Солиқ тизими


Қуйидаги ҳолларда ҚҚС базасига тузатиш киритилади


Download 471.98 Kb.
bet5/6
Sana10.04.2023
Hajmi471.98 Kb.
#1348461
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу

Қуйидаги ҳолларда ҚҚС базасига тузатиш киритилади

  • битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ёки сони (ҳажми) ўзгарганда
  • товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда

Солиқ базасига уни камайтириш ёки кўпайтириш тарафга тузатиш киритиш 1 йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади

ҚҚС базасига тузатиш киритишда айрим эътиборли жиҳатлар

  • Товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда ҳам амалга оширилади. Бундай ҳолда тузатиш киритиш тартиби ДСҚ томонидан белгиланади
  • Солиқ базасига тузатиш киритиш (салбий ёки ижобий) қўшимча фактура ёки тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида рўй берган солиқ даврида амалга оширилади
  • Солиқ базаси хатоларни тузатиш натижасида ўзгартирилган тақдирда, шунингдек илгари ёзиб берилган фактурага ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш зарур бўлганда, илгари ёзиб берилган фактура бекор қилинади ва унинг ўрнига бошқа тузатилган фактура расмийлаштирилади
  • Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан солиқ базасига тузатиш киритиш амалга оширилаётганда, харидор етказиб берувчи томонидан расмийлаштирилган қўшимча фактура асосида илгари ўзи ҳисобга олиш учун қабул қилган солиқ суммасига тегишли тарзда тузатиш киритади (кўпайтиради ёки камайтиради)

Солиқ суммаси товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан, тегишли солиқ даврига тааллуқли бўлган айланмаларни амалга ошириш санасидан келиб чиққан ҳолда, тегишли солиқ даврида солиқ базасини кўпайтирадиган ёки камайтирадиган барча ўзгартишлар ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир солиқ даврининг якунларига кўра ҳисоблаб чиқарилади (СК-265)

Download 471.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling