Спектрал аппаратлар характеристикалари
Объективнинг ажрата олиш кучи
Download 0.75 Mb.
|
Спектрал аппаратлар характеристикалари
5. Объективнинг ажрата олиш кучи
Доиравий тешикдан ҳосил бўлаётган Фраунгофер дифракцияси пайтида экранда вужудга келадиган манзара марказий ёруғ доғ ва уни ўраб олган кетма-кет қорамтир ва ёруғ ҳалқалар кўринишида бўлади (15.13-расм). Тегишли ҳисоблашлар кўрсатадики, биринчи минимум дифракцион манзаранинг марказидан , (15.15) бурчак масофада бўлади, бу ерда – тешикнинг диаметри. Агар бўлса, (15.15) формулани қуйидагича соддалаштириш мумкин: . (15.16) Тешикдан ўтган ёруғлик оқимининг кўп қисми (84% га яқини) марказий ёруғ доғ соҳасига тушади. Биринчи максимумнинг интенсивлиги марказий максимум интенсивлигининг ҳаммаси бўлиб 1,74% ини, иккинчи максимумнинг интенсивлиги эса – 0,41% ини ташкил қилади. Қолган максимумларнинг интенсивлиги янада кичик. Шунинг учун биринчи яқинлашишда дифракцион манзарани бурчак радиуси (15.16) формула билан аниқланадиган биргина ёруғ доғдан иборат деб ҳисоблаш мумкин. Бу доғ аслида чексиз узоқлашган нуқтавий ёруғлик манбаининг тасвиридир (тешикка ясси ёруғлик тўлқини тушади). Д 15.13-rasm. ифракцион манзара тешик билан линза орасидаги масофага боғлиқмас. Жумладан, тешикнинг четлари билан линзанинг четлари устма-уст тушганда ҳам у ўшандайлигича қолади. Бундан, энг мукаммал линза ҳам идеал оптикав тасвир беролмайди, деган хулоса келиб чиқади. Ёруғликнинг тўлқин табиати туфайли нуқтанинг линза ҳосил қиладиган тасвири доғча кўринишида бўлиб, дифракцион манзаранинг марказий максимумидан иборат бўлади. Бу доғчанинг бурчак ўлчови линза гардишининг диаметри ортган сари камаяди. Икки нуқта орасидаги бурчак масофа жуда кичик бўлганда уларнинг бирор оптикав асбоб ёрдамида ҳосил қилинадиган тасвирлари бир-бирининг устига тушади ва битта ёруғ доғ ҳосил қилади. Демак, иккита жуда яқин нуқталарни асбоб айрим-айрим ҳолда ажратиб қабул қилмайди; бу ҳолда асбоб уларни ажратмайди, деган ибора ҳам ишлатилади. Шу сабабли, тасвир ўз ўлчамлари бўйича қанчалик катта бўлмасин, унда тегишли тафсилотлар кўринмайди. Оптикавий асбоб икки нуқтани бир-бириаан ажратиб кўрсатиш мумкин бўлган энг кичик бурчак масофани орқали белгилаймиз. га тескари бўлган катталик асбобнинг ажрата олиш кучи деб аталади: . (15.17) Дурбин ёки фотоаппарат объективининг жуда узоқдаги буюмларга қаралаётгандаги ёки фотосурати олинаётгандагн ажрата олиш кучи қуйидагича топамиз: . (15.18) (15.18) формуладан келиб чиқадики, объектив диаметри қанча катта бўлса, унинг ажрата олиш кучи ҳам шунча катта бўлади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling