Солиқ юки ва унинг ўзгариши оқибатлари


Download 21.32 Kb.
bet6/8
Sana15.06.2023
Hajmi21.32 Kb.
#1479313
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
O\'rinov Javohir

Солиқ юки - солиқ тўловчининг муайян вақт оралиғида тўлаган солиқлари йиғиндисини ифодалайди. Бунда солиқ тўловчиларнинг тўлайдиган барча солиқлар ва солиқсиз мажбурий тўловларининг йиғиндисини ифодаланади. Солиқ юкининг аниқ солиқ тўловчилар зиммасига қанча тўғри келганлигини аниқлаш анча мураккаб жараён ҳисобланади. Бироқ тўғри солиқларда солиқ оғирлиги айнан солиқни бюджетга ҳисоблаб ўтказувчи солиқ тўловчилар зиммасига тушса, эгри солиқларда эса солиқ юки солиқни тўловчилар эмас, балки товар (иш, хизмат) ларни истеъмол қилувчилар зиммасига тушади. Муайян турдаги юридик ва жисмоний шахслар бўйича солиқ юкининг бир йилда бюджетга тўланган барча мажбурий тўловлар йиғиндиси билан аниқлаш мумкин. Солиқ юкининг даражаси ўз навбатида мамлакатнинг иқтисодий қудратига, инфляция даражасига, давлатнинг ваколатли функцияларни қўллашига, қолаверса бозор муносабатларининг ривожланишини ва ижтимоий ҳаракат доирасига бевосита боғлиқ бўлади.
Солиқни юридик ва жисмоний шаҳслар ундириш жараёнида бериладиган имтиёзлар натижасида солиқ юкини солиқ тўловчиларнинг биридан иккинчисига юклаш жараёни кузатилади. Шу ўринда солиқ бўйича солиқ тўловчиларга солиқ юкини тартиблаш ёки мантиқан айтганда меъёрлаштириш муаммоси юзага келади.
Солиқ юкини ифодалашнинг бир қанча кўринишлари мавжуд: макродаражадаги солиқ юки, мезодаражадаги солиқ юки ва микродаражадаги солиқ юки. Солиқ юки макродаражада ифодаланганда бутун мамлакат миқёсида ифодаланиб, асосий кўрсаткич сифатида муайян вақт оралиғида давлат бюджетига келиб тушган солиқлар йиғиндисини ана шу вақт оралиғида яратилган ЯИМ ёки МД га нисбати олинади. Мезодаражада ифодаланганда алоҳида олинган соҳа, тармоқ ёки секторга тўғри келадиган солиқ юки ифодаланса. Микродаражада эса аниқ бир олинган субъектга тўғри келадиган солиқ юки ифодаланади.


3. Солиқ имтиёзлари, уларнинг моҳияти ва турлари. Жаҳон солиқ тизимининг асосий ва ажралмас қисмларидан бири бу солиқ имтиёзларидир. Ҳар қандай давлат унинг хўжалик юритиш тизими қандай бўлишдан қатъий назар давлат бюджетини даромадлар билан таъминлашда асосий воситалардан бири бу солиқлар ва солиқсиз тўловлардир. Аммо жорий этилган солиқлар соф фискал шаклда ўрнатилиши мумкин эмас. Чунки фақат бюджет манфаати нуқтаи назаридан ўрнатилган солиқларни амал қилиши узоқ вақтни ўз ичига олмайди. Шунинг учун муайян даражада солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тақозо этилади.
Солиқ тизимида солиқ имтиёзларидан фойдаланишнинг бир қатор объектив ижтимоий-иқтисодий сабаблари мавжуд бўлиб, бизнингча улар қуйидагилардир:

Download 21.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling