Спорт машғулотлари


Жисмоний машқлар спорт машғулотларининг асосий


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1328623
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33
Bog'liq
sport mashgulotlari

Жисмоний машқлар спорт машғулотларининг асосий 
воситаси сифатида 
Спорт машқлари билан боғлиқ барча муаммолар энг 
аввало жисмоний машқлар ёрдамида ҳал этилади. Шунинг учун 
ҳам жисмоний машқлар спорт машғулотларининг асосий 
воситаси ҳисобланади. 
Улар шартли равишда тўрт гурухга бўлинади: мусобақа 
машқлари, умумийтайёргарлик, яқинлаштирувчи ва ривожлан -
тирувчи машқларига бўлинади. 
Мусобақа машқлари ҳақиқий спорт беллашуви шароитида 
бажарилади, улар ҳаракатлар режими, шаклига кўра айрим 
жиҳатлари билан фарқланади. 


42 
Спорт тури бўйича ихтисослашув мусобақа машқи (спорт 
турининг), танланган туридан чуқур такомиллаштириш йўна-
лиши бўйича боради. 
Бошқа мусобақа машқларидан (спортнинг бошқа турлари) 
тайёргарлик машқлари вазифасини бажарувчи қўшимча турлар 
сифатида фойдаланилади. 
Мусобақа машқлари спорт машғулотида муҳим ўрин 
тутади, чунки мазкур спорт тури спортчига қўядиган талаблар 
мажмуини тиклашга ёрдам беради, бу эса махсус тайёргарликни 
ривожлантиради. Шу билан бирга машғулот пайтидаги мусобақа 
машқларининг ҳажми машқ жараёнинг умумий ҳажмига 
қараганда унча катта бўлмайди. 
Буни икки холат билан тушинтириш мумкин: 

мусобақа 
машқлари 
танада 
вужудга 
келтирган 
функционал силжишларнинг кўплиги; 
- махсус тайёргарликсиз, яъни натижаларни сифат ва 
миқдор жиҳатдан ўзгартирмай туриб уларни тез -тез кайтариш 
мақсадга мувофиқ эмаслиги. 
Мусобақа машқлари машғулот пайтида, мусобақа шаро-
итида мавжуд бўлган турдан бир оз оғиш билан бажарилади.
Бир хил ҳолларда оғиш ўрганилган мусобақа ҳаракат-
ларини яхшилаш зарурати муносабати билан юзага келса, бошқа 
ҳолатда олдинда турган мусобақаларда бўладиган ҳаракатлар-
нинг барча хусусиятларини тўла бажариш имконияти бўлмаган 
машғулот шароитида рўй беради. Бу яккакураш ва спорт 
ўйинлари турларига тегишлидир. Бу турлардаги мусобақа 
машқларининг машғулот шакллари яхши натижа бериши билан 
ажралиб туради. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling