Кўрсатма: Оғир преэклампсия ёки эклампсия билан ётган беморларда магнезиал терапиянинг таъсирини аниқлаш мақсадида.
Муолажанинг бажарилиши:
Ҳамшира қўлларини зарарсизлантириб, дезинфекцияланган резина қўлқоп кийилади.
Беморнинг ташқи жинсий аъзоларига антисептик эритма билан ишлов берилади.
Аввалдан стериллаб тайёрланган катетерни олиб сийдик пуфагини катетерлайди.
Катетернинг ташқи учини банкачага солиб қўйилади.
Бир соат давомида банкачада йиғилган сийдикни белгилаб олинади.
Эслатма: Сийдик пуфаги катетерлангандан кейин биринчи порция сийдик тўкиб юборилади, кейинги сийдик 1 соат давомида йиғилади. Нормада 1 соатлик сийдик миқдори 30 мл/1 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Аёлларга контрацепция усулини танлашда ёрдам бера олиш
Аёлларга маълум контрацептив усулни танлашга ёрдам бериш учун тиббиёт ҳодимлари қисқача бўлсада барча контрацепция воситалари ҳақида маълумотга эга бўлишлари шарт.
Маслаҳат олиб бориш жараёни 3 босқичга бўлинади:
Бирламчи маслаҳат – қабулхона шароитида ўтказиш мумкин. Бунда турли воситалар ҳақида қисқача маълумот берилиб, мижозга услуб танлашда қулайлик яратилади.
Маълум бир контрацепция услуби бўйича маслаҳат олиб бориш – услуб танлангандан сўнг шу услуб ҳақида батафсил маълумот берилади.
Келгуси ташрифлар вақтида маслаҳат бериш – услубдан фойдаланиш жараёнида унинг ишлатилиши, мижознинг ундан мамнунлиги ёки бошқа услубга ўтиш истаги бор-йўқлиги ҳақида муҳокама қилинади.
Ҳар бир услубни бошлашдан олдин аёлдан қуйидагилар аниқланади:
Аёлнинг ҳомиладор эмаслиги
Даволашни талаб қилувчи қўшимча касалликлар йўқлиги
Айни бир усулни қўллашдан аввал ҳеч қандай хавф йўқлигини аниқлаш
Контрацепция воситасининг тури танлангандан кейин қуйидаги тартибда услубни таърифлаш керак:
самарадорлиги;
ишлатиш қоидалари;
қулайлиги ва туғиш фаолиятига таъсири;
ЖЙЮК дан ҳимоя қилиши;
услуб билан боғлиқ бўлган ноҳушликлар ва ҳайз давридаги ўзгаришлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |