Спорт машғулотлари


ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР ТЕХНИКАСИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1328623
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33
Bog'liq
sport mashgulotlari

 ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР ТЕХНИКАСИ 
Спортда машқ бажариш ёки мусобақа фаолияти бу энг 
аввало ҳаракат фаолияти бўлиб, унинг асосини фикрий 
фаолиятнинг ташқи кўриниши, ҳаракат вазифаларини ҳ ал этиш 
усули сифатидаги ҳаракат ҳолати ташкил этади. Масалан - 
тўсиқлардан ошиб ўтиш, узоқ ёки баландга сакраш, нишонга 
аниқ уриш ёки узоққа улоқтириш ва ҳ.к. Аммо ҳаракат 
вазифаларини қанчалик самара билан бажаришга биз бефарқ 
эмасмиз. Истиқболдаги изланиш унинг техникасини тако-
миллаштиршнинг самарали йўлларини излашга йўл очади.
Спорт ҳаракат фаолиятида бажарилаётган ҳаракатдан 
муҳимлик, қисқаликка интилиш, аниқлик турли вариантларни 
қўллаш ва
бошқалар ҳисобига самарадорликка ва маълум 
натижага эришилади. Бунда спорт турининг хусусияти ҳисобга 
оли-нади. 
Масалан: циклик ҳаракатда техникага баҳо беришда унга 
кам вақт ва куч сарфланишига эътибор берилади, бу жисмоний 
имкониятларни асраб қолишга ва югуриш, сузиш, велоспорт, 
эшкак эшиш кабиларда масофани ўтиш чоғида тезликни 
оширишга имкон беради. 
Ҳаракатларнинг аниқлиги қаратилган мураккаб мажмуа 
машқларида (тана ва қисмлари ҳолати, ҳаракат амплитудаси ва 
бошқалар). 


47 
Спорт машқлар техникасини шаклланиш нуқтаи назари-
дан ҳаракатларни ўрганиш жараёни услуби намунавий ва 
хусусий техникани белгилайди. 
Спорт ҳаракатларининг намунавнй (эталон) техникаси янги 
ҳаракатларга ўргатиш асосида ётади. Аммо машқни эгаллаш 
жараёнида спортчининг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда шахсий техникаси шаклланади. Шахсий техника аниқ, 
спортчининг жисмоний тараққиёт хусусиятлари ва психомотор 
сифатларига мослаштирилган, намунавий хислатлардан иборат. 
Ҳаракат техникаси муқобил бир тизимга бирлаштирилган 
эгилиш, тикланиш, айланиш, букилиш каби ҳаракатларнинг 
маълум таркибидан иборат бўлади, унда навбатдаги ҳаракат 
аввалгисига боғлиқ бўлиб, кейингисига таъсир қилади. 
Бир ҳаракатни бажариш бутун ҳаракат тизимига таъсир 
этади. 
Масалан: "Югуриб келиб олдинга салто қилиш" - юқорига 
силтанишни бажариш яхши югуришга, яхши тезликка боғлиқ, 
силтанишдан кейин учиш баландлиги силтанишни тўғри бажа-
ришга тегишга, учиш баландлиги салто бажаришга улгуришни 
ва муваффақиятли ерга тушишни таъминлайди ва ҳ.к. Мураккаб 
ҳаракатлар техникасида асосий ва иккиламчи техника мавжуд. 
Асосий техника - ҳаракатларнинг бутун тизими умумий 
йўналишини белгилайди.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling