Солиқ юки ва унинг ўзгариши оқибатлари


Download 21.32 Kb.
bet4/8
Sana15.06.2023
Hajmi21.32 Kb.
#1479313
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
O\'rinov Javohir

Солиқ базаси - солиқ объектининг солиқ ставкаси қўлланиладиган миқдори. Ҳисобланадиган солиқ миқдори нафақат солиқ ставкаларининг миқдорига, шу билан биргаликда солиқ ставкаси қўлланиладиган объектнинг миқдорига ҳам боғлиқ бўлади. Солиқ базасининг миқдори қонунчиликда солиққа тортилиши лозим бўлган солиқ объектидан рухсат этиладиган чегирмаларга боғлиқ равишда ўзгариб туриши мумкин. Солиқ базасини солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифасига тақдим этиладиган солиқ имтиёзларига мувофиқ равишда камайтиришга рухсат этилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, солиқ базаси солиқ объектидан катта ёки кичик бўлиши мумкин. Масалан, юқорида қайд этганимиздек, солиқ тўловчига солиқдан имтиёзлар кўзда тутилган бўлса, бундай шароитда солиқ базаси солиқ объектидан кичик, солиқ объекти қонунчилик билан кенгайтириладиган бўлса ундан катта бўлиши мумкин.
Солиққа тортиш бирлиги - бу объектнинг ўлчов бирлиги. Масалан, даромад ёки мол-мулк солиғида объектнинг ўлчов бирлиги бўлиб унинг сўмдаги баҳоси ифодаланса, ер солиғида ўлчов бирлиги бўлиб кв.м. ёки гектар ҳисобланади.
Солиқ ставкаси - объектнинг ҳар бир бирлиги учун давлат томонидан белгилаб қўйилган меъёрдир. Солиқ ставкаси солиқ элементлари ичида энг кўп амалий аҳамиятга эга бўлган унсурдир. Чунки, солиқ ставкаларини ўзгартириш орқали давлат хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига сезиларли таъсир этади, айрим фаолият, соҳага устуворлик берилиши, капитал зарур соҳаларга йўналтирилиши, рағбатлантирилиши мумкин.
Солиқ ставкалари икки хил кўринишда: қатъий ставкаларда ва нисбий (фоиз) ставкаларда ифодаланади. Солиқ ставкаси қатъий ставкада белгиланган ҳолда солиқ объектга нисбатан қатъий сўмда белгиланади. Масалан, ер солиғининг ҳар бир гектари учун қатъий сўмда солиқ миқдори ўрнатилган. Юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадларига, мол-мулкларига эса нисбий ставкада ёки фоизда солиқ миқдори белгиланган.
Солиқ ставкаси билан солиққа тортиш объекти ўртасидаги боғлиқлик даражасига қараб солиқ ставкаларини пропорционал, прогрессив ва регрессив турларга ажратиш мумкин. Пропорционал солиқ ставкасининг моҳияти шундан иборатки, бунда солиққа тортиш объекти қандай бўлишидан қатъий назар солиқ ставкаси ўзгармайди. Масалан, республикамиз солиқ тизимида амал қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ унинг объекти 1000 сўм бўлганида ҳам 100 000 сўм бўлганида ҳам солиқ ставкаси ўзгармай қолаверади, яъни солиқ объектининг ўзгариши солиқ ставкасининг ўзгаришига таъсир қилмайди.
Прогрессив солиқ ставкасида солиқ объектининг ўзгариши ўз навбатида солиқ ставкасининг ўзгаришига, яъни ошиб боришига олиб келади. Масалан, жисмоний шахсларнинг даромадига солиқ ставкалари прогрессив тарзда белгиланган бўлиб, жисмоний шахсларнинг даромадлари ошиб борган сари солиқ ставкалари ҳам ошиб боради. Прогрессив солиқ ставкасининг икки тури мавжуд: оддий прогрессия ва мураккаб прогрессия. Оддий прогрессияда солиқнинг орттирилган ставкаси солиққа тортиладиган барча объектга нисбатан қўлланилади, мураккаб прогрессияда эса солиққа тортиш объекти қисмларга бўлинади, уларнинг ҳар бири ўз ставкаси бўйича солиққа тортилади, яъни орттирилган ставкалар бутун объектга нисбатан эмас, балки бундан олдинги босқичдан ортган қисмига нисбатан қўлланилади. Юқорида келтирган мисолимиз, жисмоний шаҳсларнинг даромадига солиқ ставкалари мураккаб прогрессиядир.
Регрессив солиқ ставкасида солиқ объектининг ошиб бориши билан солиқ ставкаси камайиб бориб, даромад ёки махсулот кўплаб ишлаб чиқаришни талаб қилади. Республикамиз солиқ қонунчилига мувофиқ четга экспорт товарлар ишлаб чиқариб, эркин алмаштириладиган валюталарда тушумга эришганлар иқтисодий қизиқтирилади, яъни даромад (фойда) солиғи камайтирилган ставкада тўланади.

Download 21.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling