Солиқ юки ва унинг ўзгариши оқибатлари


Download 21.32 Kb.
bet5/8
Sana15.06.2023
Hajmi21.32 Kb.
#1479313
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
O\'rinov Javohir

Солиқ имтиёзлари - солиқ тўловчиларга солиқлар бўйича турли хил енгилликлар бўлиб, улар вақтинчалик ва доимий, тўлиқ ёки қисман ва бошқа кўринишларда берилиши мумкин. Солиқ ставкаларининг моҳияти, уларнинг турлари, амал қилиш механизмлари, белгилаш мезонларини кейинги саволларимизда ёритамиз.
Солиқ базасини ҳисоблаш усуллари. Солиқ базасини ҳисоблашнинг икки хил усули мавжуд бўлиб, улар касса усули ва ҳисобга олиш усулларидир. Касса усулида солиқ тўловчида солиқларни тўлаш мажбуриятлари даромад олганидан кейин вужудга келса, ҳисобга олиш усулида эса даромад олинган ёки сотишдан тушум қачон келиб тушушидан қатъий назар товарларни жўнатилиши ўз навбатида солиқларни тўлаш мажбуриятларини вужудга келтиради.
Солиққа тортиш усуллари уч хил кўринишда амалга оширилиб. Улар қуйидагиларга: солиққа тортишнинг кадастрли, декларация ва манба олдидан солиққа тортиш усулларига ажратилади. Уларнинг кенг баёни кейинги саволларда очиб берилади.
Солиқларни тўлаш муддатлари ва тартиблари. Солиқ қонунчилигида ҳар бир солиқ турининг бюджетга тўлаш муддатлари белгиланган. Солиқни тўлаш муддатлари деганда солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети олдида солиқ мажбуриятларининг бажариш муддати ифодаланади. Солиқни тўлаш муддатлари ўз моҳиятига кўра икки хил кўринишга эга: аванс (бўнак) тўловлари ва ҳақиқий даромад олинганидан кейинги тўловлар.
Солиқни тўлаш тартибида эса: солиқни йўналтирилганлиги (бюджетга ёки бюджетдан ташқари фондларга), солиқни тўлаш воситаси (миллий валюта, сўмда ёки бошқа мамлакатлар миллий валютасида. Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқлар фақат миллий валюта, сўмда тўланиши мумкин) ҳамда солиқни тўлаш шакллари (нақд пул ёки нақд пулсиз) ифодаланади.

Download 21.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling