Спорт машғулотининг назарий асослари


Фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар


Download 3.36 Mb.
bet71/89
Sana16.06.2023
Hajmi3.36 Mb.
#1503131
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   89
Bog'liq
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар.

1. И.А.Каримов. «Баркамол авлод орзуси». Т, «Шарқ» нашриёти, 1999 й.


2. И.А.Каримов. «Янгича фикрлаш ва ишлаш- давр талаби». 5-жилд, Т.: «Ўзбекистон нашриёти», 1997 й.
3.Матвеев Л.П: Основы спортивной тренировки М, Фис, 1977 г.
4.Платонов В.П. Теория спорта.Киев, 1989 г.
5.Платонов В.П Теория спортывных движений, Киев, 1989 г.
6.Юнусова А.М. Спорт фаолиятининг назорат асослари. Тошкент, 1994 й.


БОБ. СПОРТЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИДА БАШОРАТ ҚИЛИШ, МОДЕЛЛАШТИРИШ, ТАНЛАШ, МЎЛЖАЛЛАШ, БОШҚАРИШ ВА НАЗОРАТ


6.1 Кўп йиллик тайёргарлик жараёнида спортчиларни танлаш ва йўлланма бериш (ёш спортчиларни танлаш тартиби)
Спортда ўринбосарларни тайёрлашда келажак ёш спортчи-ларни танлаш тартиби муҳим рол ўйнайди. Спортда юқори натижаларни кўрсатиш учун спортчига юқори ривожланиш даража-сидаги ноёб морфологик кўрсатrичлар, ажойиб жисмоний ва руҳий қобилиятлар комплекси бўлиши керак. Бундай уйғун-ликка эга бўлган спортчилар жуда кам.
Спортда танлаш - Бу қайси бир спорт турида юқори натижага эриша оладиган, қобилиятли, истеъдодли кишиларни қидириб топиш жараёнини тушинамиз. В.П.Филлиннинг фикрича педагогик, социологик, руҳий - тиббий биологик тадқиқот (илмий текшириш) методларини ўз ичига оладиган ташкилий методик тадбирларни комплекс тартибини тушинадики, унинг асосида айрим бир спорт турида ихтисослашиш учун болаларнинг қобилиятлари аниқланади.
Спортга йўлланма - бу спортчи қобилиятларини спорт маҳо-ратини шаклланишининг индивидуал хусусиятларини ўрга-ниш асосида юқори спорт маҳоратига эришишнинг келажакдаги йўналишини аниқлашдир.
В.П.Филлин спортга йўлланмани бу ташкилий методик тадбирларни комплекс тартибини улар асосида спортчининг айрим бир спорт турида қисқа ихтисосланиши аниқланади деган эди.
Спортда танлаш бу кўп босқичли кўп йиллик жараён бўлиб спортда тайёргарликнинг ҳамма босқичларида амалга оширилади. У спортчиларнинг қобилиятларини ҳар тамонлама ўрганишга асос-ланиб ушбу қобилиятларнинг шаклланиши учун яхши шароит яратишга қаратилган. Спорт турларини кўп бўлиши, ҳар бир шахс спортни қайсидир бир туридан .юқори маҳоратларни эгаллашга имконият беради. Бир спорт турига лаёқатли бўлмаган шахс бошқа спорт туридан яхши натижаларга эришишиши ёки кўрсаткичларга эга бўлиши мумкин. Шунинг учун қобилиятларни тиклашни айрим бир туридан ёки спорт турларига ҳамда гуруҳларда амалга ошириш керак. Спорт қобилиятларни турғунлиги билан ажралиб тура-диган спортчилар насл қобилиятларига ҳам боғлиқ. Насл қобили-ятлари организмга катта юклама берилганда намоён бўлади, шунинг учун ёш спортчининг қобилиятини юқори натижа кўрсатишга қаратиш керак.
Айрим функцияларни ва сифат қобилиятларни ривожланиши ҳар хил ёшларда ҳар хил бўлади. Айниқса буни кичик ёшдаги юқори натижа кўрсатадиган спорт турида эътиборга олиш керак.



Download 3.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling