлган муносабати аниқланади; г) бимануал (икки қўллаб) қин ва қорин девори орқали) текшириш йўли билан бачадон бўйни қин қисмининг ҳолати аниқланади; д) сантиметрли тасма билан бачадон туби баландлиги ўлчанади; е) олинган маълумотлар аёлларнинг коституцион типига қараб жадвалга солинади ва 32 ҳафталик ҳомиладорлик муддати аниқланади. Ҳозирги кунда туғруқ олди декрет таътили 30 ҳафталикдан бошлаб берилади. Эслатма: Ҳомиладорлик ҳайз кўришнинг биринчи кунидан ҳисоблаганда 280 кун яъни 40 ҳафта ёки акушерлар ҳисобида 10 ой давом этади. Биринчи ҳомиладорликда аёл қорнидаги ҳомиланинг қимирлашини 20 ҳафтада, такрор ҳомиладор бўлган аёл 2 ҳафта илгарироқ 18 ҳафтадан сеза бошлайди. Барча аниқланган маълумотларга кўра ҳомиладорлик ва туғиш муддатини ўртача ҳисоблаб, ҳомиладор аёлнинг махсус варақасига қайд этилади. Download 330.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling