Спектрал аппаратлар характеристикалари


Download 0.75 Mb.
bet5/7
Sana19.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1602557
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Спектрал аппаратлар характеристикалари

Вулф-Брегг формуласи. Лауэ шарти (15.12) фазовий структурадаги дифракция ҳодисасининг физик маъносини ифодалайди. Бироқ биз ушбу шартлар ёрдамида олиниши мумкин бўлган натижалар таҳлилига тўхтамаймиз, чунки кристаллдаги Рентген нурларининг дифракциясини ҳисоблашнинг янада осонроқ методи ҳам мавжуд. Рус олими Ю.В.Вульф ва инглиз физиклари У.Г. ва У.Л. Брэгглар, бир-биридан мустақил равишда кристалл панжарадан ҳосил бўладиган дифракцион манзаранинг анализини қуйидаги содда усулда ҳам бажариш мумкинлигини кўрсатдилар. Кристалл панжаранинг тугунлари оркали бир-биридан баробар масофаларда параллел текисликлар ўтказамиз (15.9-расм). Бундан кейин биз ўша текисликларни атом қатламлари деб атаймиз. Агар кристаллга тушаётган тўлқин ясси бўлса, б

15.9-rasm.
ундай қатламда ётувчи атомлар юзага келтирадиган иккиламчи тўлқинларнинг ўрамаси ҳам текисликдан иборат бўлади. Шундай қилиб, бир қатламда ётган атомларнинг натижавий таъсирини атомлар билан қопланган сиртдан одатдаги қайтиш қонунлари бўйича қайтган ясси тўлқин кўринишида тасаввур қилиш мумкин. Турли атом қатламларидан қайтган ясси иккиламчи тўлқинлар ўзаро когерент ва дифракцион панжаранинг ҳар хил тирқишларидан берилган йуналишда тарқалаётган тўлқинлар каби интерференциялашади. Рентген нурлари учун барча моддаларнинг синдириш кўрсаткичлари бирга яқин, шунинг учун қўшни атом қатламларидан кўзгусимон қайтган икки тўлқиннинг йўллар айирмаси қуйидагича бўлади: бу ерда – қаралаётган қатламларга перпендикуляр йуналишда кристаллнинг бирдайлик даври, – тушиш бурчагига қўшимча бурчак бўлиб, тушувчи нурларнинг сирпаниш бурчаги деб аталади. Демак, дифракцион максимумлар ҳосил бўладиган йўналишлар қуйидаги шарт билан аниқланади:


15.10-rasm.
, (15.14)
(15.14) муносабат Вульф-Брэгг формуласи деб аталади.
Атом қатламларини кристаллда кўп хил усулда ўтказиш мумкин (15.10-расм). Қатламларнинг ҳар бир системаси, агар у система учун (15.14) шарт бажарилса, дифракцион максимум бериши мумкин. Бироқ, фақат етарли даражада зич атомлар билан қопланган қатламлардан қайтиш ҳисобига ҳосил бўладиган максимумларгина сезиларли интенсивликка эга бўлади.
Қайд қилиб ўтамизки, Вульф-Брэгг формуласи (15.14) Лауэ шартлари (15.12) дан келиб чиқади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling