Спорт машғулотининг назарий асослари


Download 3.36 Mb.
bet39/89
Sana16.06.2023
Hajmi3.36 Mb.
#1503131
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   89
Bog'liq
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

11. Вақт тавсифи

Уларга ҳаракат давомийлиги, тезлиги ва узвийлиги мансуб.


- ҳаракатни давом этиш вақти
Машқни давом этиши умуман унинг танага таъсири, юкламанинг катталигини белгилайди (югуриш, арқон билан сакраш ва ҳ.к.).
Айрим ҳаракатнинг давомийлиги барча машқларга таъсир этиши мумкин.
Масалан: ҳаракатнинг бирор бир қисмидаги эгилиш ёки ростланишнинг давомийлигини бузилиши бутун машқнинг бажарилмаслигига сабаб бўлади. Салтони бажаришда гуруҳлаштирилганидан кейин эрта ёки кеч очилиш ерга тушиш-да аниқ бўлмаслигига олиб келади.
Ҳаракат тезлиги вақт оралиғида ҳаракат миқдорини бел-гилайди.
Силжиш тезлиги қаракат тезлигига боғлиқ (югуриш, сузиш, эшкак эшиш ва ҳ.к.) ҳаракат тезлигига юкламани катталиги ҳам боғ-лиқ.
III. Фазовий вақт тавсифлари


Булар тана ва унинг қисмларини маконда силжишини белгилайди:
- тезлик,
- тезланиш,
- секинланиш.


IV. Динамик тавсифи


Бу ҳаракат жараёнида ташқи ва ички кучлар ызаро алоқасини акс эттиради.


Бош ички куч-мушакнинг таранглашуви.
Ташқи кучлар-оғирлик (тортиш) кучи, ишқаланиш кучи, қаршилик кучи, таянч мўлжали кучи ва ҳ.к.
Мисол: оғир атлетика - оғирлик кучи, таянч мўлжал кучи, марказдан қочиш ва марказга интилиш кучи ва ҳ.к.
- сузиш сувнинг ишқаланиш кучи
- велоспорт муҳитнинг қаршилик кучи.


V. Ритмик тавсифлар

Ҳаракат ритми учун ҳаракатнинг кучи, алоҳида куч билан бажариладиган қисмларининг вақт жиҳатдан хилма-хил муносабатда бўлиши билан характерлидир.


Ритмик ҳаракатнинг айрим элементлари бир бутун ҳаракат қилиб бирлаштирилганлиги сабабли, умуман ҳаракатни тезлатиш ёки секинлатишга қарамасдан (барча элементларнинг тезлигини пропор-ционал равишда ўзгартирганда). Бу ҳаракатнинг умумий ритмик кўриниши маълум шароитларда ўзгаришсиз қолиши мумкин.


СПОРТДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН УСЛУБЛАР


Жисмоний машқларни қўллаш усуллари спорт машқ услублари сифатида тушунилади.


Масалан: Югуришдаги машқлар спорт машғулотлари воситаси сифатида бажарилиши лозим бўлган вазифаларга кўра турли кўринишларида қўлланилади.
- югуриш қадамлари техникаси устида ишлаётганда қоматни тик тутиб югуриш машқи (вариант сифатида) тавсия этилади;
- чидамлиликни ривожлантириш учун камроқ тезлик билан узоқ масофаларга югурилади;
- тезлик имкониятларини ривожлантириш учун қисқа масофага катта тезликда югурилади.
Шундай қилиб у ёки бу усулни қўллаш машғулот олдига қўйиладиган вазифалар билан белгиланади.
Спорт машғулотида қўлланиладиган усуллар дидактик (умумпедагогик) ва анъанавий (спорт педагогикасида қўллани-ладиган) кабиларга бўлинади.
- спорт машғулотининг дидактик методлари.
Оғзаки тушунтириш методлари уч гурухга бўлинади:
1-гуруҳ - ҳикоя, тасвир, тадбир методлари. Бунда сўз билим-ларини сингдириш воситаси сифатида қўлланилади.
2-гуруҳ - буйруқ, кўрсатма, йўриқлар услублари. Бунда сўз спортчи фаолиятини бошқариш воситаси бўлиб хизмат қилади.
3-гуруҳ - таҳлил, тавсия, баҳолаш услублари. Бунда сўз спорт-чи фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳо бериш воситаси ҳисобланади.
Кўргазмали таъсир услублари тўрт гуруҳга бўлинади:
1-гуруҳ - кўргазмали қурол усуллари. Бунда бевосита кўрса-тиш, кўз билан кўриладиган қўлланмалардан фойдаланилади.
2-гуруҳ - эшитиш (товуш) қуроллари усуллари
3-гуруҳ - ҳаракат кўргазмаси усуллари
4-гуруҳ - тез ахборот услублари.
Ҳаракатни кўрсатиш (намойиш этиш) методлари.

Download 3.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling