Спорт машғулотлари


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1328623
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
sport mashgulotlari

Ўйин услуби 
Ҳаракат фаолиятини ўйинлар шароитида, улар учун хос 
бўлган қоидалар доирасида, техник-тактик усул ва шароитларда 
бажаришни кўзда тутади. 
Бу методни қўллаш шуғулланувчилар турли хилдаги 
олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатларда мустақил қарор 
қилишда дадил, фаол ҳаракатни таъминлайди, бу эса ташаббус-
корлик, дадиллик, интилувчанлик, мустақиллик, ўз ҳиссиётла-
рини жиловлай олишдек ҳ ислатларни тарбиялайди
Мусобақа услуби 
Машғулот жараёни самарадорлигини ошишини таъмин -
ловчи мусобақа фаолиятини махсус ташкил этилган машғулот 
кўзда тутади. 
 


57 
СПОРТДАГИ ЮКЛАМА ВА УНИ СПОРТЧИ 
ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ МАШҒУЛОТ ЮКЛАМАСИ 
 
Ҳар қандай жисмоний машқни бажариш танани анча 
юқори даражадаги функционал фаолликка ўтказиш билан 
боғлиқ. Шундай қилиб «машғулот юкламаси» тананинг қўшимча 
фаоллигини англатади. 
Тананинг ортиқча фаоллиги маълум миқдорда куч 
сарфини талаб этади (бу кучнинг катталиги юк катталигига 
боғлиқ), бу маълум бир вақтдан кейин чарчашга олиб келади ва 
тикланишга зарурат сезилади. 
Машғулот юклама куч сарфи ва чарчашга олиб келиш 
билан бирга тикланиш жараёнларини қўллайди, улар фақат тўла 
тикланиш билангина эмас, балки иш қобилиятини субмаксимал 
ва максимал юкламаларда тўла тикланишини (суперкомпен -
сация) таъминлайди. 
Қуйидаги юкламалар фарқланади: 
- машқ (ўстирувчи) - бу спортчи танасида таркибий 
характердаги анчагина ижобий ўзгаришларни таъминлайди.
- барқарорлаштирувчи - бу эришилган мослашиш 
ҳолатини мустаҳкамлайди. 
Шу билан бирга «машғулот юкламаси» тушунчаси машқни 
спортчи танасига таъсири даражаси сифатида, биринчи навбатда 
бу таъсирнинг миқдорий даражасини белгилайди. Кам, ўртача, 
маълум даражадаги ва юқори юкламаларни фарқлаш зарур. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling