Спорт машғулотлари


ҲАРАКАТ ФАОЛИЯТИГА ЎРГАТИШ УСЛУБЛАРИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1328623
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
sport mashgulotlari

ҲАРАКАТ ФАОЛИЯТИГА ЎРГАТИШ УСЛУБЛАРИ 
Ҳаракатларни яхлитлигича қисмларга бўлган ҳолда икки 
хил услуб билан ўргатиш мумкин. 
Яхлитлигича ўргатиш услуби ҳаракатни яхлитлигича бир 
неча марта қайтариш йўли билан ўрганилади ва такомил-
лаштирилади. 
Услубни ижобий томони шундаки, ҳаракат техникаси тўла-
лигича эгалланади, унинг барча қисмлари ўзаро боғлиқ ҳолда 
ўрганилади, ҳаракат таркиби, унинг ритмига зарар етмайди.


52 
 
 
УСЛУБНИНГ КАМЧИЛИГИ 
Биринчидан, ўрганилаётган машқни тўлалигича бажарил-
ганда мураббий спортчи йўл қўяётган хатоларнинг барчасига 
эътибор беролмай қолади. Шунинг учун мураббий асосий кўзга 
кўринган хатоларга эътибор бериб техникадаги айрим етиш-
мовчиликларни кўрмай қолиши мумкин, уларни тузатишга 
эътибор бермаслиги мумкин. 
Иккинчидан, ҳаракат фаолиятини тўлалигича (кўп марта) 
такрорлайвериш айниқса ўрганишнинг бошида спортчини тез 
чарчашига сабаб бўлиши мумкин. 
Бу услуб одатда техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган ёки 
қисмларга бўлганда техникани қўпол равишда бузилишига олиб 
келувчи машқлардан фойдаланилади. 
Масалан: тўп тутиш, тортилиш ва ҳ.к. 
Яхлитлигича ўргатиш методи ҳаракатни мустаҳкамлаш ва 
такомиллаштиришда айниқса яхши самара беради. 
Яхлитлигича бажариш услубидан қуйидаги кўринишларда 
фойдаланилади. 
а) ҳаракатлар қисмларини секин-аста ишлаб бориб қайта 
бажариш; 
б) техника қисмларга ишлов бериш билан бажариш; 
в) кўникмани мустаҳкамлаш мақсадида бажариш; 
г) ўсиб борувчи кучланиш ёки тезлик билан бажариш 
(ҳаракат тезлигига қаршилик, уни ошириш); 
д) ташқи муҳит (зал, майдон, томошабинлар, рақиблар ва 
ҳ.к.) ўзгарган шароитда бажариш; 
е) тананинг турли хатолари бажариш. 


53 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling