Соғлом турмуш тарзи ҳақида аёллар ўртасида суҳбат ўтказиш


Системани йиғиш алгоритми


Download 330.73 Kb.
bet8/30
Sana18.06.2023
Hajmi330.73 Kb.
#1575686
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
dom.rod

Системани йиғиш алгоритми:

  1. Ҳамшира қўлини илиқ сувда совунлаб, шётка билан ювиб тозалайди.

  2. Система солинган полиэтилен пакетини ташқарисидаги ёзувдан сақлаш муддати ва пакетнинг бутунлигини текширилади.

  3. Шуларга амин бўлганимиздан сўнг пакет боши қайчи билан кесиб очилади.

  4. Пакет ичидан системани узун найчасидан ушлаб олнади.

  5. Флакондаги керакли дорини сақлаш муддати, номи текширилади.

  6. Флакондаги металл қалпоқча очилади ва резина қалпоғи спиртли пахта ёрдамида артилади.

  7. Системанинг фильтрдан юқоридаги игнаси қалпоғидан очилади ва резина қалпоғи орқали флаконга киритилади.

  8. Ҳаво чиқаргич калта найча (воздушка игнаси) ҳам қалпоғидан очилиб, резина қалпоқдан флаконга киритилади.

  9. Флакон туби юқорига кўтарилади, бунда ҳаво чиқаргичнинг учи флаконга юқори қаратилади ва штативга ўрнатилади.

  10. Фильтр остида жойлашган қисгич секин очиб, фильтр ярмигача суюқлик тўлдирилади, бунда система учи юқорига кўтарилган бўлади.

  11. Фильтр ярмигача суюқлик тўлдирилгандан кейин система учи пастга туширилиб, найча бўйлаб суюқлик жўнатилади ва ҳавоси бўлса чиқарилади.

  12. Суюқлик система найчаси учидаги игнадан чиққанидан қисқич беркитилади.

  13. Флакон пастидаги фильтрдан бошлаб бутун найча бўйлаб ҳаво пуфакчаларининг йўқлиги диққат билан текширилади.

  14. Ҳаво йўқлигига амин бўлгандан сўнг игна қалпоғи ёпилади.

  15. Пахтани спиртга ботириб олиб, системани суюқлик билан бемор олдига олиб борилади.

Эслатма:

  1. Ҳозирги пайтда бир марта ишлатиладиган системалар қўлланилади.

  2. Баъзида система найчасидан дорилар жўнатиш мумкин.

  3. Дорили флакон ичида ёт жисмлар, чўкмалар бўлмаслиги керак.


Антибиотикларга синама қўйиш



Download 330.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling