Солиқ юки ва унинг ўзгариши оқибатлари


Солиқ элементларининг таркиби


Download 21.32 Kb.
bet2/8
Sana15.06.2023
Hajmi21.32 Kb.
#1479313
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
O\'rinov Javohir

2. Солиқ элементларининг таркиби. Солиқ элементлари бир нечта тушунчалардан иборат бўлиб, уларнинг аниқ чегараси белгиланмаган. Солиқ элементлари: солиқ субъекти, солиқ объекти, солиқ предмети, солиқ манбаи, солиққа тортиш бирлиги, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ нормаси, солиқни тўлаш муддатлари, солиқ юки, солиқ базасини ҳисоблаш усуллари, солиққа тортиш усуллари ва шу каби тушунчаларни қамраб олади. Қуйида солиқ элементларининг ҳар бирига қисқача изоҳ берамиз.
Солиқ субъекти - солиқ тўлаш мажбурияти юкланган юридик ва жисмоний шахслар ёки бошқача қилиб айтганда солиқ субъекти - бу солиққа оид муносабатларнинг ташкил этувчи томонларнинг ўзаро мажмуаси бўлиб, унда бир томондан солиқ тўловчилар (юридик ва жисмоний шахслар) бошқа томондан солиқни ундириш ваколати юкланган солиқ хизмати органлари - Давлат солиқ Қўмитаси, солиқ бошқармалари, туман ва шаҳар давлат солиқ инспекциялари қатнашади. ўз фаолиятида барча юридик ва жисмоний шахслар солиқ субъекти сифатида намоён бўлмайди. Чунки, бу ерда солиқлардан батамом озод этилувчи юридик ва жисмоний шахслар мавжудки, улар солиқ субъекти сифатида солиқ муносабатларида иштирок эта олмайди. Аммо, барча солиқ хизмати органлари солиқ субъекти сифатида майдонга чиқади.
Солиқ агенти - юридик ва жисмоний шахслардан солиқни ушлаб қолиш ва давлат бюджетига ўтказиб берувчи юридик шахслар. Бунда юридик шахслар, улар ўз фаолиятида бевосита ёки билвосита ишга ёллаганлиги натижасида тўланадиган иш ҳақидан, дивидендлардан, доимий муассаса орқали фаолият кўрсатмайдиган норезидент юридик ва жисмоний шахслардан ушланиши лозим бўлган солиқ суммаларини ушлаб қолади ва бюджетга ўтказиб беради, ушлаб қолинмаган, кам ушлаб қолинган ва ўз вақтида ўтказиб берилмаган солиқ суммаси учун жавобгар бўлиб қолаверади, яъни ушбу келтирилган далиллардан айтишимиз мумкинки, ҳар бир юридик шахс солиқ муносабатларида солиқ субъекти бўлиши билан биргаликда солиқ агенти сифатида ҳам иштирок этади. Солиқ агенти адабиётларда асосан фискал агент сифатида эътироф этилади.

Download 21.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling