Sotsiologiyaning strukturasi. Jamiyat yaxlit tizim sifatida. Sotsial guruhlar va sosial institutlar


Download 0.91 Mb.
bet6/7
Sana10.04.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1348483
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-мавзу социолгsi

Расмий гуруҳ – бу, аниқ социал гуруҳ, жамият социал тузилмасининг элементидир
Норасмий гуруҳлар, кўпинча бундай гуруҳлар «психологик гуруҳлар» ёки «социал психологик гуруҳлар» деб аталади
- бу гуруҳларнинг ташкил топиш заминида гуруҳ аъзолари ўртасидаги психологик, ҳиссий муносабатлар ётади. Норасмий гуруҳларнинг пайдо бўлишида вазият ва умумий мафаатлар мажмуи муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам бу гуруҳларни баъзан, манфаат юзасидан тузилган гуруҳлар ҳам деб аташади.
Агар расмий гуруҳда гуруҳ социал структуранинг юқори органлари ва ҳатто жамият томонидан тузилса, норасмий гуруҳлар эса шахсий асосда, яъни уни ташкил этадиган индивидлар ташаббуси билан тузилади.
Референт ва аъзоли гуруҳлар
«Референт гуруҳ» атамаси (инглизча сўз, «мансуб бўлиш» деган маънони англатади) индивид онгли равишда кирадиган социал гуруҳларга (иқтисодий, сиёсий, маданий, касбий) нисбатан ишлатилади.
Аъзоларининг қадрият ва фикрлари бевосита шу гуруҳ аъзоси бўлмаган киши учун ўзига хос таққослаш ўлчови, социал «ўлчов доираси» сифатида хизмат қиладиган гуруҳ.
Индивид хатти-ҳаракати учун намуна, эталон ёки мезон бўлиб хизмат қиладиган гуруҳ.
Индивид ўз ҳаракатларини шу гуруҳга йўналтирадиган гуруҳ.
Идивид аъзо бўлишига интилаётган гуруҳ.
Референт гуруҳлар реал ва идеал гуруҳларга бўлинади
Реал референт гуруҳнинг шахсга қулай социал норма ва қадриятларни эгаллаши учун эталон бўлиб хизмат қиладиган алоҳида кишилар ёки кишилар бирлигидир
Идеал референт гуруҳ – бу, маълум бир гуруҳ қадриятли ва норматив йўл-йўриқларининг инсон онгида акс этишидир. Шахс бу гуруҳга ўз тасаввурлари ва ҳаракатлари билан мослашишга ҳаракат қилади.
Масалан, муҳандис ўзини реал ҳаётда муҳандислар гуруҳига мансуб дейиш билан бирга ўзини гуруҳ сифатида мавжуд бўлмаган «маънавий элита» га ҳам мансуб деб ҳисоблайди.
(лотинча–institutum, русча луғавий маъноси- установления, ўзбекча маъноларда, биринчидан, низом, қоидалар ёки уларнинг тўпламини, иккинчидан, маҳкама, муассасаларни билдиради). Социал институтлар ёки институционал социология махсус назарий йўналишдир. «Социология» га социал институт тушунчаси ҳуқуқшунослик фанларидан кириб келган. Юриспруденцияда социал институтлар дейилганда, ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни идора қиладиган ҳуқуқуий нормалар (меросхўрлик, мулкка эгалик, оила ва никоҳ институтлари) тушунилади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling